Ҳизқиё 31:1–18

  • Мисрнинг — баланд кедрнинг қулаши (1–18)

31  Ўн биринчи йил, учинчи ойнинг биринчи кунида Яҳова яна менга сўзини аён қилди: 2  «Эй инсон ўғли, Миср фиръавни ва унинг тўдаларига шундай дегин+:“Улуғворликда сен кимга ўхшайсан?  3  Сен оссурияликка — Ливандаги кедр дарахтига ўхшайсан.Унинг чиройли шохлари қалин чакалакзордай, бўйи баланд эди.Учи булутларгача етарди.  4  Сувлар туфайли у катта бўлиб ўсди, чуқур сув манбалари туфайли бўйи чўзилди. Экилган жойини дарёлар ўраб турарди.Уларнинг анҳорлари даладаги барча дарахтларни суғорарди.  5  Шу сабабдан у бошқа барча дарахтлардан баландроқ бўлиб ўсди. Дарёларида сув сероб бўлгани учун,Бутоқлари кўпайиб, шохлари узун бўлди.  6  Ҳамма самовий қушлар унинг бутоқларида ин қурарди,Барча дашт ҳайвонлари унинг шохлари остида болаларди,Аҳолиси кўп халқларнинг бари унинг соясида яшарди.  7  Илдизлари сероб сувларга етиб боргани учун,Новдалари узун, ниҳоятда кўркам дарахтга айланди.  8  Худонинг боғидаги+ бирорта кедр дарахти унга тенг кела олмасди. Ҳеч бир қора арчанинг бутоқлари уникига ўхшамасди.Бирорта чинор дарахти унинг шохларига бас кела олмасди. Худонинг боғидаги ҳеч бир дарахт гўзалликда у билан рақобатлаша олмасди.  9  Мен уни чиройли, сербарг дарахтга айлантирдим,Адандаги — Худонинг боғидаги барча дарахтлар унга ҳасад қиларди”. 10  Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Унинг бўйи чўзилиб, учи булутларга етгани ва баланд бўлгани туфайли юраги мағрурланиб кетди. 11  Шу боис Мен уни халқларнинг қудратли ҳукмдори қўлига топшираман+. У дарахтни албатта жазолайди ва Мен ёвузлиги учун уни рад этаман. 12  Бегоналар — халқларнинг энг шафқатсизи уни чопиб ташлайди. Улар уни тоғларда қолдириб кетишади. Унинг барглари водийларга тўкилади, шохлари юртдаги дарёларда синиб ётади+. Ер юзининг барча халқлари унинг соясидан чиқиб, уни тарк этишади. 13  Ҳамма самовий қушлар унинг қулаган танасида яшайди, дашт ҳайвонлари шохларини маскан қилади+. 14  Буларнинг бари сув бўйидаги ҳеч бир дарахтнинг учи булутларгача кўтарилиб, баланд бўлмаслиги ва яхши суғориладиган бирорта дарахт булутларгача етадиган даражада ўсмаслиги учун содир бўлди. Уларнинг ҳаммаси йўқ қилинади, улар қабрга* тушаётган одамлар билан бирга ер остига тушишади”. 15  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Шундай қиламанки, у мозорга* тушган куни одамлар аза тутишади. Чунки чуқур сувларни тўсиб, унинг дарёларини тўхтатаман, шунда мўл сувлар оқмай қолади. Бу дарахтни деб Ливанни зулматга чўмдираман ва даладаги барча дарахтлар қуриб қолади. 16  Мен уни қабрга тушаётганлар билан бирга мозорга* туширганимда, у қулаганидан чиқадиган товуш халқларни ларзага келтиради. Адандаги барча дарахтлар+, Ливаннинг сара ва энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари ер остида таскин топади. 17  Дарахтлар у билан бирга мозорга*, қиличдан ўлганлар ёнига тушди+. Унинг соясида, халқлар орасида яшаган тарафдорлари ҳам у ерга тушишди”+. 18  “Аданнинг қай бир дарахти шуҳрат ва улуғворликда сенга ўхшайди?!+ Аммо сен Адан дарахтлари билан бирга ер остига тушириласан. Сен суннатсизлар орасида, қиличдан ҳалок бўлганлар билан бирга ётасан. Булар фиръавн ва унинг ҳамма тўдалари билан содир бўлади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова».

Изоҳлар

Ёки «чуқурга».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.