Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Кўп тилли ҳудудда хушхабарни ёйишда ҳамкорлик қилинг

Кўп тилли ҳудудда хушхабарни ёйишда ҳамкорлик қилинг

Кўпинча одамлар Шоҳлик хабарини ўз она тилида эшитса, уни тинглашга мойилроқ бўлади. Эҳтимол, шу сабабли, Қуддусга «дунёнинг турли четларидан келган диндор яҳудийлар» ибронийча ёки юнонча каби умумий тилда гапиришган бўлса ҳам, мил. 33 йили Ҳосил байрамида Яҳова улар хушхабарни «ўз она тилида» эшитишига имкон яратди. (Ҳв 2:5, 8) Бугунги кунда йиғилишларни турли тилларда ўтказадиган жамоатларнинг ҳудуди битта жойда жойлашган бўлиши мумкин. Қай йўсин бундай жамоатлардаги ваъзгўйлар одамларникига ҳадеб боравериб, уларни ортиқча безовта қилишдан ва ғашини келтиришдан қочиб, ҳар бир инсонга шоҳидлик бериш учун ўзаро ҳамкорлик қила олиши мумкин?

  • Маслаҳатлашинг (Ҳк 15:22). Хизмат нозирлари ўзаро маслаҳатлашиб, барча жамоатларга маъқул келадиган ваъз қилиш тизимини ташкиллаштиришлари лозим. Бошқа тилда ваъз қиладиган жамоатларнинг ҳудудлари кичик бўлгани учун, ҳудудларига қарашли уйларга ташриф буюрмаслигингизни сўрашлари мумкин. Борди-ю, ҳудудлари катта бўлгани учун унда мунтазам равишда ваъз қила олишмаса, сизлардан барча уйларда ваъз қилиб чиқишни ва ҳудудларида бирон киши қизиқиш кўрсатса, уларни хабардор қилишингизни сўрашлари мумкин. (od 93- саҳ., 37- хб.) Ёҳуд жамоатингиздан уларнинг тилида сўзлашадиган одамларни топишда ёрдам беришни ва бундай одамларнинг манзилларини уларнинг жамоатларига тақдим этишни сўрашлари мумкин. (km 7/12 5- саҳ. рамка) Баъзида бир хонадоннинг ўзида ҳар хил тилда гаплашишлари мумкинлигини ҳам унутманг. Шунингдек, ҳудудингизда ваъз қилиш учун тузилган чора-тадбирлар фуқаролар ҳақидаги маълумотдан фойдаланишга доир қонунларга хилоф бўлмаслиги даркор.

  • Ҳамкорлик қилинг (Эф 4:16). Хизмат нозирингиз берган йўл-йўриқларга астойдил амал қилинг. Жамоатингиз тилида эмас, бошқа тилда гапиришни хуш кўрадиган инсон билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказяпсизми? Агар унинг тилида гаплашадиган қўшни жамоатдаги ёки гуруҳдаги бирон ваъзгўйдан у билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни сўрасангиз, қизиқувчи тезроқ маънан ўсиши эҳтимолдан йироқ эмас.

  • Тайёргарлик кўринг (Ҳк 15:28; 16:1). Ҳудудингизда хизмат қилаётганингизда бошқа тилда гапирадиган уй эгасини учратсангиз, у билан хушхабарни баҳам кўриш учун қўлингиздан келганини қилинг. Ҳудудингиздаги одамлар кўпинча қайси тилда гапиришини инобатга олиб ва электрон воситангизга Муқаддас Китоб таржималарини ҳамда видеоларни олдиндан юклаб, тайёргарлик кўришингиз мумкин. Қолаверса, «JW Language» иловаси ёрдамида баъзи тилларда салом-алик қилишни ўргансангиз бўлади.