Қонунлар 1:1–46
1 Иордан ҳудудидаги саҳрода, Суф рўпарасидаги даштларда, Порон, Тофал, Лобон, Хазерўт ва Дизахаб орасида Мусо Исроилнинг барча ўғилларига мурожаат қилди.
2 (Сеирнинг тоғли ҳудуди бўйлаб юрганда, Хоревдан Кадеш-Барнагача+ 11 кунлик йўл.)
3 Мусо 40- йилнинг+ 11- ойида, ойнинг биринчи кунида Исроил ўғилларига Яҳованинг барча йўл-йўриқларини етказди.
4 Мусо буларни, Хашбонда истиқомат қилган аморийларнинг шоҳи Сихўнни+ ҳамда Аштарўтда яшаган Башан подшоҳи Ўгни+ Эдрейда+ мағлуб қилганидан кейин айтди.
5 Иордан ҳудудида, Мўаб юртида Мусо бундай дея Қонунни тушунтира бошлади+:
6 «Аллоҳимиз Яҳова Хоревда бизга шундай деган эди: “Сизлар ушбу тоғли ҳудудда анчадан бери яшаяпсиз+.
7 Энди аморийларнинг+ тоғли ҳудудига ва унга яқин жойлашган ҳудудларга: Арабага*+, ўртадаги тоғли ҳудудга, Шефела*, Нагав* ҳамда денгиз қирғоғидаги ҳудудга+, канъонликларнинг юртига боринглар. Ливангача*+ ҳамда буюк Фурот дарёсигача+ боринглар.
8 Мана, Мен бу юртни сизларга беряпман. Боринглар-да, Яҳова ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ+, Ёқубга+ ва шунингдек, уларнинг бўлажак зурриётига* бераман деб айтган юртга эгалик қилинглар”+.
9 Ўшанда сизларга бундай деган эдим: “Бир ўзим сизларнинг оғирликларингизни кўтара олмайман+.
10 Тангрингиз Яҳова сизларни кўпайтирди ва бугунга келиб сизлар осмондаги юлдузлар каби ниҳоятда кўпайиб кетдингиз+.
11 Ота-боболарингизнинг Худоси Яҳова сизларни ҳозиргидан ҳам минг карра кўпайтирсин+ ҳамда ваъдасига кўра сизларга барака берсин+.
12 Елкамдаги оғирликларингизни ёлғиз ўзим қандай кўтара оламан? Муаммоларингизу можароларингизни қандай ҳал қила оламан?+
13 Қабилаларингиз орасидан доно, фаҳм-фаросатли ва тажрибали эркакларни танлаб олинглар. Уларни сизларнинг устингиздан бош этиб тайинлайман”+.
14 Сизлар эса: “Сиз айтгандек қилиш тўғри бўлади”,— деб жавоб берган эдингиз.
15 Ўшанда мен қабила бошларини, доно ва тажрибали эркакларни устингиздан йўлбошчи сифатида мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши ҳамда қабила етакчилари қилиб тайинлаган эдим+.
16 Ўша пайтда ҳакамларингизга қуйидагича кўрсатма берган эдим: “Халқ орасидан бирор киши муаммоси билан олдингизга келганда — бу хоҳ исроиллик иккита киши орасидаги масала бўлсин, хоҳ исроиллик билан орангизда яшаётган мусофир+ ўртасидаги масала бўлсин — адолат билан ҳукм чиқаринглар+.
17 Ҳукм чиқараётганда тарафкашлик қилманглар+. Обрўли кишининг арзига қулоқ солгандек, оддий кишининг ҳам арзига қулоқ солинглар+. Одамлардан қўрқманглар+, чунки ҳукм чиқарганингизда Худонинг вакили сифатида хизмат қиласизлар+. Борди-ю, масалани ўзингиз ҳал этишга қийналсангиз, уни менга айтинглар, ўзим ҳал қиламан”+.
18 Ўшанда, қиладиган ҳамма ишларингиз борасида мен сизларга йўл-йўриқ берган эдим.
19 Сўнг Хоревдан чиқиб, Худойимиз Яҳованинг амрига кўра, аморийларнинг+ тоғли ҳудудига олиб борувчи йўл билан ўзларингиз кўрган ўша улкан ҳамда ваҳимали саҳро+ бўйлаб йўл юриб, ниҳоят Кадеш-Барнага етиб борган эдик+.
20 Ўша ерда бундай деган эдим: “Сизлар Тангримиз Яҳова бизга бераётган аморийларнинг тоғли ҳудудига етиб келдингиз.
21 Мана, Аллоҳингиз Яҳова юртни сизларга берди. Энди туринглар, ота-боболарингизнинг Худоси Яҳова айтгандек юртга эгалик қилинглар+. Қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар”.
22 Бироқ ҳаммангиз олдимга келиб: “Ўзимиз боришимиздан аввал, ўша юртга одамларни юборайлик. Улар ўша юртни, босиб ўтишимиз керак бўлган йўлни ҳамда биз бормоқчи бўлган шаҳарлар қандай эканини кўриб келишсин”+,— деган эдингизлар.
