Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?» рисоласидан фойдаланиш

«Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?» рисоласидан фойдаланиш

«Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?» рисоласи таълим беришга мўлжалланган адабиётларимиздан бири бўлиб, Муқаддас Китобни ўрганаётган одамлар билан тадқиқнинг бошида ёки охирида оз-оздан муҳокама қилиш учун чиқарилган *. 1–4 гача бўлган дарслар тадқиқ қилувчиларни биз билан таништиради, 5–14 гача дарслар уларга фаолиятимиз ҳақида кўпроқ билиб олишга ёрдам беради, 15–28 гача бўлган дарслар эса, ташкилотимизда қандай ишлар бажарилаётганини кўрсатади. Агар қайсидир дарсни алоҳида кўриб чиқиш зарур бўлмаса, бу дарсларни бир бошдан муҳокама қилса яхши бўларди. Ҳар бир дарс биттагина саҳифада жойлашган ва уни қизиқувчиларнинг аксарияти билан беш-ўн дақиқа ичида муҳокама қилса бўлади.

  • Дарснинг номи сифатида келтирилган саволга диққат қаратинг

  • Биргаликда дарсни бутунлайин ёки хатбошиларга бўлиб ўқишингиз мумкин

  • Ўқиганларингизни муҳокама қилинг. Бу учун расмлардан ва саҳифанинг охирида келтирилган саволлардан фойдаланинг. Сиз керакли, деб ҳисоблаган оятларни ўқиб, муҳокама қилинг. Қалин ҳарфлар билан келтирилган сарлавҳалар мақоланинг номига қандай жавоб беришига эътибор қаратинг

  • Агар «Кўпроқ билиб олинг» номли рамка келтирилган бўлса, уни биргаликда ўқинг ва қизиқувчини у ердаги маслаҳатларни қўллашга унданг

^ абз. 3 Керакли ўзгаришлар биринчи навбатда рисоланинг электрон нусхасига киритилади