ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Севги... адолатсизликка севинмайди»
Худонинг ҳақиқий хизматчилари барча ишларида севги ила йўл тутишга интилишади. Севги эса «адолатсизликка севинмайди». (1Кр 13:4, 6) Шунинг учун, биз ахлоқсизлик ва зўравонлик кабиларни тарғиб қилувчи ўйин-кулгилардан қочамиз. Қолаверса, бошқаларнинг, ҳатто бизни хафа қилганларинг бошига кулфат тушганида хурсанд бўлмаймиз. (Ҳк 17:5)
«СЕВГИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ УНУТМАНГ. АДОЛАТСИЗЛИККА СЕВИНМАЙДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Довуд Шоул ва Йўнатан ўлгани ҳақида эшитганида бунга қандай муносабат кўрсатган?
-
Довуд Шоул ва Йўнатанга атаб басталаган мотам қўшиғи нима ҳақда бўлган?
-
Нима учун Довуд Шоулнинг ўлимидан қувонмаган?