Солномалар биринчи китоб 14:1–17
14 Тир подшоҳи Хирам+ Довуднинг ҳузурига хабарчиларни жўнатди. Шунингдек, шоҳга сарой қурилиши учун кедр дарахтининг ёғочларини, дурадгорларни ҳамда тош терувчи усталарни юборди+.
2 Шунда Довуд, Яҳова уни шоҳ сифатида тайинлаганини+ ва Исроил устидан шоҳлигини мустаҳкам қилганини ҳамда Ўз халқи Исроилни деб унинг шоҳлигини янада юксалтирганини англади+.
3 Довуд Қуддусда кўп хотинлар олди+ ва улардан ўғилу қизлар кўрди+.
4 Қуддусда туғилган фарзандларининг+ исмлари қуйидагилар: Шаммува, Шўвав, Натан+, Сулаймон+,
5 Йибхар, Элишува, Элфалат,
6 Нагах, Нафах, Ёфия,
7 Элишама, Балиёдо ва Элифалет.
8 Филистимликлар Довуд бутун Исроил устидан шоҳ сифатида мойланганини эшитиб+, Довудни+ излашга тушишди. Довуд бундан хабар топиб, уларга қарши отланди.
9 Филистимликлар Рафаимлар водийсига+ келиб, у ернинг аҳолисига ҳужумлар уюштирадиган бўлишди.
10 Довуд Худодан: «Филистимликларга қарши борайми? Уларни қўлимга берасанми?» — деб сўради. Яҳова унга жавобан: «Ҳа, бор! Уларни албатта қўлингга тутиб бераман»+,— деди.
11 Шунда Довуд Баал-Перазимга+ келди ва у ерда филистимликларни қириб ташлади. Довуд: «Сув тўсиқни ёриб ўтганидай, ҳақ Тангри душманларимга менинг қўлим билан қаттиқ зарба берди»,— деди. Шу боис, ўша ерга Баал-Перазим* деб ном берилди.
12 Филистимликлар ўз бутларини у ерга ташлаб қочишди ва Довуднинг буйруғи билан бутлар ёндириб юборилди+.
13 Бир мунча вақт ўтиб, филистимликлар яна водийга келиб, у ернинг аҳолисига ҳужум қилишди+.
14 Довуд яна Худодан сўради, аммо ҳақ Тангри шундай жавоб берди: «Уларнинг ортидан бормай, айланиб ўтгин-да, буталар* рўпарасидан уларга ҳужум қил+.
15 Буталар устида биров юраётгандай товушни эшитишинг биланоқ, ҳужумга ўт. Чунки филистимликлар қўшинини қириб ташлаш учун Аллоҳ сенинг олдингда боради»+.
16 Довуд ҳақ Тангри унга буюргандай қилди+. Улар филистимликлар қўшинини Гивондан то Гезергача+ қириб боришди.
17 Довуднинг довруғи ҳамма жойларга тарқалди ва Яҳова барча халқларни унинг олдида қўрқувга солди+.
Изоҳлар
^ Маъноси «ёриб ўтишлар эгаси».
^ Сўзма-сўз «бака буталари». Бака — ибронийча сўзнинг транслитерацияси. Маъноси аниқ эмас.