Нега Яҳова Ибром билан Сорайга бошқа исмлар беради?
Яҳова Ибромни бенуқсон деб билган. У Ибромга Ўз ваъдасининг қўшимча тафсилотларини аён қилганида, унга ва Сорайга башоратли маънога эга исмлар берган: Иброҳим (Ибром) ва Сора (Сорай).
Ушбу исмларга мувофиқ Иброҳим кўп халқларнинг отасига, Сора эса шоҳларнинг онасига айланган.
-
Иброҳим
Кўпларнинг отаси
-
Сора
Малика
Биз туғилганимизда ўзимизга исм танлай олмаймиз. Аммо Иброҳим ва Сорага ўхшаб, ўзимиз учун яхши ном орттира оламиз. Ўзингиздан шундай деб сўранг:
-
«Яҳова мени бенуқсон деб топиши учун нима қилсам бўлади?»
-
«Яҳованинг олдида қандай ном орттиряпман?»