Ишаё 54:1–17

  • Бепушт Сионнинг ўғиллари кўп бўлади (1–17)

    • Яҳова Сионнинг эри (5)

    • Сионнинг ўғиллари Яҳовадан таълим олади (13)

    • Сионга қарши ясалган қурол ғалаба қозонмайди (17)

54  Яҳова шундай демоқда: «Эй бепушт, туғмаган аёл, қувончдан ҳайқир!+ Эй, тўлғоқ азобини чекмаган аёл+, шодликдан ҳайқир!+Зеро, эрли хотиннинг ўғилларидан кўра,Ташлаб кетилганнинг ўғиллари кўпроқ+.  2  Чодирингни янада кенгайтир+, Улуғвор чодиринг матосини кенгроқ ёй. Ҳеч нарсани аяма, чодир арқонларини узайтир,Қозиқларини маҳкам ўрнат+.  3  Чегараларинг ўнгга ва чапга кенгаяди. Авлодинг халқларга эгалик қилади,Бўш қолган шаҳарларга жойлашади+.  4  Қўрқма+, негаки иснодга қолмайсан+,Ўзингни камситилгандай сезма, умидинг узилмайди. Ёшлигингда шарманда бўлганингни унутасан,Бевалигингда уятга қолганингни асло эсламайсан».  5  Аллоҳинг шундай демоқда: «Улуғ Яратувчинг+ эринг*+ кабидир,Унинг исми Қўшинлар Сарвари Яҳовадир.Исроилнинг Муқаддас Худоси Халоскорингдир+. У бутун ернинг Тангриси деб аталади+.  6  Яҳова сени эри ташлаб кетган, азоб чеккан+,Ёшлигида турмуш қуриб, кейин рад этилган хотинни чақиргандай чақириб олди».  7  «Мен сени бир лаҳзага тарк этдим,Бироқ чексиз раҳм-шафқат ила сени қайтараман+.  8  Қаҳрим келиб турганда, юзимни сендан бир зум яширдим+.Аммо чексиз меҳр-садоқатим ила сенга раҳм кўрсатаман»+,— демоқда Халоскоринг+ Яҳова.  9  «Бу Мен учун Нуҳ замонига ўхшайди+. Ерни тўфон сувлари босмайди деб қасам ичганимдай+,Сенга бошқа ғазабланмасликка, сени жазоламасликка қасам ичаман+. 10  Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам,Тепаликлар тебранса ҳам,Меҳр-садоқатим сендан тортиб олинмайди+.Тинчлик аҳдим бузилмайди+,— демоқда сенга раҳм кўрсатаётган Яҳова+. 11  — Эй, жабр чеккан+, бўрон тагида қолган, тасалли топмаган аёл+,Тошларингни қоришма билан мустаҳкамлайман,Пойдеворингни сапфирлардан соламан+. 12  Деворларингни ёқутдан кўтараман,Дарвозаларингни ялтироқ* тошлардан ясайман,Бутун чегараларингни қимматбаҳо тошлардан ўрнатаман. 13  Барча ўғилларинг Яҳовадан таълим олади+,Уларнинг тинчлиги чексиз бўлади+. 14  Одиллигингни барқарор қиласан+, Жабр-зулмдан йироқ бўласан+,Ҳеч нарсадан қўрқмайсан, сени ҳеч нима даҳшатга солмайди.Чунки булар сенга яқин йўламайди+. 15  Сенга бирортаси ҳужум қилса,Бу Менинг буйруғим бўйича бўлмайди.Сенга ҳужум қилган ҳар ким мағлуб бўлади»+. 16  «Мана, чўғни пуфлаб,Қурол-яроғ ясайдиганҲунармандни Ўзим яратдим. Вайрон қилувчи кишини ҳам Ўзим яратдим+. 17  Сенга қарши ясалган ҳеч бир қурол ғалаба қозонмайди+.Маҳкамада сенга қарши гапирган тилни айблайсан. Бу, Яҳова хизматчиларининг меросидир,Мен уларни одил деб биламан»,— демоқда Яҳова+.

Изоҳлар

Ёки «хўжайининг».
Ёки «оловли».