Эзра 10:1–44

  • Хотинликка олинган бегона аёлларни қўйиб юбориш ҳақида аҳд (1–14)

  • Хотинликка олинган бегона аёллар қўйиб юборилади (15–44)

10  Эзра ҳақ Тангрининг уйи олдида юзтубан тиз чўкиб, йиғлаганча халқининг гуноҳларига иқрор бўлиб, ибодат қилаётган эди+. Шу пайт, унинг атрофига бир тўда исроиллик эркаклар, аёллар ва болалар йиғилди. Халқ ҳам аччиқ-аччиқ йиғларди. 2  Шунда Эламнинг ўғилларидан+ бўлган Ёхиёлнинг+ ўғли Шаханиё, Эзрага қуйидагиларни айтди: «Атрофдаги халқлардан бегона аёлларни хотинликка олиб, Тангримизга хиёнат қилдик+. Шунга қарамай, Исроил учун ҳали ҳам умид бор. 3  Келинглар, Яҳованинг ҳамда Унинг амрларини эъзозлайдиган кишиларнинг+ йўл-йўриғига биноан, Аллоҳимиз билан аҳд қилиб+, хотинларимизни ва улардан туғилган фарзандларни қўйиб юборайлик, токи ҳаммаси Тавротга биноан бўлсин. 4  Ўрнингиздан туринг, чунки бу иш сизга топширилган. Биз сиз билан. Дадил бўлиб, ишга киришинг». 5  Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийлару левиларнинг бошлиқларига ва исроилликларнинг барчасига айтилганларга биноан қасам ичишни буюрди+ ва улар қасам ичишди. 6  Эзра ҳақ Тангрининг уйи олдидан туриб, Элиашабнинг ўғли Ёҳуханоннинг хонасига* кетди. Лекин асирликдан қайтган халқнинг хиёнати дастидан қайғуриб, на овқат еди, на сув ичди+. 7  Сўнг Яҳудо ва Қуддусда, асирликдан қайтганларнинг барчаси Қуддусда йиғилсин, деб эълон қилинди. 8  Кимки уч кун ичида келмаса, бекларнинг ҳамда оқсоқолларнинг қарори билан, унинг бутун мол-мулки мусодара қилинади, ўзи эса асирликдан қайтиб келганлар жамоатидан ҳайдалиши айтилди+. 9  Уч кун ичида, яъни тўққизинчи ойнинг 20- кунида, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг эркаклари Қуддусда йиғилишди. Бутун халқ, ҳақ Тангри уйининг ҳовлисида ўтирган эди. Йиғиннинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан улар титрашарди. 10  Ниҳоят, руҳоний Эзра ўрнидан туриб, уларга: «Бегона аёлларни хотинликка олиб+ бевафоларча йўл тутдингизлар, Исроилнинг гуноҳига гуноҳ қўшдингизлар. 11  Энди ота-боболарингиз Худоси Яҳова олдида гуноҳингизга иқрор бўлиб, Унинг иродасини бажо келтиринглар. Атрофдаги халқлардан айрилиб, мана бу бегона аёлларни қўйиб юборинглар»+,— деди. 12  Бутун жамоат эса баланд овозда қуйидагича жавоб берди: «Ҳаммасини сиз айтгандек қилиш бизнинг бурчимиз. 13  Бироқ, одам кўплигидан ва ёмғир мавсуми бўлгани боис, ташқарида туришнинг иложи йўқ. Қолаверса, итоатсизлик қилиб, катта гуноҳга қўл урдик, шунинг учун бу масалани бир ёки икки кун ичида ҳал этиб бўлмайди. 