Шоҳлар учинчи китоб 4:1–34

  • Сулаймон саройидаги мартабали кишилар (1–19)

  • Сулаймон давридаги фаровонлик (20–28)

    • Халқ хотиржам яшайди (25)

  • Сулаймоннинг донолиги ва ҳикматли сўзлари (29–34)

4  Шоҳ Сулаймон бутун Исроил устидан шоҳлик қилаётган эди+. 2  Унинг қўл остидаги мартабали кишилар қуйидагилар эди: Зодўх+ ўғли Озариё — руҳоний, 3  Шишо ўғиллари Элихорут билан Охиё — котиб+, Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис+, 4  Ёҳайидо ўғли Бинаё+ — лашкарбоши, Зодўх билан Абуатар+ — руҳоний, 5  Натан+ ўғли Озариё — назоратчилар бошлиғи, Натан ўғли Забуд эса руҳоний ҳамда шоҳнинг дўсти* эди+. 6  Охисар — сарой бошқарувчиси, Абдах ўғли Одонирам+ — ёлланма ишчилар+ бошлиғи эди. 7  Сулаймоннинг бутун Исроил устидан бошқарадиган 12 та назоратчиси бўлиб, улар шоҳ ва унинг хонадонини озиқ-овқат билан таъминлаб турарди. Улардан ҳар бири йилига бир ой давомида озиқ-овқат етказиб беришга масъул эди+. 8  Уларнинг исмлари қуйидагича эди: Эфрайим тоғли ҳудудида назоратчи — Хур, 9  Мохаз, Шалбим+, Байт-Шамаш ва Элўн-Байт-Ханонда назоратчи — Дахор ўғли, 10  Арбўтда Хесед ўғли (Сўхў ва бутун Хафер ери унинг қарамоғида эди), 11  Бутун Дўр қияликларида назоратчи — Абунадов ўғли (у Сулаймоннинг қизи Тўфатга уйланган эди), 12  Танах ва Махидўда+, Йизрил этагида жойлашган Зоратон ёнидаги бутун Байт-Шиёнда+ ва Байт-Шиёндан Овил-Махлагача бўлган ерларда ҳамда Ёхмаём+ ҳудудида назоратчи — Охилуд ўғли Бано эди. 13  Рамўт-Гиладда+ назоратчи — Гебер ўғли (Манаше ўғли Ёвирнинг+ Гиладдаги+ чодирли қишлоқлари ва Башандаги+ Аргоб ҳудуди+ унинг қарамоғида бўлиб, ушбу ҳудудда девор билан ўралган, мисдан қилинган сурма зулфинли 60 та катта шаҳар бор эди), 14  Моханайимда+ Иддо ўғли Охинадов, 15  Нафтали ҳудудида Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди), 16  Ошер ҳудуди ва Болўт шаҳрида назоратчи — Хушай ўғли Бано, 17  Иссахор ҳудудида Ёҳушафат ўғли Парувах, 18  Бенямин ҳудудида+ Шимей+ ўғли Эла, 19  Гилад ўлкаси+, яъни аморийлар шоҳи Сихўн+ билан Башан шоҳи Ўг+ бошқарган юртда назоратчи — Ури ўғли Гебер эди. Юртдаги ушбу барча назоратчилар устидан бош этиб битта назоратчи тайинланган эди. 20  Денгиз соҳилидаги қумдай кўп бўлган Яҳудо ва Исроил халқи+ еб-ичиб, хурсандчилик билан яшарди+. 21  Сулаймон Фурот дарёсидан+ филистимликлар юртигача ва Миср чегарасигача бўлган барча шоҳликлар устидан бошқарарди. Бу ер аҳолиси Сулаймонга бутун умри давомида хизмат қилиб, солиқ тўларди+. 22  Сулаймон хонадонининг кундалик озиқ-овқати қуйидагини ташкил этарди: 30 кор* олий навли ун, 60 кор оддий ун, 23  ўнта бўрдоқи ҳўкиз, яйловда боқилган 20 та ҳўкиз, 100 та қўй, бундан ташқари буғулар, ғизоллар, эликлар ва семиз каккулар. 24  Сулаймон Фурот дарёсининг+ ғарбидаги Тифсахдан Ғазогача+ бўлган ҳудуд ҳамда шу томондаги барча шоҳликлар устидан бошқарарди. Унга тегишли ҳудудларнинг барида тинчлик ҳукм сурарди+. 25  Сулаймон шоҳлик қилган даврда Дандан Бэршэвага қадар истиқомат қиладиган Яҳудо ва Исроил халқи тинчлик-хотиржамликда яшаб, ҳар қайсиси ўз узумзори ва анжир дарахти тагида ўтирарди. 26  Сулаймоннинг 12 000 та оти* ва араваларга қўшиладиган отлари учун 4 000 та* отхона бўлмалари бор эди+. 27  Назоратчиларнинг ҳар бири ўз навбати келган ойда шоҳ Сулаймон ва унинг дастурхонидан таом ейдиганларни озиқ-овқат билан таъминлаб турарди ва ҳамма нарса етарли бўлишига ғамхўрлик қиларди+. 28  Шунингдек, назоратчилардан ҳар бири керакли жойларга аравага қўшиладиган отлар ва бошқа отлар учун арпа ва сомон етказиб турарди. 29  Аллоҳ Сулаймонга чексиз донолик, ақл-идрок ва денгиз соҳилидаги қумдай беҳад фаҳм-фаросат* ато этди+. 30  Сулаймоннинг донолиги бутун Шарқ халқлари ҳамда Миср халқининг донолигидан устун эди+. 31  У ҳар қандай инсондан, зераҳий Этхандан+, Мохулнинг ўғиллари Хаман+, Қолкўл+ ва Дардахдан ҳам донороқ бўлиб, атрофдаги барча халқлар орасида донг таратган эди+. 32  Сулаймон 3 000 та ҳикматли сўз айтиб+, 1 005 та қўшиқ басталаган+. 33  У, ўсимликлар — деворга ёпишиб ўсадиган иссоп*+ ҳамда Ливандаги* кедр дарахтлари, шунингдек, ҳайвонлар+, қушлар*+, ўрмалаб юрувчилар*+ ва балиқлар ҳақида гапирган. 34  Сулаймоннинг донолигини тинглаш учун барча халқлардан одамлар, шунингдек, унинг донолиги ҳақида эшитган шоҳлар ҳам Сулаймоннинг ҳузурига келарди+.

Изоҳлар

Ёки «маслаҳатчиси».
Ёки «отлиғи».
Айрим қўлёзмалар ва ўхшаш оятларда ушбу сон келтирилган. Бошқа қўлёзмаларда эса 40 000 та дейилган.
Ёки «фаҳм-фаросатга тўла юрак».
Ёки «Лубнондаги».
Ёки «қанотли жониворлар».
Судралиб юрувчилар ва ҳашаротларни ўз ичига олиши мумкин.