Михо 2:1–13

  • Золимлар ҳолига вой! (1–11)

  • Худо Исроилни яна бирга йиғади (12, 13)

    • Одам кўплигидан юртда шовқин-сурон бўлади (12)

2  «Зарар келтиришни режа қилаётганлар,Тўшагида ёвузликни ўйлаб ётганлар ҳолига вой!Билагида кучи борлиги учун,Тонг отганда улар ниятини амалга оширади+.  2  Улар бировнинг даласини истаб қолса, уни тортиб олади+, Уйини ёқтириб қолса, уни ўзига олади. Алдов йўли билан одамни уйидан+, Ўз меросидан маҳрум қилади.  3  Шунинг учун Яҳова демоқда: “Бу халқнинг бошига қочиб қутулиб бўлмайдиган+ бир фалокат келтиришни ўйлаб қўйганман+. Энди керилиб юрмайсиз+, чунки бу мусибат пайти бўлади+.  4  Ўша куни одамлар сиз ҳақингизда бир нақл айтиб,Сиз учун аччиқ йиғлайди+. Улар: “Боримиздан айрилдик!+ У халқимизга тегишли улушни бошқа бировга берди. Улушимизни биздан тортиб олди!+ Далаларимизни бевафо кимсага топширди”,— деб айтади.  5  Шундай экан, орангизда ўлчов ипи биланЯҳованинг жамоатида ерни тақсимлаб берадиган одамингиз бўлмайди.  6  Улар: “Ваъз қилманг!Бу нарсалар ҳақида ваъз қилмаслигингиз керак.Биз шарманда бўлмаймиз!” — дейди.  7  Эй Ёқуб хонадони, ахир шундай дейилганини эшитмаганмисиз: “Яҳованинг сабри тугадими?* Наҳотки бу Унинг ишлари бўлса?!” Наҳотки Менинг сўзларим тўғри юрганларга яхшилик келтирмаса?!  8  Охирги пайтлар Ўз халқим душман каби қарши чиқди. Сизлар урушдан қайтаётгандай тинчгина ўтиб бораётганларнингКийимидан* қимматбаҳо зеб-зийнатларни очиқчасига ечиб оляпсиз.  9  Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан ҳайдаб чиқардингиз,Болаларини Менинг ажойиб баракаларимдан бутунлай маҳрум қилдингиз. 10  Қани туринглар, бу ердан кетинглар, чунки бу юрт тинч яшайдиган жой эмас. Булғангани учун+ бу ер вайрон бўлади, даҳшатли вайронагарчилик юз беради+. 11  Агар бекорчи ва ёлғончи одам: “Мен сизларга шароб ва ўткир ичимлик ҳақида ваъз қиламан”,— деб айтса, Ўша одам бу халқнинг кўнглини топиб гапирадиган воиздай бўлади!+ 12  Эй Ёқуб насли, ҳаммангизни албатта йиғаман.Исроилнинг омон қолганларини албатта тўплайман+. Яйловдаги сурувдай,Қўрадаги қўйлардай, уларни бир жойга йиғаман+.Одам кўплигидан у ерда шовқин-сурон бўлади”+. 13  Олдларида деворни ёриб ўтувчи юриб боради.Улар ёриб ўтиб, дарвозадан чиқиб кетади+. Уларнинг шоҳи олдларига тушиб боради.Яҳова уларни бошлаб боради»+.

Изоҳлар

Ёки «Яҳованинг руҳи сабрсизми?»
Ёки «Кийими билан».