Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Эшик олдидаги хулқ-атворимиз

Эшик олдидаги хулқ-атворимиз
Ваъзгўйликда эшик олдида турганида, бир биродар деразадан пойлаяпти, бир биродар пишириқ еяпти, бир биродар ёзишяпти

Масиҳийлар дунё «олдида бир томошага айланди». (1Кр 4:9) Шу сабабли, уй эгаси деразадан пойлаганда ёки эшик ортидан эшитиб турганда ҳайрон бўлмаслигимиз керак. Уйда камера ёки микрофон бор бўлгани учун уй эгаси бизни кузатаётган, эшитаётган ва ҳатто ёзиб олаётган бўлиши мумкин. Келинг, эшик олдида яхши хулқ-атворни намоён этишнинг бир нечта йўлларини кўриб чиқайлик. (2Кр 6:3)

ХАТТИ-ҲАРАКАТИМИЗ (Флп 1:27)

  • Уй эгасининг шахсий ҳаётига ҳурмат кўрсатиб, унинг уйига мўраламанг. Эшик олдида турганингизда овқатланманг, ичимлик ичманг, телефонда гаплашманг ва ёзишманг

НУТҚИМИЗ (Эф 4:29)

  • Уй эгаси ниманидир эшитишини истамасангиз, эшик олдида буларни гапирманг. Баъзи ваъзгўйлар бутун диққатини айтадиган гапларига қаратиш мақсадида, жим туришни маъқул кўрар

Уй эгаси эшик кўзчасидан қараб турганида, иккита биродар эшик олдида жим турибди

Эшик олдида яхши хулқ-атворни яна қандай намоён этишингиз мумкин?