Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳова руҳан эзилганларни қутқаради

Яҳова руҳан эзилганларни қутқаради

Ҳар биримиз вақти-вақти билан тушкунликка тушамиз. Лекин бу маънан заиф эканимизни англатмайди. Ахир баъзида ҳатто Яҳова ҳам қалби эзилишини айтган. (Ибт 6:5, 6) Аммо борди-ю, тез-тез руҳимиз тушса ёки ҳамиша тушкун аҳволда бўлсак-чи?

Яҳовадан ибодатда ёрдам сўранг. Яҳова руҳий ва ҳиссий саломатлигимизга бефарқ эмас. У қачон хурсанд, қачон эса хафа эканимизни билади. У ўй-фикрларимизни ва ҳис-туйғуларимизни тушунади. (Зб 7:9б) Энг муҳими, Яҳова биз учун қайғуради ва тушкунлик ё ҳатто депрессияни енгишимизга ёрдам бера олади. (Зб 34:18)

Онгингизни ҳимоя қилинг. Салбий ҳис-туйғулар нафақат кайфиятимизга, балки топинишимизга ҳам таъсир қилиши мумкин. Шу боис қалбимизни, яъни ички дунёмизни асрасак, оқилона йўл тутган бўламиз. (Ҳк 4:23)

«ДЕПРЕССИЯГА ҚАРАМАЙ ИМОНДОШЛАРИМИЗ ТИНЧЛИКНИ ЙЎҚОТИШМАЯПТИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Депрессия билан курашиш учун Никки қандай амалий қадамлар қўйди?

  • Никки тиббий ёрдам олиши кераклигини қандай тушунди? (Мт 9:12)

  • Қай йўсин Никки Яҳовага таяниб, Ундан ёрдам излади?