16–22 июнь
ҲИКМАТЛАР 18
90-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. Соғлиқ муаммолари билан курашаётганларга далда беринг
(10 дақ.)
Худонинг донолиги нимани гапиришингиз кераклигини тушунишингизга ёрдам берсин (Ҳк 18:4; w22.10 22-саҳ., 17-хб.)
Инсон нималарни бошдан кечираётганини тушунишга ҳаракат қилинг (Ҳк 18:13; mrt 19-мақола, рамка)
Сабрли дўст бўлинг ва ёрдам қўлини чўзишга тайёр туринг (Ҳк 18:24; wp23.1 14-саҳ., 3-хб.–15-саҳ., 1-хб.)
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Жисмоний ёки руҳий саломатлик муаммоси билан курашаётган турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлаш учун нима қила оламан?»
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Ҳк 18:13. Бу оятдан нимани ўргансак бўлади? (w18.08 3-саҳ., 1-хб.)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Ҳк 18:1–17 (th 11-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(1 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Уй эгаси сизнинг тилингизда гапирмайди. (lmd 2-дарс, 5-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(3 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. Суҳбатдошингиз сиздан қисқа гапиришни сўрайди. (lmd 7-дарс, 4-параграф)
6. Қизиқишни ривожлантириш
(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Суҳбатдошингизга Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширишини тушунтириб беринг. (lmd 9-дарс, 5-параграф)
7. Эътиқодингизни тушунтириш
(4 дақ.) Намойиш. ijwfq 40-мақола, 1–6-хб. Мавзу: «Нега Яҳованинг Шоҳидлари инсонларни динини ўзгартиришга мажбурлашади?» (lmd 5-дарс, 5-параграф)
144-қўшиқ
8. Қалбингизга яқин инсонларни хулқ-атворингиз орқали забт этиб, уларга Яҳова билан дўстлашишга ёрдам беринг
(15 дақ.) Муҳокама.
Кўпчилигимизда ҳозир Яҳовага хизмат қилмаётган ёки йиғилишларга бормай қўйган яқинларимиз, эҳтимол, турмуш ўртоғимиз, фарзандимиз ё дўстимиз бор. Уларни Яҳовага хизмат қилишга ундаш учун уларга кучли босим ўтказган ёки қўпол гапирган пайтларингиз бўлганми? Гарчи ниятларимиз яхши бўлса-да, аслида гап-сўзларимиз вазиятни чигаллаштириши мумкин. (Ҳк 12:18) Ундай бўлса, уларга ёрдам беришнинг яхшироқ йўли борми?
1 Бутрус 3:1 га кўра, опа-сингилларимизнинг имондош бўлмаган эрлари уларнинг хулқ-атвори орқали забт этилиши мумкин. Ҳатто бундай эр масиҳий хотини билан Муқаддас Китоб ҳақиқатларини муҳокама қилишдан бош тортган тақдирда ҳам, хотини унга Яҳовани таниб-билишга ёрдам бера олади. Агар унинг хулқ-атворида севги, меҳрибонлик ва донолик каби илоҳий фазилатлар намоён бўлса, бир кун келиб эрида Яҳова ҳақида билиш истаги уйғониши мумкин. (Ҳк 16:23) Яхши хулқ-атворимиз ва хушмуомалалигимиз ҳозир Яҳовага хизмат қилмаётган яқинларимизга ижобий таъсир қилиши ҳеч гап эмас. (Клс 4:6)
«Имон учун зўр бериб курашаётганлар. Турмуш ўртоғи Яҳованинг Шоҳиди бўлмаганлар» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
-
Хидэко опамизнинг мисолидан нимани ўргандингиз?
-
Норито опамизнинг мисолидан нимани ўргандингиз?
-
Томоэ опамизнинг мисолидан нимани ўргандингиз?
9. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 27-боб, 23–26-хб., 214-, 217-саҳ. рамкалар