Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Дин ва Украинадаги уруш. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Дин ва Украинадаги уруш. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Қуйида таниқли дин раҳбарларининг Украинадаги урушга оид фикрлари келтирилган:

  •   «Рус православ черковининг раҳбари патриарх Кирилл Россиянинг тажовузига қарши бир оғиз сўз айтмади. [...] Унинг черкови Украина ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатишда давом этиб, Путиннинг урушини оқлаяпти». («EUobserver», 2022 йил 7 март)

  •   «Патриарх Кирилл [...] ўз мамлакатининг Украинага бостириб кирганини оқлаш учун кучли сигнал юборди, яъни бу можарони гуноҳга қарши курашнинг бир қисми деб таърифлади». («AP News», 2022 йил 8 март)

  •   «Украина православ черковининг раҳбари Киев митрополити Епифаний I душанба куни “рус босқинчиларига қарши урушни” маъқуллаб, ўз халқини дуо қилди. [...] Шунингдек, у рус аскарларини ўлдириш гуноҳ эмаслигини айтди». («Jerusalem Post», 2022 йил 16 март)

  •   «Биз [Украина черковлар ва диний ташкилотлар кенгаши] Украина Қуролли Кучлари ва барча ҳимоя қилувчиларни қўллаб-қувватлаймиз ва Украинани босқинчилардан ҳимоя қилишлари учун ибодат қиламиз». («UCCRO a Statement», 2022 йил 24 февраль)

 Сиз нима деб ўйлайсиз? Исо Масиҳга эргашяпмиз деб таъкидлаётган динлар ўз аъзоларини урушга ундаши керакми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Тарихий урушларда диннинг ўрни

 Тарих шуни кўрсатяптики, дин тинчлик йўлида фаолият юритяпмиз дея туриб, кўпинча урушларга кўз юмган, уларни оқлаган ва ҳатто олға сурган. Ўнлаб йиллар давомида Яҳованинг Шоҳидлари бундай диний иккиюзламачиликни фош этиб келишяпти. Адабиётларимизда келтирилган айрим мисолларни кўриб чиқайлик.

  •   «Салиб юришлари. Фожиа келтирган пуч хаёллар» номли мақолада Рим католик черкови Худо ва Масиҳ номидан содир этган қирғинлар учун жавобгарлиги ҳақида айтилган.

  •   «Африкадаги католик черкови» номли мақолада дин қабилалараро уруш, ҳатто геноциднинг олдини ололмагани ёритилган.

  •   «Дин айбдорми?», «Урушларда динларнинг ўрни» ва «Динларнинг тарафкашлиги» номли мақолаларда кўп урушларда католик, православ ва протестант руҳонийлари иккала тарафни қандай қўллаб-қувватлагани тушунтирилган.

Христиан динлари урушларни қўллаб-қувватлаши керакми?

 Исо алайҳиссалом шундай деб ўргатган: «Яқинингизни ўзингизни севгандай севинг». (Матто 22:39) «Душманларингизни севинглар». (Матто 5:44–47)

 Ўйлаб кўринг: дин Исо пайғамбарнинг амрларига бўйсуняпмиз деб айтиш билан бирга ўз тарафдорларини урушда бошқаларни ўлдиришга ундаши мумкинми? Бу саволга жавоб топиш учун «Ҳақиқий масиҳийлар ва уруш» ҳамда «Душманларимизни севишнинг имкони борми?» номли мақолаларни ўқинг.

 Исо алайҳиссалом шундай деб айтган: «Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Борди-ю, Шоҳлигим бу дунёдан бўлганида эди, хизматчиларим яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун курашган бўлишарди». (Юҳанно 18:36) «Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади». (Матто 26:47–52)

 Ўйлаб кўринг: масиҳийлар ҳатто Исони ҳимоя қилиш учун жанг қилмаган бўлишса, бошқа сабабни деб қўлига қурол олишлари тўғри бўлармиди? Илк масиҳийлар қай йўсин Исонинг ўрнагига эргашиб, таълимотларига риоя қилишганини билиш учун «Масиҳийлик ва урушда қатнашиш бир-бирига тўғри келадими?» номли мақолани ўқинг.

Урушларни олға сураётган динлар билан нима бўлади?

 Муқаддас Китобда Исога эргашяпмиз деб таъкидлаётган, лекин унинг таълимотларига амал қилмаётган динларни Худо рад этиши ҳақида айтилган. (Матто 7:21–23; Титусга 1:16)

  •   Ваҳий китобидан шуни кўришимиз мумкинки, «ер юзида ўлдирилган барчанинг қони» тўкилишида айбдор бўлган бундай динларни Аллоҳ жавобгарликка тортади. (Ваҳий 18:21, 24) Бунинг сабабини билиш учун «Буюк Бобил нимани билдиради?» номли мақолани ўқинг.

  •   Исо Аллоҳ рад этган динлар ёвуз ишлари учун йўқ қилинишини айтган. Буни ёмон мева берадиган ёмон дарахт «чопилиб, оловга ташланишига» ўхшатса бўлади. (Матто 7:15–20) Бу қандай содир бўлиши ҳақида билиш учун «Сохта диннинг охири яқин!» номли мақолани ўқинг.

Суратлар, чапдан ўнгга: Photo by Sefa Karacan/Anadolu Agency/Getty Images; Maxym Marusenko/NurPhoto via Getty Images

a UCCRO ёки Украина черковлар ва диний ташкилотлар кенгаши таркибига 15 та черковдан иборат бўлган православ, юнон ва Рим-католик, протестант ва евангелие черковлари ҳамда яҳудийлар ва мусулмонлар киради.