Шоҳлар биринчи китоб 17:1–58

  • Довуд Гўлиётни мағлуб қилади (1–58)

    • Гўлиёт Исроилни мазах қилади (8–10)

    • Довуд чорловни қабул қилади (32–37)

    • Довуд Яҳованинг исми ила жангга чиқади (45–47)

17  Филистимликлар+ жанг қилиш учун қўшинларини* тўплашди. Улар Яҳудога қарашли Сўхўда+ йиғилиб, Сўхў билан Озикаҳ+ ўртасидаги Эфес-Даммимда+ қароргоҳ қуришди. 2  Шоул билан Исроил ўғиллари ҳам йиғилиб, Элох водийсида+ қароргоҳ қуришди ва филистимликларга қарши чиқиш учун саф тортишди. 3  Филистимликлар тоғнинг бир томонини, исроилликлар эса иккинчи томонини эгаллашди. Уларнинг ўртасида водий бор эди. 4  Филистимликлар қароргоҳидан бир паҳлавон чиқди. Унинг исми Гўлиёт+ бўлиб, у Гат+ шаҳридан эди. Бўйининг баландлиги олти тирсагу бир қарич келарди*. 5  У бошига мис дубулға, устига тангачали совут кийиб олган эди. Совутининг+ оғирлиги 5 000 шекелга тенг келарди*. 6  Болдирларига мис совут кийиб олган, икки елкаси орасига эса мис найза+ осиб олган эди. 7  Найзасининг сопи тўқувчилик дастгоҳининг ходасидай катта эди+. Темир тиғининг оғирлиги 600 шекелга* тенг келарди. Сал олдинроқда эса катта қалқонини кўтариб юрадиган аскар юрарди. 8  Гўлиёт тўхтаб, Исроил қўшинига шундай деб бақира бошлади+: «Нега саф тортиб турибсизлар? Мана, мен филистимликларнинг энг кучли жангчисиман. Сизлар эса Шоулнинг хизматкорисизлар. Орангиздан биронтасини танлаб, олдимга юборинглар. 9  Борди-ю, у мен билан жанг қилиб мени ўлдирса, биз сизларга қул бўламиз. Аммо мен уни ўлдириб ғалаба қозонсам, сизлар бизга қул бўласизлар». 10  Кейин Гўлиёт*: «Мен бугун Исроил қўшинини шарманда қиламан*+. Танлаган одамингизни олдимга юборинглар, у билан курашаман!» — деди. 11  Шоул ва бутун Исроил халқи филистимликнинг бу сўзларини эшитиб, қаттиқ қўрқиб кетишди. 12  Довуд Яҳудонинг Байтлаҳм+ шаҳрида яшовчи эфраталик+ Эссай+ деган кишининг ўғли эди. Эссайнинг саккизта ўғли бўлиб+, Шоул шоҳлик қилиб юрган пайтда у кексайиб қолган эди. 13  Унинг учта катта ўғли жанг қилиш учун Шоул билан кетган эди+. Жангга кетган учта ўғлининг исмлари: тўнғичиники Элиёб+, иккинчисиники Абунадов+, учинчисиники Шаммох+ 14  бўлиб, учала катта ўғли ҳам Шоулга эргашган эди. Довуд Эссайнинг кенжа ўғли+ эди. 15  Довуд Шоулга хизмат қилиб юрганда, отасининг қўйларини боқиш+ учун Байтлаҳмга бориб-келиб турарди. 16  Бу орада Гўлиёт* ҳар куни эрталаб ва кечқурун олдинга чиқиб, уларни жангга чақирарди. У 40 кундан буён шундай қилаётган эди. 17  Эссай Довудга деди: «Ўғлим, бир эфа* қовурилган дон билан мана бу ўнта нонни олгин-да, қароргоҳдаги акаларингга дарров олиб бориб бер. 18  Мана бу ўн бўлак пишлоқни* эса мингбошига бер. Акаларингнинг ҳол-аҳволини билиб, улар эсон-омон эканини тасдиқловчи бирон нарса олиб кел». 19  Бу пайтда унинг акалари филистимликларга қарши жанг қилиш учун+, Шоул ва бошқа исроилликлар билан Элох водийсида+ эдилар. 20  Довуд эрталаб саҳар туриб, қўйларга қараб туришни бир кишига тайинлади. Кейин озиқ-овқатларни олди-да, отаси Эссай буюрганидай йўлга тушди. У қароргоҳга келганида, қўшин жанговар хитоб садоси остида жанг майдонига чиқаётган эди. 21  Исроилликлар билан филистимликлар бир-бирининг қаршисига саф тортиб туришди. 