Шоҳлар биринчи китоб 23:1–29

  • Довуд Кейлах аҳолисини қутқаради (1–12)

  • Шоул Довудни таъқиб қилади (13–15)

  • Йўнатан Довудга далда беради (16–18)

  • Довуд Шоулдан базўр қутулади (19–29)

23  Бир мунча вақтдан кейин Довудга: «Филистимликлар Кейлахга+ қарши жанг қилиб, хирмонлардаги донларни талон-торож қилишяпти»,— деган хабар келди. 2  Шунда Довуд Яҳовадан: «Бориб, анави филистимликларни тор-мор қилайми?» — деб сўради+. Яҳова Довудга: «Ҳа, бориб филистимликларни тор-мор қил ва Кейлахни халос эт»,— деб жавоб берди. 3  Бироқ Довуднинг одамлари унга: «Яҳудода+ бўла туриб улардан қўрқаётган бўлсак, Кейлахга бориб филистимликлар+ қўшинига қарши уруш қилганда ҳолимиз не кечаркин?!» — деб айтишди. 4  Шунда Довуд яна бир бор Яҳовага мурожаат қилди+ ва Яҳова унга: «Ўрнингдан тур-да, Кейлахга бор, чунки филистимликларни сенинг қўлингга топшираман»+,— деб жавоб берди. 5  Довуд одамлари билан Кейлахга борди ва филистимликлар билан жанг қилди. У филистимликларнинг кўпини қириб ташлаб, уларнинг чорвасини қўлга киритди ва Кейлах аҳолисини қутқарди+. 6  Охималек ўғли Абуатар+ Кейлахга, Довуднинг олдига қочиб келганида, ўзи билан эфодни олиб келган эди. 7  Шоулга: «Довуд Кейлахга келибди»,— деб хабар беришди. Шунда Шоул: «Худо уни қўлимга топширди*+. Дарвозаларию сурма зулфинлари бор шаҳарга кириб, у ўзини қопқонга туширибди-ку!» — деди. 8  Сўнг Кейлахга тушиб, Довуд билан одамларини қамал қилиш учун, Шоул ҳамма одамларини жангга йиғди. 9  Шоул унга қарши фитна уюштирганини билиб қолгач, Довуд руҳоний Абуатарга: «Эфодни бу ёққа келтир»,— деди+. 10  Кейин Довуд: «Эй, Исроилнинг Тангриси Яҳова. Шоул Кейлахга келиб, мени деб шаҳарни вайрон қилмоқчи эканини эшитдим+. 11  Кейлах раҳбарлари* мени Шоулнинг қўлига тутиб беришадими? Хизматкорингга хабар беришганидай, Шоул бу ерга келадими? Эй, Исроилнинг Тангриси Яҳова, илтимос, хизматкорингга жавоб бер»,— деб сўради. Унга жавобан Яҳова: «Ҳа, келади»,— деди. 12  Довуд: «Кейлах раҳбарлари мени ва одамларимни Шоулнинг қўлига тутиб беришадими?» — деб сўради. Яҳова унга: «Тутиб беришади»,— дея жавоб қайтарди. 13  Довуд 600 тача одами+ билан дарҳол ўрнидан турди-да, Кейлахни тарк этди. Шундай қилиб, улар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришди. Довуд Кейлахдан қочиб кетганидан хабар топгач, Шоул унинг орқасидан бормайдиган бўлди. 14  Довуд Зиф+ саҳросидаги тоғли ҳудудда, юриш қийин бўлган жойларда эди. Шоул уни тиним билмай излади+, лекин Яҳова Довудни унинг қўлига бермади. 15  Довуд Хорешдаги Зиф саҳросида юрганида, Шоул унинг жонини* олиш ниятида изғиб юрганидан хабар топди*. 16  Шоулнинг ўғли Йўнатан Довуднинг Яҳовага бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун унинг олдига, Хорешга борди+. 17  У Довудга: «Қўрқма, отам сени топа олмайдилар. Сен Исроил устидан шоҳ бўласан+, мен эса сендан кейинги одам бўламан. Отам ҳам буни биладилар»+,— деб айтди. 18  Кейин уларнинг иккаласи ҳам Яҳованинг олдида аҳд қилишди+. Довуд Хорешда қолди, Йўнатан эса уйига қайтди. 19  Бир мунча вақтдан кейин, Зиф аҳолиси Гивога+, Шоулнинг олдига бориб, шундай деди: «Довуд бизга яқин жойда, Хорешнинг+ юриш қийин бўлган жойларида, Йишмон*+ жанубидаги* Хахило тепалигида+ яшириниб юрибди+. 20  Шоҳ ҳазратлари, ўзингизга маъқул бўлган пайтда келинг, уни қўлингизга тутиб берамиз»+. 21  Шоул уларга жавобан қуйидагиларни айтди: «Менга раҳмингиз келгани учун, илоҳим Яҳова сизларни баракали қилсин. 22  Қани, бориб унинг қаердалигини ва у ерда ким уни кўрганини яхшилаб билиб келинглар. Айтишларича, у жуда айёр экан. 23  Яшириниб юрадиган ҳамма жойларни яхшилаб билиб олгач, аниқ маълумот билан олдимга қайтинглар. Шунда сизлар билан бораман, агар у ўша ерда бўлса, Яҳудонинг минглаб одамлари* орасидан ҳам уни қидириб топаман». 24  Шундай қилиб, улар Шоулдан олдин Зифга+ келишди. Довуд билан одамлари эса Йишмон жанубидаги Арабада+, Мойун+ саҳросида эдилар. 25  Сўнг Шоул одамлари билан Довудни излаб келди+. Довудга бу ҳақда хабар беришганида, у дарҳол Мойун саҳросидаги бир қояга бориб яширинди+. Шоул бу ҳақда эшитгач, Довудни таъқиб қилиш мақсадида Мойун саҳросига йўл олди. 26  Шоул тоғнинг бир томонига келди. Довуд билан одамлари эса тоғнинг бошқа томонида эдилар. Довуд Шоулдан тезда қочмоқчи бўлди+, бироқ Шоул ўз одамлари билан Довудни ва унинг одамларини қуршовга ола бошлади+. 27  Аммо хабарчи келиб, Шоулга: «Тезроқ боринг, филистимликлар юртга ҳужум қилишди!» — деди. 28  Шоул Довудни таъқиб қилишни тўхтатиб+, филистимликлар билан жанг қилгани кетди. Шу боис, ўша жой Села-Хаммахлекот* деб аталадиган бўлди. 29  Довуд у ердан кетди ва Эн-Гедидаги+ юриш қийин бўлган жойларга кўтарилиб, ўша ерда ўрнашди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «сотди».
Бошқа вариант «ер эгалари».
Ёки «ҳаётини».
Бошқа вариант «қўрқиб кетди».
Бошқа вариант «чўл; саҳро».
Сўзма-сўз «ўнг томонидаги».
Ёки «авлодлари».
Маъноси «бўлинишлар қояси».