Ишаё 4:1–6

  • Еттита аёл битта эркак (1)

  • Яҳова ўстирган новда улуғвор бўлади (2–6)

4  Ўша куни еттита аёл битта эркакни маҳкам ушлаб олиб+, шундай дейди: «Биз ўз нонимизни еб,Ўз кийимимизни киямиз.Исмингиз билан аталишга рухсат бериб,Бизни шармандаликдан* халос этсангиз бас»+. 2  Ўша куни Яҳова ўстирган новда кўркам ва улуғвор бўлади. Юрт ҳосили омон қолган исроилликларнинг ифтихори ва чиройи бўлади+. 3  Сион ҳамда Қуддусда омон қолганлар — Қуддусда яшаш учун қайд этилганларнинг бари муқаддас деб аталади+. 4  Яҳова Сион қизларини ҳаром-ҳаришдан* поклаб+, Қуддусга оташин ғазабини сочади+, уни ҳукм қилади. Шу тариқа, ундаги қон доғларини тозалайди. 5  Яҳова шунингдек, бутун Сион тоғи тепасини, йиғинлар ўтадиган жойни кундузи булут ва тутун билан қоплайди, кечаси эса ёрқин олов ёндиради+. Чунки бутун улуғвор юрт ҳимоя остида бўлади. 6  У ерда куннинг жазирама иссиғида соя+, бўрону ёмғирда эса бошпана ва паноҳ бўладиган чайла ўрнатилади+.

Изоҳлар

Яъни турмуш қурмай, бефарзанд ўтиш хўрлигидан.
Сўзма-сўз «нажасдан».