Нахимиё 11:1–36

  • Қуддусда яна одамлар яшайди (1–36)

11  Шундай қилиб, халқ беклари Қуддусда яшай бошлашди+. Халқдан ҳар ўнта кишининг биттаси муқаддас Қуддус шаҳрида яшаш учун қуръа бўйича танланди+. Қолган тўққиз киши эса, бошқа шаҳарларда яшаб қолди. 2  Ўз ихтиёри билан Қуддусда яшаш учун кўчиб ўтганларнинг ҳаммасини халқ дуо қилди. 3  Қуйида Қуддусда яшаган вилоят бошлиқларининг исмлари келтирилган: (Қолган исроилликлар, руҳонийлар, левилар, маъбад хизматчилари*+ ҳамда Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари+ Яҳудонинг бошқа шаҳарларида, ҳар бири ўз шаҳрида, ўз ерида яшар эди+. 4  Қуддусда Яҳудонинг ва Беняминнинг баъзи ўғиллари истиқомат қиларди.) Яҳудо ўғиллари: Отаёх (у Уззиёнинг, Уззиё Закариёнинг, Закариё Эмориёнинг, Эмориё Шафатиёнинг, Шафатиё Параз+ оиласидан бўлган Махалиёлнинг ўғли эди) ва 5  Масиё (у Борухнинг, Борух Холхозининг, Холхози Хазиёнинг, Хазиё Одаёнинг, Одаё Йўхаривнинг, Йўхарив Шело наслидан бўлган Закариёнинг ўғли эди). 6  Қуддусда яшаган Параз ўғилларининг жами 468 киши бўлиб, уларнинг ҳаммаси истеъдодли одамлар эди. 7  Бенямин ўғиллари: Саллу+ (у Машулломнинг, Машуллом Йўаднинг, Йўад Подиёнинг, Подиё Хулаёнинг, Хулаё Масиёнинг, Масиё Ителнинг, Ител Ешаёнинг ўғли эди) 8  ва Габбой билан Саллой хонадонидан жами бўлиб 928 киши, 9  шунингдек, уларнинг нозири Зихри ўғли Йўэл ва шаҳарнинг иккинчи нозири Хассинува ўғли Яҳудо. 10  Руҳонийлар: Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин+, 11  ҳақ Тангрининг уйини* бошқарган Сараё (у Хилқиёнинг, Хилқиё Машулломнинг, Машуллом Зодўхнинг, Зодўх Маройўтнинг, Маройўт Охитобнинг+ ўғли эди) 12  ва бу уйда хизмат қилган биродарлари жами бўлиб 822 киши. Шунингдек Одаё (у Ерохамнинг, Ерохам Палалиёнинг, Палалиё Омзининг, Омзи Закариёнинг, Закариё Пашхурнинг+, Пашхур Малкиёнинг ўғли эди) 13  ҳамда хонадонлар бошлари бўлган унинг биродарлари жами бўлиб 242 киши. Эмашай (у Озариёлнинг, Озариёл Охзайнинг, Охзай Машилламўтнинг, Машилламўт Иммарнинг ўғли эди) 14  ҳамда унинг кучли ва жасур биродарлари жами бўлиб 128 киши. Машҳур оиланинг аъзоси бўлмиш Забдиёл уларнинг нозири эди. 15  Левилар: Шамаё+ (у Хашшубнинг, Хашшуб Озрикомнинг, Озриком Хашавиёнинг, Хашавиё Бўнахнинг ўғли эди) 16  ҳамда левиларнинг бошлиқлари бўлган Шаббатай+ ва Йўзабад+. Улар ҳақ Тангри уйидаги ташқи ишларни назорат қилишарди. 17  Шунингдек Маттаниё+ (у Михонинг, Михо Забдининг, Забди Осифнинг+ ўғли эди). У ҳамду сано айтилишини бошқарарди ва ибодат пайтида санолар куйларди+; қўшиқчиларнинг орасида иккинчи бўлган Бобуҳиё ва Абдах (у Шаммуванинг, Шаммува Галолнинг, Галол Ёдутуннинг+ ўғли эди). 18  Муқаддас шаҳарда жами бўлиб 284 нафар леви бор эди. 19  Дарвозабонлар: Оққув, Талмўн+ ва дарвозаларни қўриқлаган уларнинг биродарлари жами бўлиб 172 киши. 20  Қолган халқ, руҳонийлар ва левиларнинг барчаси Яҳудодаги бошқа шаҳарларда, ҳар бири мерос қилиб олган ерида яшарди. 21  Маъбад хизматчилари+ Офелда+ яшашарди. Зихо билан Гишпо эса уларга бошчилик қилиш учун тайинланган эдилар. 22  Қуддусда левиларнинг нозири Баних ўғли Уззи эди (Баних Хашавиёнинг, Хашавиё Маттаниёнинг+, Маттаниё Миханинг, Миха қўшиқчи Осифнинг наслидан эди). Уззи ҳақ Тангрининг уйидаги ишларни бошқарарди. 23  Шоҳнинг уларга тегишли буйруғига кўра+, қўшиқчилар кунда зарурий нарсалар билан таъминланишлари керак эди. 24  Патихияҳ халққа тегишли барча масалалар бўйича шоҳнинг маслаҳатчиси* эди (у Машазавилнинг ўғли, Машазавил Зераҳнинг ўғилларидан бири, Зераҳ эса Яҳудонинг ўғли эди). 25  Яшаш жойлар ва уларга тегишли далаларга келадиган бўлсак, Яҳудонинг айрим ўғиллари Хират-Арбада+ ҳамда унга қарашли* шаҳарларда, Дибонда ҳамда унга қарашли шаҳарларда ва Ёхавзолда+ ҳамда унинг қишлоқларида, 26  Ешувада, Мўлодахда+, Байт-Палатда+, 27  Хазор-Шуволда+, Бэршэвада ҳамда унга қарашли шаҳарларда, 28  Зихлахда+, Махунода ҳамда унга қарашли шаҳарларда, 29  Эн-Риммонда+, Зорохда+, Ярмутда, 30  Зонўвахда+, Адулламда ҳамда унинг қишлоқларида, Лахишда+ ҳамда унинг далаларида ва Озикаҳда+ ҳамда унга қарашли шаҳарларда яшашарди. Улар Бэршэвадан то Ҳинном водийсигача+ бўлган ерларда жойлашишди. 31  Бенямин аҳолиси Ғибода+, Михмашда, Ояда, Байтилда+ ҳамда унинг атрофидаги шаҳарларда, 32  Онотўтда+, Навда+, Онониёҳда, 33  Хазорда, Рамада+, Гитайимда, 34  Ҳодидда, Завўмда, Наваллотда, 35  Лўдда, Онўда+ ва ҳунармандлар водийсида яшарди. 36  Левиларнинг айрим гуруҳлари Яҳудони қолдириб, Бенямин қабиласининг ерларига кўчиб ўтишди.

Изоҳлар

Ёки «нетинимлар». Сўзма-сўз «берилганлар».
Ёки «маъбадини».
Сўзма-сўз «қўли».
Ёки «унинг атрофидаги».