«Орангизда ким буюк бўлишни истаса, сизларга хизматкор бўлсин»
Мағрур уламою фарзийлар бошқаларни қойил қолдириш ва шуҳрат излаш пайида бўлишган. (Мт 23:5–7) Аммо Исо бундай йўл тутмаган. «Инсон Ўғли ўзига хизмат қилдиришга эмас, аксинча хизмат қилгани» келган. (Мт 20:28) Топинишимизда барча уринишларимизни асосан бизга эътироф ва шуҳрат келтирадиган соҳаларга йўналтирамизми? Агарда биз Худонинг назарида буюк бўлишни истасак, Исога тақлид қилишга интиламиз ва қўлимиздан келганча бошқаларга ёрдам берамиз. Одатда бундай меҳнатни Яҳовадан бўлак ҳеч ким кўрмайди. (Мт 6:1–4) Камтарин хизматчи қуйидагича йўл тутади:
-
Йиғилиш залини тоза сақлашда ва таъмирлашда қатнашади
-
Кексаларга ва бошқаларга ёрдам беришда ташаббус кўрсатади
-
Шоҳлик манфаатларини моддий томонлама қўллаб-қувватлайди