Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

Қўлингизга сиғадиган кутубхона

Қўлингизга сиғадиган кутубхона

2021 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРЬ

 «Етакчи кенгашдан янгиликлар — 6 (2020)»да Жеффри Жексон далдали нутқ айтиб, шундай деган: «Яқин ўтмишда маънавий озуқани рақамли форматда олишимизни тасаввур қилиш қийин эди. Ҳозир эса “JW Library” каби асбобларсиз пандемия пайтида нима қилардик деб ўйлаб қолишимиз мумкин. Яҳова кўп йиллар давомида бизни бу каби ҳодисаларга тайёрлаб келган».

 Қай йўсин Яҳова бизни тайёрлаб келган? «JW Library» иловаси қандай яратилган? У ишлаши ва яхшиланиши учун нималар қилиняпти?

Ўз турида ягона

 2013 йил майда Етакчи кенгаш Халқаро бош идорадаги MEPS-дастурлаш бўлимидан «Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашрини ўз ичига олувчи янги иловани яратишни сўради. Бу бўлимда хизмат қиладиган Поль Уильес биродаримиз қуйидагича бўлишди: «Бундан олдин ҳеч қандай мобил илова яратмагандик. Гуруҳ ташкил этиб, баъзи лойиҳаларни тўхтатиб турдик. Қолаверса, бошқа бўлимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилдик. Биз тез-тез ибодат қилардик. Яҳованинг ёрдами билан иловани беш ой ичида яратдик ва у йиллик мажлисда тақдим этилди».

 Шунингдек, бу иловага турли кўпроқ тиллардаги адабиётларни киритиш керак эди. 2015 йили январда у ерга инглиз тилидаги анчагина адабиётлар жойлаштирилди. Олти ой ўтгач, у ердан бошқа юзлаб тилларда адабиётларни юклаб олиш мумкин эди.

 Шундан кейин иловага янги ўзгаришлар киритилди. Мисол учун, йиғилишларга тегишли видеолар, адабиётлар ва медиафайллар битта жойга тўпланди. Бундан ташқари, Муқаддас Китобдаги оятларни очганда «Изланиш олиб бориш учун қўлланма»дан фойдаланиш имкони пайдо бўлди.

Илованинг яхшиланиши

 «JW Library» иловаси ҳар куни 8 000 000, ҳар ой эса 15 000 000 дан зиёд турли электрон қурилмаларда очилади. Уни яхшилаш учун нима талаб этилади? Биродар Уильес шундай бўлишди: «Гап шундаки, ҳар қандай мобил иловани ҳамиша янгилаб туриш керак. Шунинг учун, биз ҳам янги хусусиятларни қўшяпмиз. Иловамиз қотмаслиги учун кўп меҳнат қилиняпти. Турли компанияларнинг операцион тизимлари тез-тез янгиланиб тургани сабабли биз ҳам иловани янгилаб турамиз. Шунда ҳаммаси яхши ишлайди. Қолаверса, ички дастурий таъминотни ҳам янгилаб турамиз. Чунки “JW Library” иловасида адабиётларнинг ва аудио-видео ёзувларнинг сони тобора ошиб боряпти». Ҳозир бу иловада ҳар хил тилларда деярли 200 000 та адабиёт ва 600 000 дан зиёд аудио-видео ёзувлар бор.

 Бу илова ишлаши учун нафақат компьютерлар, балки турли хил дастурларни сотиб олиш муҳим. Бунинг учун эса лицензия керак. Ҳар йили битта лицензияни сотиб олиш учун тахминан 1 500 АҚШ доллари сарфланади. Бундан ташқари, MEPS-дастурлаш бўлими барча янги чиққан компьютер, планшет ва телефонларда иловамиз қотмасдан ишлашига ишонч ҳосил қилиш мақсадида турли фирмалардан бу қурилмаларнинг янгиланган версияларини сотиб олади. Бу учун ҳар йили деярли 10 000 АҚШ доллари сарфланади.

«JW Library» иловаси туфайли хайр-эҳсонлар тежаляпти

 Адабиётларни чоп этиш, муқовалаш ва бошқа жойларга етказиш учун сарфланадиган пул «JW Library» иловаси туфайли тежаляпти. Масалан, «Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз» рисоласини олайлик. 2013 йили бу рисоланинг деярли 12 000 000 нусхаси чоп этилди. 2020 йили эса ҳатто ваъзгўйларнинг сони тахминан 700 000 тага ошган бўлса ҳам, бу рисоланинг фақат 5 000 000 нусхаси нашр этилди. Нега? Чунки кўп имондошларимиз уни «JW Library» иловасида ўқийди a.

