Эзра 2:1–70

  • Сургундан қайтганлар рўйхати (1–67)

    • Маъбад хизматчилари (43–54)

    • Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари (55–57)

  • Маъбад учун ихтиёрий назрлар (68–70)

2  Қуйидаги инсонлар вилоят* аҳолиси бўлиб, улар Бобил шоҳи Навуходоносор Бобилга сургун қилган одамлар эди+. Кейинчалик улар сургундан Қуддусга ва Яҳудога — ҳар бири ўз она шаҳрига қайтди+. 2  Улар Зарубабел+, Ешува+, Нахимиё, Сараё, Ралиё, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах билан бирга қайтиб келишди. Исроил эркакларининг сони қуйидагича+: 3  Парўшнинг ўғиллари 2 172 киши; 4  Шафатиёнинг ўғиллари 372 киши; 5  Орахнинг+ ўғиллари 775 киши; 6  Ешува билан Йўабнинг ўғиллари ичидан Пахатмўабнинг+ ўғиллари 2 812 киши; 7  Эламнинг ўғиллари+ 1 254 киши; 8  Заттунинг ўғиллари+ 945 киши; 9  Заккайнинг ўғиллари 760 киши; 10  Банихнинг ўғиллари 642 киши; 11  Бўвайнинг ўғиллари 623 киши; 12  Озгаднинг ўғиллари 1 222 киши; 13  Одонихамнинг ўғиллари 666 киши; 14  Биғвайнинг ўғиллари 2 056 киши; 15  Адиннинг ўғиллари 454 киши; 16  Ҳизқиё хонадонидан Отернинг ўғиллари 98 киши; 17  Безайнинг ўғиллари 323 киши; 18  Йўранинг ўғиллари 112 киши; 19  Хашумнинг ўғиллари+ 223 киши; 20  Гиборнинг ўғиллари 95 киши; 21  Байтлаҳм аҳолиси 123 киши; 22  Натуфо аҳолиси 56 киши; 23  Онотўт+ аҳолиси 128 киши; 24  Озмобитнинг ўғиллари 42 киши; 25  Хират-Ёрим, Хафира ва Берўтнинг ўғиллари 743 киши; 26  Рама+ билан Ғибо+ аҳолиси 621 киши; 27  Михмаш аҳолиси 122 киши; 28  Байтил ва Ай+ аҳолиси 223 киши; 29  Наво+ аҳолиси 52 киши; 30  Махбишнинг ўғиллари 156 киши; 31  бошқа Эламнинг ўғиллари 1 254 киши; 32  Харимнинг ўғиллари 320 киши; 33  Лўд, Ҳодид, Онў аҳолиси 725 киши; 34  Ерихо аҳолиси 345 киши; 35  Сано аҳолиси 3 630 киши. 36  Руҳонийлар+: Ешува+ хонадонидан Ёдаёнинг+ ўғиллари 973 киши; 37  Иммарнинг+ ўғиллари 1 052 киши; 38  Пашхурнинг ўғиллари+ 1 247 киши; 39  Харимнинг+ ўғиллари 1 017 киши; 40  Левилар+: Хўдавиё ўғиллари ичидан Ешува билан Кадмилнинг+ ўғиллари 74 киши; 41  қўшиқчилар+: Осифнинг+ ўғиллари 128 киши; 42  дарвозабонларнинг ўғиллари+: Шаллумнинг ўғиллари, Отернинг ўғиллари, Талмўннинг+ ўғиллари, Оққувнинг+ ўғиллари, Хатитанинг ўғиллари, Шўвайнинг ўғиллари, ҳаммаси бўлиб 139 киши. 43  Маъбад* хизматчилари*+: Зихонинг ўғиллари, Хасуфанинг ўғиллари, Таббайўтнинг ўғиллари, 44  Керошнинг ўғиллари, Сиёҳонинг ўғиллари, Падўннинг ўғиллари, 45  Лавоннинг ўғиллари, Хагаванинг ўғиллари, Оққувнинг ўғиллари, 46  Хагавнинг ўғиллари, Шалмайнинг ўғиллари, Ханоннинг ўғиллари, 47  Гиддолнинг ўғиллари, Гахарнинг ўғиллари, Раёнинг ўғиллари, 48  Ратаннинг ўғиллари, Накудонинг ўғиллари, Ғаззомнинг ўғиллари, 49  Уззанинг ўғиллари, Посиёхнинг ўғиллари, Бесайнинг ўғиллари, 50  Оснахнинг ўғиллари, Мунимнинг ўғиллари, Нафусимнинг ўғиллари, 51  Бобуҳнинг ўғиллари, Хакуфанинг ўғиллари, Хорхурнинг ўғиллари, 52  Базулутнинг ўғиллари, Махидонинг ўғиллари, Харшанинг ўғиллари, 53  Боркиснинг ўғиллари, Сисаронинг ўғиллари, Тамахнинг ўғиллари, 54  Назиёнинг ўғиллари, Хатифанинг ўғиллари. 