Ишаё 56:1–12
56 Яҳова шундай демоқда:
«Одилликни сақланг+, тўғри ишлар қилинг,Зеро нажотим яқиндир,Адолатим ошкор бўлади+.
2 Бундай йўл тутган,Унга маҳкам ёпишган одам бахтлидир.Шаббат кунига риоя қилиб, уни булғамаган+,Ҳар қандай ёмонликдан ўзини тийган одам саодатлидир.
3 Яҳовага топинган мусофир+:“Яҳова мени Ўз халқидан ажратиб қўяди”,
Бичилган эркак эса: “Мен қуриган дарахтман”,— демасин».
4 Чунки Яҳова бундай демоқда: «Шаббат кунларига риоя қиладиган, Менга хуш келган нарсаларни танлаган ва аҳдимни маҳкам тутган бичилган эркакларга
5 Ўғилу қизлардан ҳам ортиқ нарса бераман.Уларга Ўз уйимдан жой бераман, исмларини хотирамда сақлайман.
Мен уларга абадий исм,Асло ўчмайдиган ном ато этаман.
6 Яҳовага хизмат қилиш учун Унинг этагидан ушлаган,Яҳованинг исмини яхши кўрган+,Унинг хизматкорлари бўлган,Шаббат кунига риоя қилиб, уни булғамаган,Аҳдимни маҳкам тутган мусофирларга келсак,
7 Уларни ҳам муқаддас тоғимга олиб келаман+,Ибодат қилинадиган уйимда қувончга тўлдираман.
Қурбонгоҳимда келтирган бутунлай куйдириладиган қурбонликлару бошқа қурбонликларини қабул қиламан.
Уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталади»+.
8 Исроилнинг тарқалиб кетган аҳолисини тўплаётган Олий Ҳукмдор Яҳова+:
«Йиғиб олинганлар олдига бошқаларни ҳам тўплайман»+,— деб айтмоқда.
9 Эй, даштдаги барча йиртқич ҳайвонлар,Ўрмондаги ҳамма ёввойи ҳайвонлар емоққа келинглар+.
10 Унинг соқчилари кўр+, бирортаси ҳеч нарсага эътибор бермайди+.
Уларнинг бари — вовиллай олмайдиган соқов итлардир+.
Улар ҳансираб ётади, мудрашни хуш кўради.
11 Улар еб тўймас,Очкўз итлардир.
Уларни беақл чўпонлар етаклайди+,
Уларнинг бари ўз йўлидан юради,Ҳар бири ҳаром фойда топиш илинжида шундай дейди:
12 «Қани келинг, шароб олиб,Маст бўлгунча ичкиликбозлик қилайлик+.
Эрта ҳам бугунгидай бўлади, ундан-да яхшироқ бўлади!»