22  Довуд дарҳол нарсасини юкларни қўриқловчи соқчига қолдирди-да, жанг майдонига югуриб кетди. У ерга етиб боргач, акаларидан ҳол-аҳвол сўрай бошлади+. 23  Улар билан гаплашиб турганда, Гат шаҳридан бўлган Гўлиёт исмли филистимлик паҳлавон чиқди+. У филистимликларнинг қўшинидан олдинга чиқиб, исроилликларни аввалгидай мазах қила бошлади+. Довуд унинг гапларини эшитди. 24  Барча исроилликлар уни кўриб, қўрққанларидан қочиб кетишди+. 25  Исроилликлар: «Анави одамни кўрдингизларми? У Исроилни мазах қилиш учун чиқяпти+. Уни ўлдирган кишига шоҳ катта бойлик ҳамда қизини бераркан+, отасининг хонадонини эса солиқ тўлашдан ва бошқа мажбуриятлардан озод этаркан»,— дейишди. 26  Довуд ёнида турган кишилардан: «Анави филистимликни ўлдириб, Исроилни шармандаликдан халос этган кишига нима берилади? Барҳаёт Худонинг қўшинини мазах қилаётган бу суннатсиз филистимлик ким бўлибди?!»+ — деб сўрай бошлади. 27  Одамлар: «Уни ўлдирган кишига шундай нарсалар берилар экан»,— дея аввал айтган гапларини такрорлашди. 28  Довуднинг катта акаси Элиёб+, у одамлар билан гаплашаётганини эшитиб ғазабланди ва унга: «Нега бу ерга келдинг? Ўзи қўйларимиз саноқли бўлса, уларни саҳрода кимга ташлаб келдинг?+ Сен ўзбилармон эканингни ва юрагингда ёмон ният борлигини яхши биламан. Сен фақат жангни томоша қилгани келгансан»,— деди. 29  Довуд унга: «Мен нима қилдим? Шунчаки сўрадим, холос!» — деди. 30  Кейин у бошқа кишига юзланиб, ўша савол билан мурожаат қилди+ ва одамлар олдинроқ айтилганларни такрорлашди+. 31  Довуднинг гапларини эшитганлар бу ҳақда Шоулга хабар беришди. Шоул уни чақиртирди. 32  Довуд Шоулга: «Ўша филистимликни деб ҳеч кимнинг жасорати сўнмасин*. Хизматкорингиз бориб, у билан курашади»+,— деди. 33  Аммо Шоул Довудга: «Сен бу филистимликка бас кела олмайсан, чунки сен ҳали жуда ёшсан+. У эса болалигидан бери жангчи»,— деб айтди. 34  Довуд Шоулга шундай деди: «Тақсир, мен отамнинг сурувига чўпонлик қилиб юрганимда, шер+ ёки айиқ келиб сурувдан қўйни олиб кетарди. 35  Ўшанда мен уни қувиб етардим-да, йиқитиб, оғзидан қўйни тортиб олардим. У менга ҳужум қилса, унинг ёлидан* ушлардим-да, йиқитиб ўлдирардим. 36  Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Барҳаёт Худонинг қўшинини мазах қилаётган манави суннатсиз филистимликни ҳам шу кўйга соламан»+. 37  Довуд: «Мени шер билан айиқнинг чангалидан қутқарган Яҳова, бу филистимликнинг қўлидан ҳам қутқаради»+,— деб қўшиб қўйди. Унинг бу гапига Шоул: «Майли борақол, Яҳова сенга ёр бўлсин»,— деди. 38  Шоул Довудга ўзининг кийимини кийдирди. Бошига мис дубулға, эгнига эса тангачали совут кийдирди. 39  Кейин Довуд камарига қиличини маҳкамлаб, юрмоқчи бўлди, аммо одатланмагани учун юра олмади. Довуд Шоулга: «Мен бу нарсалар билан юра олмайман, уларга ўрганмаганман»,— деди-да, уларни ечиб қўйди. 40  Довуд қўлига таёғини олди ва сой бўйидан* бешта силлиқ тош танлаб олиб, чўпонлик қилганда олиб юрадиган тўрвасига тошларни жойлаштирди. Кейин қўлидаги палахмон+ билан филистимликка яқинлаша бошлади. 41  Гўлиёт* Довудга тобора яқинлашарди, унинг қалқонини кўтариб юрадиган аскар эса сал олдинроқда келаётган эди. 42  Филистимлик Довудга қараб, у қизғиш ёноқли, қадди-қомати келишган йигит эканини кўриб, уни назар-писанд қилмай илжайиб қўйди+. 