Солномалар иккинчи китоб 28:1–27
28 Охоз+ 20 ёшида тахтга ўтирди ва Қуддусда 16 йил ҳукмронлик қилди. У бобоси Довуддан фарқли равишда, Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилмади+.
2 У Исроил шоҳлари йўлидан юрди+ ва ҳатто Баалларга атаб қуйма бутлар* ясади+.
3 Бундан ташқари, Охоз Яҳова исроилликлар олдидан ҳайдаб юборган халқларнинг жирканч ишларига эргашиб+, Ҳинном ўғлининг водийсида* қурбонлик куйдириб тутатди ва ўз ўғилларини оловда куйдирди+.
4 Шунингдек, тепаликларда+, қир бошларида, ҳар бир сершох дарахт+ тагида қурбонликлар келтириб, уларни куйдириб тутатди.
5 Шунинг учун Тангриси Яҳова уни Сурия+ шоҳининг қўлига топширди. Сурияликлар ғалаба қозониб, кўпчиликни Дамашққа+ асир қилиб олиб кетишди. Аллоҳ уни Исроил шоҳининг қўлига ҳам топширди. Исроил шоҳи Охозга ва халқига катта қирғин келтирди.
6 Рамалиёнинг ўғли Пеках+ бир куннинг ўзида Яҳудода 120 000 довюрак аскарни ўлдирди, боиси улар ота-боболарининг Худоси Яҳовани тарк этишган эди+.
7 Эфрайимлик жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳдан кейин турадиган Элқанани ўлдирди.
8 Қолаверса, исроилликлар яҳудий ака-укаларини, уларнинг хотинларию ўғил-қизларини, жами 200 000 одамни асир қилиб, ғоят кўп ўлжа билан бирга Самарияга+ олиб кетишди.
9 Аммо ўша ерда Яҳованинг Одод исмли пайғамбари бор эди. У Самарияга қайтиб келган қўшин қаршисига чиқиб, шундай деди: «Ота-боболарингиз Худоси Яҳованинг Яҳудо халқига қаҳри келгани учун, уларни қўлингизга топширди+. Сизлар эса ғазаб ўтида уларни шафқатсизларча қириб ташладингиз. Бу, ҳатто Худонинг қулоғига етиб борди!
10 Энди, Яҳудо билан Қуддус аҳолисини ўзингизга қулу чўри қилиб олмоқчисизлар+. Нима, Тангрингиз Яҳова олдида айбингиз йўқ деб ўйлайсизми?!
11 Гапимга қулоқ солинглар! Асир қилиб олган ака-укаларингизни қайтариб юборинглар. Чунки сизларга қарши Яҳованинг ғазаби қайнаяпти».
12 Ўша пайт Ёҳуханон ўғли Озариё, Машилламўт ўғли Бархиё, Шаллум ўғли Ёхизқиё, Ҳадлай ўғли Эмоса исмли эфрайимлик бошчилар ҳарбий юришдан қайтаётганлар қаршисига чиқиб,
13 шундай дейишди: «Асирларни бу ерга олиб келманглар, акс ҳолда, Яҳованинг олдида айбдор бўламиз. Нима, гуноҳ ва айбимизни орттирмоқчимисизлар?! Ўзи шундоқ ҳам оғир гуноҳга ботганмиз. Бунинг устига Исроилга қарши Худонинг ғазаби қайнаяпти».
14 Шунда қуролланган аскарлар асирларни ва ўлжани+ бекларга ҳамда бутун жамоатга топширишди.
15 Тайинланган кишилар ўринларидан туришди-да, асирларни олиб, яланғоч бўлганларига ўлжа орасидан кийим-кечак ва оёқларига сандал беришди. Уларга шунингдек, озиқ-овқат, ичимлик ва таналари учун мой беришди. Нимжонларини эса эшакларга ўтқазиб, пальма дарахтлари ўсадиган шаҳарга, Ерихога ака-укалари ёнига олиб боришди. Бундан сўнг ўзлари Самарияга қайтишди.
16 Шу кезда, шоҳ Охоз Оссурия шоҳларидан ёрдам сўради+.
17 Эдомликлар яна келиб, Яҳудога ҳужум қилишди ва одамларни асир қилиб олиб кетишди.
18 Филистимликлар+ эса Яҳудодаги Шефела+ ва Нагав шаҳарларига ҳужум қилишди. Улар Байт-Шамаш+, Ойжавлон+, Гадерўт, Сўхў ва уларга қарашли* шаҳарчалар, Тимнах+ ва унга қарашли шаҳарчалар, Гимзо ва унга қарашли шаҳарчаларни босиб олиб, ўша ерларда яшай бошлашди.
19 Яҳова Исроил шоҳи Охоз орқали Яҳудони бўйсундирди. Сабаби, Охоз Яҳовага бевафолик қилган эди ва унинг дастидан Яҳудо бузилиб кетганди.
20 Кейинчалик Оссурия шоҳи Тиглатпаласар*+ унинг олдига келиб, уни қўллаб-қувватлашнинг ўрнига, бошига кулфат ёғдирди+.
21 Охоз Яҳованинг уйи, шоҳ саройи+ ва беклар уйларини талон-торож қилиб, ҳаммасини Оссурия шоҳига туҳфа этди. Лекин бу унга ҳеч қандай фойда келтирмади.
22 Бошига кулфат тушган пайтда шоҳ Охоз Яҳовага баттар бевафолик қилди.
23 Охоз, уни мағлуб этган+ Дамашқ худоларига қурбонлик келтира бошлади+. У: «Сурия шоҳларининг худолари уларга ёрдам беряпти. Мен ҳам уларга қурбонлик келтираман, токи улар менга ҳам кўмаклашсин»+,— деди. Бироқ улар шоҳга ва бутун Исроилга ҳалокат келтиришди.
24 Охоз ҳақ Худонинг уйидаги анжомларни йиғиб, синдириб ташлади+. У Яҳова уйининг эшикларини ёпиб+, Қуддуснинг ҳар бир бурчагида ўзи учун қурбонгоҳлар барпо этди.
25 Бундан ташқари, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларида бошқа худоларга атаб қурбонлик куйдириб тутатиш учун тепаликлар бунёд этди+ ва шу тариқа, ота-боболарининг Тангриси Яҳовани ранжитди.
26 Охознинг ҳаёти, қилган барча ишлари Яҳудо ва Исроил шоҳлари ҳақидаги китобда бошдан охиригача баён этилган+.
27 У вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва Қуддус шаҳрида дафн этилди. Аммо Исроил шоҳлари дафн этиладиган жойга қўйилмади+. Унинг ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.