Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Thai Liang Lim/E+ via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Ижтимоий тармоқлар фарзандингизга зарар етказмаяптими? Муқаддас Китоб ота-оналарга қандай ёрдам бера олади?

Ижтимоий тармоқлар фарзандингизга зарар етказмаяптими? Муқаддас Китоб ота-оналарга қандай ёрдам бера олади?

 «Ёшларнинг ҳиссий саломатлиги хавф остида ва бунинг асосий сабабларидан бири ижтимоий тармоқлардир». (Шифокор Вивек Мёрти, АҚШ тиббиёт бошқармасининг раҳбари, «New York Times» 2014 йил 17 июнь)

 Қай йўсин ота-оналар фарзандларини ижтимоий тармоқларнинг хавфидан ҳимоялай олади? Муқаддас Китобда амалий маслаҳатлар келтирилган.

Ота-оналар нима қила олади?

 Қуйидаги Муқаддас Китоб принципларини кўриб чиқинг:

 «Заковатли... ҳар бир қадамини ўйлаб босади». (Ҳикматлар 14:15)

 Хавфни инобатга олинг ва фарзандингизга «ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига рухсат беришим керак» деб ўйламанг. Болангизга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига рухсат беришдан олдин у ўрнатилган вақт чекловига амал қилиш, тўғри дўстларни танлаш ва номаъқул контентлардан фойдаланмаслик учун етарлича ақли расо эканига ишонч ҳосил қилинг.

 «Ҳар фурсатдан унумли фойдаланинглар». (Эфесликларга 5:16)

 Болангизга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига рухсат берсангиз, қандай фойдаланиш борасида қоидалар ўрнатинг ва фарзандингизга қай йўсин улар уни ҳимоя қилишини тушунтиринг. Унинг хулқ-атворидаги ҳар қандай ўзгаришга эътиборли бўлинг. Балки, улар фарзандингизнинг ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланишига бирон ўзгариш киритишга эҳтиёж туғилганини кўрсатар.

Кўпроқ билиб олинг

 Муқаддас Китобда айтилишича, биз «ниҳоятда оғир вақтлар»да яшаяпмиз. (2 Тимўтийга 3:1–5) Шу билан бирга у ерда курашишимизга ёрдам берадиган ва ҳечам эскирмайдиган амалий маслаҳатлар бор. Ота-она ва уларнинг фарзандларига мўлжалланган ўсмирларнинг ҳиссий соғлиғига оид Муқаддас Китобга асосланган 20 дан ошиқ мақолалар рўйхатини топишингиз мумкин.