Яҳова барака бераётганининг исботи
Эндигина руҳонийлар сифатида тайинланган Ҳорун ва унинг ўғиллари томонидан келтирилган илк куйдириладиган қурбонликни ютиб юбориш учун, Яҳова ҳузуридан олов юборади. Бундан Яҳова ушбу тадбирни қўллаб-қувватлаётгани ва маъқуллаётгани кўринади. Шу йўсин Яҳова руҳонийларни қўллаб-қувватлаш учун йиғилган исроилликларга далда беради. Бугунги кунда Яҳова улуғ олий руҳоний бўлмиш Исо Масиҳдан фойдаланяпти. (Ибр 9:11, 12) 1919 йили Исо мойланганлардан иборат бўлган кичик гуруҳни «ишончли ва ақлли хизматкор» этиб тайинлади. (Мт 24:45) Яҳова ишончли хизматкорга барака бериб, уни қўллаб-қувватлаётганининг ва маъқуллаётганининг қандай исботи бор?
-
Тўхтовсиз таъқибларга қарамай, ишончли хизматкор бизни маънавий озуқа билан таъминлашда давом этяпти
-
Башорат қилинганидек, хушхабар «бутун дунё бўйлаб ваъз қилиняпти» (Мт 24:14)
Ишончли ва ақлли хизматкорни қай йўсин қўллаб-қувватлашимиз мумкин?