«У ростдан ҳам бебаҳо!»

 «JW Library» иловасидан фойдаланувчилар кўпгина фойда оляпти. Канадада яшовчи Женевьеванинг айтишича, илова туфайли у мунтазам тадқиқ қиладиган бўлди. У қуйидагича бўлишди: «Агар тадқиқ қилиш учун бир талай китобни олишимга тўғри келганида, ҳойнаҳой, ҳар куни тадқиқ қилмаган бўлардим. Лекин бу илова туфайли планшетимни қўлимга олсам бўлгани. Унинг ичида барча керакли нарсалар бор. Мунтазам тадқиқ қилиш имонимни мустаҳкамлаб, Яҳовага янада яқинроқ бўлишимга ёрдам беряпти».

Женевьева

 Айниқса, COVID-19 пандемияси пайтида иловамиз кўп фойда келтирди. АҚШдан бўлган Чарлин шундай деди: «COVID-19 пандемияси туфайли бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида қўлимга биронта чоп этилган адабиёт тушмади. Лекин “JW Library” ёрдамида биз маънан тўқ юрдик. Яҳова бу илова орқали кўрсатган севгисию ғамхўрлиги учун катта раҳмат!»

 Филиппиндан бўлган Файнинг сўзларига кўплар қўшилса керак. У қуйидагича бўлишди: «Биргина мана шу илова Яҳовага яқинроқ бўлишимга ёрдам беряпти. Чунки у орқали эрталаб тадқиқ ўтказаман, ишларим билан банд бўлганимда нимадир тинглайман, йиғилишларга ё бўлмаса қизиқувчилар билан тадқиққа тайёргарлик кўраман. Шунингдек, бўш вақтим бўлганида видео томоша қиламан. Навбатда турган бўлсам, қайсидир мақолани ёки Муқаддас Китобни ўқийман. У ростдан ҳам бебаҳо!»

 Бу илова хизматда ҳам катта фойда келтиряпти. Камерундаги опамизнинг мисолини олайлик. У битта опамиз билан бир неча ҳафта олдин хизматда қўллаган оятни бир кишига ўқиб бермоқчи эди. Лекин у қайси оят эканини эсидан чиқариб қўйганди. У шундай бўлишди: «Ўша оятдаги битта сўз эсимда эди. Мен иловадаги Муқаддас Китобни очиб, ўша сўз бўйича оятни қидирдим ва шу заҳоти уни топдим. Бу илова ёрдамида керакли оятларни тезда топа оляпман».

 Гап шундаки, donate.jw.org орқали қилаётган хайр-эҳсонларингиз «JW Library» иловаси тайёрланиши, ишлаши ва яхшиланиши учун сарфланяпти. Бундан дунё бўйлаб биродару опа-сингилларимиз фойда олишяпти. Сахийлигингиз учун жуда миннатдормиз!

«JW Library» билан боғлиқ асосий саналар

  1. 2013 йил октябрь. Иловада «Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашри чиқди

  2. 2015 йил январь. Инглиз тилида, кейин эса бошқа юзлаб тилларда адабиётлар қўшилди

  3. 2015 йил ноябрь. Сўзларни белгилаш функцияси яратилди

  4. 2016 йил май. «Йиғилишлар» бўлими қўшилди

  5. 2017 йил май. Изоҳлар яратиш функцияси пайдо бўлди

  6. 2017 йил декабрь. «Муқаддас Китобнинг тадқиқ нашри» (ингл.) қўшилди

  7. 2019 йил март. Аудио-видео ёзувларни юклаш, эшитиш ва томоша қилиш функцияси пайдо бўлди. Қолаверса, «Изланиш олиб бориш учун қўлланма» қўшилди

  8. 2021 йил январь. «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» адабиёти учун янги функциялар пайдо бўлди

a «JW Library» иловасидан маҳсулотларни юклаб олиш унча қиммат эмас. Мисол учун, ўтган йили jw. org ва «JW Library»даги маҳсулотларни томоша қилиш ва юклаш учун тахминан 1,5 миллион АҚШ доллари сарфланди. Шунга қарамай, бу адабиётларни, CD ва DVD дискларни ишлаб чиқариш ва етказишдан арзонроққа тушяпти.