«Бир-бирингизга далда бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар»
Ҳар бир масиҳий бошқаларга далда бериш қобилиятига эга. Масалан, ёмон соғлиқ ёки бошқа муаммолар дастидан «қаттиқ кураш олиб бораётганимизга» қарамай, йиғилишларга мунтазам борсак ҳамда ваъзгўйликда иштирок этсак, имондошларимизга далда берган бўламиз. (1Сал 2:2, изоҳ) Шунингдек, кишини руҳлантириш учун айтмоқчи бўлган сўзларимизни олдиндан ўйлаб қўйсак ёки, эҳтимол, шу мақсадда изланиш олиб борсак, далдага муҳтож имондошларимизга тасалли бера оламиз.
Ўзгача қийинчилик билан курашаётган кишига тасалли бериш учун фойдали маълумотни қаердан топсангиз бўлади?
Жамоатингизда кимга далда бермоқчисиз?