43  Шунда у Довудга: «Мен итманми+, олдимга таёқ кўтариб келяпсан?» — деди ва ўз худоларининг исмини тилга олиб Довудни лаънатлади. 44  Филистимлик Довудга: «Қани келақол, мен танангни кўкдаги қушларга ва даштдаги йиртқич ҳайвонларга ем қиламан»,— деди. 45  Довуд унга жавобан деди: «Сен менга қарши қилич ҳамда иккита найза+ билан келяпсан, мен эса сен мазах қилган Исроил қўшинининг Аллоҳи+ — Қўшинлар Сарвари Яҳова исми билан сенга қарши келяпман+. 46  Бугуннинг ўзида Яҳова сени қўлимга топширади+. Мен сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугун мен қароргоҳдаги филистимликларнинг жасадларини кўкдаги қушлару даштдаги йиртқич ҳайвонларга ем қиламан. Шунда бутун ер юзидаги одамлар Исроилда Худо борлигини билиб олади+. 47  Бу ерда йиғилганларнинг бари* Яҳова қилич ва найзасиз қутқаришининг+ гувоҳи бўлади. Чунки бу жанг Яҳовага тегишли+ ва У ҳаммангизни қўлимизга топширади»+. 48  Гўлиёт* жанг қилишга шайланиб, Довудга тобора яқинлаша бошлади, Довуд ҳам унга қарши чиқиш учун филистимликлар қўшини томонга тезда югуриб кетди. 49  Довуд тўрвасига қўлини тиқиб тош олди-да, палахмондан отди. Тош филистимликнинг қоқ пешонасига бориб тегди. Тош унинг пешонасига ботиб кирди ва у ерга юзтубан йиқилди+. 50  Шундай қилиб, Довуд палахмон ҳамда тош билан филистимлик устидан ғалаба қозонди. Довуднинг қўлида ҳатто қиличи ҳам бўлмаса-да, у филистимликка жароҳат етказиб, уни ўлдирди+. 51  Довуд югурганча унинг олдига бориб, тепасида турди. Кейин филистимликнинг қиличини қинидан суғуриб+, бошини танасидан жудо қилди-да, уни бир ёқли қилди. Филистимликлар уларнинг қудратли жангчиси ўлганини кўриб, тумтарақай қочиб кетишди+. 52  Шунда Исроил билан Яҳудо аскарлари бақирганча филистимликларни қувиб кетишди ва уларни водийдан то Эхрон+ дарвозасигача таъқиб қилишди+. Шарайим+ йўлида филистимликларнинг кўпини ўлдиришди. Уларнинг жасадлари Гат билан Эхронгача бўлган йўлда ётарди. 53  Исроилликлар филистимликларни қаттиқ таъқиб этишди, сўнг орқага қайтиб уларнинг қароргоҳларини талон-торож қилишди. 54  Кейин Довуд Гўлиётнинг* бошини Қуддусга олиб борди, бироқ унинг қурол-яроғларини ўзининг чодирида қолдирди+. 55  Довуд филистимликка қарши чиққан дамда, Шоул лашкарбошиси Абнурдан+: «Абнур, бу кимнинг ўғли?»+ — деб сўради. Абнур унга: «Эй шоҳим, тўғрисини айтсам* билмайман»,— деб жавоб қайтарди. 56  Шоҳ унга: «Бу йигит кимнинг ўғли эканини билиб кел»,— деди. 57  Довуд филистимликни ўлдириб қайтиши биланоқ, Абнур уни Шоулнинг олдига олиб борди. Довуд филистимликнинг бошини кўтариб олган эди+. 58  Шоул Довуддан: «Сен кимнинг ўғлисан, йигитча?» — деб сўради. Довуд унга: «Байтлаҳмлик+ хизматкорингиз Эссайнинг ўғлиман»+,— дея жавоб қайтарди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «қароргоҳларини».
Сўзма-сўз «филистимлик».
Ёки «жангга чақираман».
Сўзма-сўз «филистимлик».
Сўзма-сўз «сут». Эҳтимол, сут маҳсулотлари назарда тутилган.
Сўзма-сўз «юрагини йўқотмасин».
Ёки «жағидан».
Ёки «водийдан».
Сўзма-сўз «филистимлик».
Сўзма-сўз «бутун жамоат».
Сўзма-сўз «филистимлик».
Сўзма-сўз «филистимлик».
Ёки «тирик эканингиз рост бўлганидай, менинг гапим рост».