Барака учун курашяпсизми?
Яҳованинг баракасини олиш учун Шоҳлик манфаатларини ҳаётимизда биринчи ўринга қўйишда жон куйдиришимиз керак. (1Кр 9:26, 27) Яҳовага хизмат қилаётганимизда, барака учун фаришта билан курашган Ёқуб каби муносабатни намоён этишимиз лозим. Яҳованинг баракаси учун курашаётганимизни қуйидагича кўрсатишимиз мумкин:
-
Жамоат йиғилишларига яхшилаб тайёргарлик кўриб
-
Хизматда мунтазам қатнашиб
-
Жамоатдагиларга қўлимиздан келганча ёрдам бериб
Шароитларингиз қанчалик қийин бўлмасин, Яҳовадан доимо кўмак сўраб ибодат қилинг ва хизматда жон куйдириб, Унинг баракасини олишга интилинг.
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Яҳованинг баракасига эга бўлиш учун ҳаётимнинг қайси соҳаларида ўз устимда кўпроқ ишлашим керак?»