14  Шу боис, бекларимиз бутун жамоат номидан иш юритишсин+. Бегона аёлларни хотинликка олган ҳамшаҳарларимиз, белгиланган пайтда ўз шаҳарларининг оқсоқоллари ва ҳакамлари билан бирга келишсин. Шу тариқа, бу масала охиригача ҳал этилиб, Аллоҳимизнинг оташин ғазаби босилади». 15  (Аммо Осойилнинг ўғли Йўнатан ва Тихвонинг ўғли Яхзиё бунга эътироз билдиришди. Левилардан бўлган Машуллом билан Шаббатай+ эса уларни қўллаб-қувватлашди.) 16  Асирликдан қайтиб келганлар айтилгандай қилишди. Эзра ва исмлари насабномадан топилган хонадонлар* бошлари ўнинчи ойнинг биринчи кунида бу масалани кўриб чиқиш учун алоҳида йиғилишди. 17  Биринчи ойнинг биринчи кунига келиб, бегона аёлларни хотинликка олган барча эркакларнинг иши тўлиқ кўриб чиқилди. 18  Шунда руҳонийларнинг айрим ўғиллари бегона аёлларни хотинликка олгани маълум бўлди+. Ёҳузадахнинг ўғли Ешуванинг+ ўғиллари ва биродарларидан Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё бегона аёлларни хотинликка олишган экан. 19  Улар хотинларини қўйиб юборишни ва гуноҳлари учун сурувларидан биттадан қўчқорни қурбонликка келтиришни ваъда қилишди+. 20  Иммар+ ўғилларидан: Хонин билан Забадиё; 21  Харим+ ўғилларидан: Масиё, Илёс, Шамаё, Ёхиёл ва Уззиё; 22  Пашхур ўғилларидан+: Элийўнай, Масиё, Исмоил, Натанил, Йўзабад ва Эласах. 23  Левилардан: Йўзабад, Шимей, Килаёх (яъни Килит), Патихиё, Яҳудо ва Элиазар. 24  Қўшиқчилардан: Элиашаб, дарвозабонлардан: Шаллум, Талим ва Ури. 25  Қолган исроилликлардан эса қуйидагилар эди: Парўш ўғилларидан+: Ромиё, Йизиё, Малкиё, Миёмин, Элазар, Малкиё ва Бинаё. 26  Элам ўғилларидан+: Маттаниё, Закариё, Ёхиёл+, Абди, Ёримўт ва Илёс. 27  Затту ўғилларидан+: Элийўнай, Элиашаб, Маттаниё, Ёримўт, Зобод ва Азизах. 28  Бўвай ўғилларидан+: Ёҳуханон, Ханониё, Заббай ва Отлей. 29  Баних ўғилларидан: Машуллом, Маллух, Одаё, Ёшув, Шаёл ва Ёримўт. 30  Пахатмўаб ўғилларидан+: Адна, Хилол, Бинаё, Масиё, Маттаниё, Базалил, Биннуй ва Манаше. 31  Харим ўғилларидан+: Элиазар, Ишшиё, Малкиё+, Шамаё, Шимўн, 32  Бенямин, Маллух ва Шамариё. 33  Хашум+ ўғилларидан: Маттанай, Маттатах, Зобод, Элифалет, Ёримай, Манаше ва Шимей. 34  Баних ўғилларидан: Мадай, Имром, Увал, 35  Бинаё, Бидаё, Халух, 36  Ваниё, Миромўт, Элиашаб, 37  Маттаниё, Маттанай ва Ясой. 38  Биннуй ўғиллари: Шимей, 39  Шаламиё, Натан, Одаё, 40  Махнадбай, Шошай, Шорой, 41  Озариёл, Шаламиё, Шамариё, 42  Шаллум, Эмориё ва Юсуф. 43  Наво ўғилларидан: Явиёл, Маттитиё, Зобод, Забино, Яддай, Йўэл ва Бинаё. 44  Бу кишиларнинг барчаси бегона аёлларни хотинликка олишган+. Улар хотинлари билан бирга фарзандларини ҳам қўйиб юборишди+.

Изоҳлар

Ёки «ошхонасига».
Сўзма-сўз «ота хонадонларининг», яъни ота томондаги оилалар назарда тутилган.