Солномалар биринчи китоб 7:1–40
7 Иссахор ўғиллари: Тўло, Пувах, Ёшув, Шимрон+ — жами тўртта.
2 Тўло ўғиллари: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шемуил. Улар ўз хонадонлари бошлари эди. Тўлонинг авлодлари қудратли жангчилар бўлиб, Довуднинг даврида уларнинг сони 22 600 нафар эди.
3 Уззининг авлодлари: Уззидан Йизрахиё туғилди. Йизрахиё ўғиллари: Микоил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё. Бешаласи ҳам хонадон бошлари эди.
4 Уларнинг авлодлари бўйича, хонадонлари бўйича жанг қилишга яроқли 36 000 та аскари бор эди, чунки уларнинг хотинлари ва ўғиллари жуда кўп эди.
5 Уларнинг Иссахор наслидан бўлган ака-укалари қудратли жангчи бўлиб, насабномада қайд этилганидай+ 87 000 нафар эди.
6 Бенямин+ ўғиллари: Бэлах+, Бохир+, Ёдиёл+ — жами учта.
7 Бэлах ўғиллари: Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт, Ири — жами бешта. Улар хонадонлари бошлари ва қудратли жангчилар бўлиб, насабномада қайд этилганидек+ 22 034 нафар эди.
8 Бохир ўғиллари: Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат. Буларнинг бари Бохирнинг ўғиллари эди.
9 Авлодлари бўйича, хонадонлари бошлари бўйича насабномада 20 200 нафар қудратли жангчи қайд этилган эди.
10 Билхан Ёдиёлнинг+ ўғли эди. Билхан ўғиллари: Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар.
11 Буларнинг бари хонадонлари бошлари бўйича Ёдиёлнинг ўғиллари эди. Уларнинг орасида жанг қилишга тайёр турган 17 200 нафар қудратли жангчи бор эди.
12 Ирнинг+ ўғиллари: Шупим билан Хупим. Охернинг авлоди Хушим эди.
13 Нафтали+ ўғиллари: Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шаллум. Булар Билхахнинг+ авлодлари эди.
14 Осриёл Манашенинг+ ўғли эди. Уни суриялик чўриси дунёга келтирди. (У Гиладнинг отаси Мохирни+ туққан.
15 Мохир Хупим билан Шупимни уйлантирди. Уларнинг Махо исмли синглиси бор эди.) Иккинчи ўғлининг исми Залофход+ эди. Залофходнинг фақат қизлари бор эди+.
16 Мохирнинг хотини Махо ўғил туғиб, исмини Параш деб қўйди. Унинг Шараш исмли укаси бор эди. Ундан Улом билан Раҳем туғилди.
17 Улом Бадон исмли ўғил кўрди. Булар Манашенинг невараси Мохирнинг ўғли Гиладнинг авлодлари эди.
18 Мохирнинг Хаммалека исмли қизи бор эди. У Ишхўд, Абуазар ва Махлони дунёга келтирди.
19 Шамидо ўғиллари: Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём.
20 Шуталах+ Эфрайимнинг+ ўғли эди. Шуталахдан Барид, Бариддан Тахат, Тахатдан Эладах, Эладахдан Тахат,
21 Тахатдан Зобод, Зободдан Шуталах туғилди. Эфрайимнинг Эйзар билан Элад исмли ўғиллари ҳам бор эди. Бу иккови гатликларнинг+ чорвасини ўғирлагани борганда, ўша ернинг туб аҳолиси уларни ўлдирди.
22 Уларнинг отаси Эфрайим узоқ вақт аза тутди. Ака-укалари уни юпатгани келиб туришди.
23 Шундан кейин, у хотинига яқинлашди ва хотини ҳомиладор бўлиб ўғил туғди. Эфрайим унга Бариё* деб исм қўйди, чунки хотини уни бахтсизлик рўй берганда туққан эди.
24 Унинг Шеро исмли қизи бор эди. У Юқори ва Қуйи+ Байт-Хўронни+ ҳамда Узан-Шеронни барпо этди.
25 Рефах билан Рашиё ҳам Эфрайимнинг ўғиллари эди. Рашиёдан Телах, Телахдан Тахан,
26 Тахандан Ладен, Ладендан Омиҳуд, Омиҳуддан Элишама,
27 Элишамадан Нун, Нундан Ёшуа*+ туғилди.
28 Эфрайимнинг авлодлари яшайдиган жойлар қуйидагилар эди: Байтил+ ва унга қарашли* шаҳарчалар, шарқда — Нарон, ғарбда — Гезер ва унга қарашли шаҳарчалар, Шакам ва унга қарашли шаҳарчалардан Оя* ва унга қарашли шаҳарчаларгача бўлган ерлар.
29 Манаше авлодларининг ерларига чегарадош — Байт-Шиён+ ва унга қарашли шаҳарчалар, Танах+ ва унга қарашли шаҳарчалар, Махидў+ ва унга қарашли шаҳарчалар, Дўр+ ва унга қарашли шаҳарчалардир. Бу жойларда Исроил ўғли Юсуфнинг авлодлари яшарди.
30 Ошер ўғиллари: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё+. Унинг Серах исмли қизи ҳам бор эди+.
31 Бариё ўғиллари: Хабер ва Малхиёл. Малхиёл Бирзайитнинг отаси эди.
32 Хабер ўғиллари: Яфлет, Шўмер ва Хўтам. Унинг Шува исмли қизи ҳам бор эди.
33 Яфлет ўғиллари: Пўсах, Бимхал ҳамда Ошвот. Булар Яфлетнинг ўғиллари эди.
34 Шамар* ўғиллари: Охи, Рохгах, Ехуббо ва Ором.
35 Унинг укаси Халемнинг* ўғиллари: Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.
36 Зўфах ўғиллари: Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,
37 Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.
38 Этер ўғиллари: Яфунах, Фиспа ҳамда Орро.
39 Улло ўғиллари: Орах, Ханниэл ва Ризиё.
40 Буларнинг бари Ошернинг ўғиллари эди. Улар хонадонлари бошлари, танланган, қудратли жангчилар ва обрўли йўлбошчилар эди. Улар жанг қилишга яроқли бўлиб, насабномада қайд этилганидай+ 26 000 нафар эди+.
Изоҳлар
^ Маъноси «бахтсизлик ичра».
^ Ёки «Яҳошуа». Маъноси «Яҳова — нажот».
^ Ёки «унинг атрофидаги».
^ Бошқа вариант «Ғазо». Аммо филистимликлар юртидаги Ғазо эмас.
^ Шу бобнинг 32- оятида «Шўмер».
^ Эҳтимол, 32- оятдаги «Хўтам».