Кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантириш
Милодий 32 йилнинг Ҳосил байрами яқинлашаётганида Исо мўъжиза яратади. Бу, тўртта Инжил ёзувчиси томонидан қаламга олинган ягона мўъжизадир.
Ушбу мўъжиза орқали Исо намуна қолдирган. Бугунги кунга қадар унинг ўзи бу намунага риоя қилиб келмоқда.
-
Гарчи шогирдларда атиги бешта нон ва иккита балиқ бўлса ҳам, Исо уларга халойиқни озиқлантиришни айтади
-
Исо бешта нон билан иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди. Кейин нонларни синдириб, шогирдларига берди, улар эса халойиққа тарқатишди
-
Мўъжиза туфайли ҳамма еб тўйди. Исо минглаб одамларни озчиликнинг қўли билан — шогирдлари орқали озиқлантирди
-
Исо охирги кунларда «ризқ-рўзни вақтида бериб туриш учун» бир восита ташкил этишини башорат қилганди. (Мт 24:45)
-
1919 йили Исо «уйдагилар», яъни озиқланадиганлар устидан мойланганларнинг кичик бир гуруҳини — «ишончли ва ақлли хизматкорни тайинлайди»
-
Мойланганларнинг кичик гуруҳи орқали Исо биринчи асрда ўрнатган намунага эргашмоқда
Исо одамларни маънавий жиҳатдан озиқлантириш учун фойдаланаётган воситани тан олиб, ҳурмат қилаётганимни қандай кўрсатсам бўлади?