55  Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари: Сўтайнинг ўғиллари, Сўфаратнинг ўғиллари, Парудонинг+ ўғиллари, 56  Ялохнинг ўғиллари, Дархуннинг ўғиллари, Гиддолнинг ўғиллари, 57  Шафатиёнинг ўғиллари, Хаттилнинг ўғиллари, Пахарат-Ҳаззавойимнинг ўғиллари, Омайнинг ўғиллари. 58  Маъбад хизматчилари ва Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари жами бўлиб 392 киши. 59  Тел-Малахдан, Тел-Харшадан, Харубдан, Адондан ва Иммардан келган, лекин кимнинг хонадонига тегишли эканини, келиб чиқиши Исроилдан эканини тасдиқлай олмаганлар қуйидагилар+: 60  Далоёнинг ўғиллари, Тўвиёнинг ўғиллари, Накудонинг ўғиллари 652 киши. 61  Руҳонийларнинг ўғиллари: Хаваёнинг ўғиллари, Хаккўзнинг+ ўғиллари, гиладлик Борзулайнинг+ қизларига уйланиб, уларнинг исмлари билан аталиб қолган Борзулайнинг ўғиллари. 62  Улар ўзларининг келиб чиқишини тасдиқлаш учун насабномадан аждодларининг исмларини излашган, лекин топа олишмаган. Шу боис, улар руҳоний бўлишга лаёқатсиз бўлиб қолишган*+. 63  Шунинг учун ҳоким* уларга, урим ва туммим*+ орқали масалани ҳал қиладиган руҳоний пайдо бўлмагунча, энг муқаддас назрлардан тановул қилмайсизлар+, деб айтган. 64  Бутун жамоат ҳаммаси бўлиб 42 360 кишидан иборат эди+. 65  Бундан ташқари, 7 337 нафар қул ва чўри ҳамда 200 нафар эркак ва аёл қўшиқчи бор эди. 66  Уларнинг 736 та оти, 245 та хачири, 67  шунингдек, 435 та туяси ва 6 720 та эшаги бор эди. 68  Улар Яҳованинг Қуддусдаги уйига келишганда, баъзи хонадонлар бошлари, ҳақ Тангрининг уйини олдинги жойида қайта қуриш учун+, ихтиёрий назрлар олиб келишди+. 69  Ўз имкониятларидан келиб чиқиб, улар хазинага 61 000 олтин драхма*, 5 000 кумуш мина*+ ва руҳонийлар учун 100 та узун кийим беришди. 70  Руҳонийлар, левилар, халқ орасидан айримлар, қўшиқчилар, дарвозабонлар ва маъбад хизматчилари ўз шаҳарларига бориб жойлашишди. Шундай қилиб, барча исроилликлар ўз шаҳарларида яшай бошлашди+.

Изоҳлар

Ёки «қарамоғ остидаги вилоят».
Ёки «нетинимлар». Сўзма-сўз «берилган кишилар».
Ёки «нопок деб руҳонийлик хизматидан четлатилишган».
Ёки «тиршата», вилоят ҳокими учун қўлланилган форсча унвон.
Одатда бир драхма оғирлиги 8,4 г. келадиган форс олтин тангасига (дарик) тенг бўлган. Юнонча ёзувлардаги драхма бошқа. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Ибронийча ёзувларда бир мина=570 г. Илованинг Б14 мавзусига қ.