Асосий материалларга ўтиш

Буюк Бобил нимани билдиради?

Буюк Бобил нимани билдиради?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Ваҳий китобида«аёл» тасвирланган. У «буюк фоҳиша» бўлиб, унинг «Буюк Бобил» деган сирли номи бор. (Ваҳий 17:1, 3, 5) Бу аёл «Худо тўғрисидаги ҳақиқатни ёлғонга алмаштириб» Аллоҳни рад этаётган барча сохта динларни билдиради. (Римликларга 1:25) a Гарчи уларнинг бари бир-биридан кўп томонлама фарқ қилса-да, ҳаммаси одамларни ҳақ Тангри Яҳовага бўлган топинишдан узоқлаштирмоқда. (Қонунлар 4:35)

Буюк Бобилни аниқлашга ёрдам берадиган тафсилотлар

  1.   Буюк Бобил рамзий маънога эга. Ваҳий китоби «рамзлар орқали» ёзилгани учун хулоса қилишимиз мумкинки, Буюк Бобил ҳам рамзий маънога эга бўлиб, том маънодаги аёлни англатмайди. (Ваҳий 1:1) Қолаверса, у «халқлар, омма, миллатлар ва тилларни» билдирувчи кўп сувлар устида ўтирибди. (Ваҳий 17:1, 15) Том маънодаги аёл бундай қила олмасди.

  2.   Буюк Бобил бутун дунёга таъсир қилади. У «подшоҳларнинг устидан ҳукмронлик қилаётган буюк шаҳар» деб аталади. (Ваҳий 17:18) Демак, у бутун дунёга ўз таъсирини ўтказади.

  3.   Буюк Бобил сиёсий ёки тижорат ташкилотини эмас, диний ташкилотни билдиради. Қадимги Бобил шаҳрининг аҳолиси диндор бўлиб, афсун ва сеҳр-жоду билан шуғулланган. (Ишаё 47:1, 12, 13; Еремиё 50:1, 2, 38) Улар сохта динга берилиб, Яҳовага қарши чиққан. (Ибтидо 10:8, 9; 11:2–4, 8) Бобил шаҳрининг ҳукмдорлари кеккайиб, ўзини Яҳовадан устун қўйган ва Унинг топинишини назар-писанд қилмаган. (Ишаё 14:4, 13, 14; Дониёр 5:2–4, 23) Шу каби, Буюк Бобил ҳам «сеҳр-жоду» билан боғлиқ ишларни олға суради. Бундан у диний ташкилот экани кўриняпти. (Ваҳий 18:23)

     Буюк Бобил сиёсий ташкилот эмас. Чунки у вайрон бўлганида «ер юзи подшоҳлари» у учун фарёд чекади. (Ваҳий 17:1, 2; 18:9) Шунингдек, у тижорат ташкилоти ҳам эмас, чунки Муқаддас Китобда Буюк Бобил «дунё савдогарларидан» фарқ қилиши айтилган. (Ваҳий 18:11, 15)

  4. Photograph taken by courtesy of the British Museum

    Бобил шоҳи Навонидус ҳамда Син, Иштар ва Шамаш худоларининг учлиги тасвири ўйилган ёдгорлик тоши (стела)

  5.   Буюк Бобил сохта динни билдиради. Сохта дин одамларни ҳақ Тангри Яҳовага яқинлаштиришнинг ўрнига, уларни бошқа худоларга сажда қилишга етаклаяпти. Муқаддас Китобда бу «маънавий фоҳишалик» деб аталади. (Левилар 20:6, изоҳ; Чиқиш 34:15, 16) Кўпгина сохта динлар Буюк Бобилдан келиб чиққан таълимотларни, жумладан, учлик, ўлмас жон ҳамда тасвирларга сажда қилиш ҳақида ўргатишган. Буни ҳозир ҳам сохта динларда кўриш мумкин. Бундай динлар, шунингдек, бу дунёга меҳр қўйишга ундайди. Муқаддас Китобда бу каби бевафолик ҳақида маънавий зино деб айтилган. (Ёқуб 4:4)

     Муқаддас Китобда тасвирланган Буюк Бобил каби сохта дин ҳам ўз бойлигини кўз-кўз қиляпти. У ерда Буюк Бобил ҳақида шундай дейилган: «Қирмизи, қип-қизил кийимда бўлиб, тилла ва қимматбаҳо тошлар ҳамда марварид билан безанган». (Ваҳий 17:4) Буюк Бобил «ер юзи... ҳаромликлари», яъни Худога иснод келтирадиган таълимотлар ва ишларнинг манбаи ҳисобланади. (Ваҳий 17:5) Сохта диннинг аъзолари «халқлар, омма, миллатлар ва тиллар» бўлиб, Буюк Бобилни қўллаб-қувватлаяпти. (Ваҳий 17:15)

 Буюк Бобил «ер юзида ўлдирилган барчанинг қони» учун жавобгар. (Ваҳий 18:24) Бутун тарих давомида у урушлар ва терроризм[18] бўлишига ҳисса қўшиб келяпти. Бундан ташқари, сохта динлар одамларга севгига тўла Худованд Яҳова ҳақида ҳақиқатни очиб бермаяпти. (1 Юҳанно 4:8) Бу билан улар қон тўкилишига сабабчи бўляпти.

Худо Буюк Бобилга нисбатан қандай нуқтаи назарда?

 Худонинг назарида Буюк Бобилнинг «гуноҳлари кўккача... [етди]». (Ваҳий 18:4, 5) Аллоҳ сохта дин раҳбарлари Уни ёмон отлиққа чиқараётганидан ва одамларга адолатсиз муносабат қилаётганидан аччиғи чиқмоқда.

Буюк Бобил билан нима содир бўлади?

 Муқаддас Китобда ёзилишича, Худо Буюк Бобил «устидан ҳукм чиқарди!» (Ваҳий 18:20) Муқаддас Китобга кўра, Худо барча сохта динларни йўқ қилади. (Ваҳий 18:8) У тўқ қизил йиртқич ҳайвонни — қудратли сиёсий ташкилотни, сохта динга ҳужум қилишга ва уни бутунлай йўқ қилишга ундайди. (Ваҳий 17:16, 17) «Буюк шаҳар Бобил... шиддат билан қулаб тушади ва асло қад кўтармайди». (Ваҳий 18:21) Шунга Худони мамнун қилишни истайдиганлар «уларнинг орасидан чиқинглар» деган ундовга қулоқ солиб, сохта диндан айрилиб кетишади. (2 Коринфликларга 6:14–17)

a «Ҳақиқий динни қандай топа оламан?» номли мақолага қаранг.