ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ўйин-кулгини донолик билан танланг
Нега ўйин-кулгини донолик билан танлашимиз керак? Сабаби, кўриш учун фильм, тинглаш учун мусиқа, фойдаланиш учун сайт, ўқиш учун китоб ёки ўйнаш учун видеоўйин танлаётганимизда, онгимизни нималар билан тўлдирмоқчи эканимизни танлаган бўламиз. Танловимиз хулқ-атворимизга таъсир қилади. Афсуски, бугунги кундаги ўйин-кулгиларнинг аксарияти Яҳова қоралайдиган нарсаларни ўз ичига олади. (Зб 11:5; Гл 5:19–21) Шунинг учун, Муқаддас Китоб бизни Яҳовани шарафлайдиган нарсалар ҳақида ўйлашда давом этишга чорламоқда. (Флп 4:8)
«ҚАЙСИ ЎЙИН-КУЛГИНИ ТАНЛАШИМ КЕРАК?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қайси жиҳатдан қадимги Римдаги гладиаторлик жанглар замонавий ўйин-кулги турларига ўхшаб кетади?
-
Қай йўсин жамоат аъзолари ёш масиҳийларга ўйин-кулгини донолик билан танлашга ёрдам бера олишади?
-
Ўйин-кулги танлаётганимизда қай тариқа Римликларга 12:9 қўл келиши мумкин?
-
Ҳудудингизда тарқалган қайси ўйин-кулги турларини ижобий деб биласиз?