23 Бу таклифингиз менга маъқул келиб, орангиздан 12 кишини, яъни ҳар бир қабиладан биттадан кишини танлаган эдим+.
24 Улар тоғли ҳудудга йўл олиб+, Эшкўл водийсига боришган ва у ерни кўздан кечириб келишган эди.
25 Улар ўша юртнинг меваларидан олиб, олдимизга қайтиб келишганда: “Аллоҳимиз Яҳова бизга бераётган юрт ҳосилдор экан”+,— дейишган эди.
26 Аммо сизлар ўша юртга боришдан бош тортиб, Худойимиз Яҳованинг амрига қарши исён кўтарган эдингиз+.
27 Ўз чодирларингизда минғирлаб: “Яҳова биздан нафратланади. У бизни аморийларнинг қўлига топшириб йўқ қилиш учун, Миср юртидан олиб чиққан.
28 Биз қаерга кетяпмиз? Биродарларимиз: “У ернинг одамлари бизга қараганда анча кучли, бўйлари ҳам баланд экан. Шаҳарлари эса катта ва осмонўпар* экан+. У ерда биз Иноқ авлодини+ кўрдик”— деб руҳимизни туширишди*”+,— деган эдингизлар.
29 Шунда сизларга қуйидагиларни айтган эдим: “Улардан қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар+.
30 Тангрингиз Яҳова олдингизда боради ва Мисрда кўз ўнгингизда жанг қилганидек+, сизлар учун жанг қилади+.
31 Саҳрода, шу ерга келгунингизга қадар, ота боласини кўтариб юрганидай, Яҳова ҳам сизларни бутун йўл давомида қўлида кўтариб юрганини кўргансизлар”.
32 Бироқ буларга қарамай, Аллоҳингиз Яҳовага ишонмадингизлар+.
33 Ахир У сизлардан олдин юриб, қароргоҳ қуришингиз учун қулай жойни кўздан кечирарди. Юрадиган йўлингизни кўрсатиб бориш учун, кечаси олов ичида, кундузи эса булут ичида зоҳир бўларди+.
34 Бутун вақт мобайнида айтган гапларингизни Яҳова эшитиб келди. Шу боис, У аччиқланиб, қуйидагича қасам ичди+:
35 “Ушбу ёвуз авлоддан ҳеч кимса, Мен оталарингизга қасам ичиб бераман, деб айтган яхши юртни кўрмайди+.
36 У юртга Яфунах ўғли Холибгина киради. Холиб ўша юртни кўради ва бутун қалби билан Яҳовага эргашгани учун, қадами етган юртни ўзига ва ўғилларига бераман+.
37 (Сизларнинг дастингиздан Яҳова ҳатто мендан ғазабланиб шундай деган эди: “Сен ҳам у юртга кирмайсан+.
38 Ёнингда турган Нун ўғли Ёшуа+ ўша юртга киради+. Унга далда бер*+, чунки у ўша юртни эгаллаш учун Исроил ўғилларини бошлаб боради”.)
39 Бундан ташқари, ўлжа бўлади+ деган болаларингиз, яхшини ёмондан ажрата олмайдиган ўғилларингиз бу юртга киради. Мен бу юртни эгалик қилишлари учун уларга бераман+.
40 Сизлар эса Қизил денгизга олиб борадиган йўл билан саҳрога қайтиб кетинглар”+.
41 Бунга сизлар: “Биз Яҳовага қарши гуноҳ қилдик. Энди Яҳова буюрганидек борамиз-да, жанг қиламиз!”— деб айтган эдингиз. Тоққа осонликча кўтариламиз деб ўйлаб, ҳар бирингиз жанг қуролларини олган эдингиз+.
42 Аммо Яҳова менга: “Уларга шундай деб айт: “Жанг қилиш учун борманглар, чунки Мен сизлар билан бўлмайман+. Агар борсангизлар, душманларингиз сизларни мағлуб қилади”,— деган эди.
43 Бу гапларни айтганимда, гапимга қулоқ солмай, Яҳованинг амрига қарши бориб, ўзбилармонлик қилиб тоққа кўтарилишга уринган эдингизлар.
44 Шунда тоғларда яшовчи аморийлар сизларга қарши чиқиб, худди асаларилар сингари кетингиздан қувишганди. Улар сизларни Сеирдан то Хўрмахгача таъқиб этишган эди.
45 Ўшанда ортингизга қайтиб, Яҳованинг олдида йиғлай бошлаган эдингизлар. Бироқ Яҳова сизларга қулоқ ҳам солмаган, эътибор ҳам бермаган эди.
46 Шу тариқа, Кадешда анча пайт яшаб қолдингизлар.
Изоҳлар
^ Ёки «Лубнон». Эҳтимол, Ливан тоғ тизмаси.
^ Ёки «жануб».
^ Ёки «қир».
^ Ёки «дашт».
^ Сўзма-сўз «уруғига».
^ Яъни минорали деворлари бор.
^ Сўзма-сўз «юрагимизни эритишди».
^ Бошқа вариант «Худо унга куч ато этади».