Ишаё 35:1–10

  • Жаннат тикланади (1–7)

    • Кўрлар кўради, карлар эшитади (5)

  • Қутқарилганлар учун Муқаддаслик йўли (8–10)

35  Саҳро ва қақраган ер қувонади+,Дашт-биёбон шодланиб, заъфарон каби гуллайди+.  2  Ҳа, у гуллаб-яшнайди+,У севиниб, қувончдан хитоб қилади. Ливаннинг ҳашамати унга тақдим этилади+,Кармил+ ва Шароннинг+ шуҳрати унга берилади. Улар Яҳованинг улуғворлигини, Тангримизнинг маҳобатини кўради.  3  Бўшашган қўлларни,Қалтираган тиззаларни мустаҳкамланг+.  4  Юрагини ташвиш босганларга: «Дадил бўлинг. Қўрқманг. Мана, Худойингиз интиқом учун,Қасос олиш учун келмоқда+. У келиб, нажот беради»+,— деб айтинг.  5  Ўшанда кўрларнинг кўзлари очилади+,Карларнинг қулоқлари эшитади+.  6  Чўлоқ одам кийик каби сакрайди+,Соқовнинг тили қувонч ила хитоб қилади+. Саҳрода булоқлар қайнаб чиқади,Дашту биёбонда сойлар оқади.  7  Қақраган ер қамишли кўлга,Қақшаган ер чашмалар диёрига айланади+. Чиябўрилар уясида, улар ором олган жойда+Ўт-ўлан, қамиш ва папирус ўсади.  8  У ердан катта йўл ўтади+,Бу йўл «Муқаддаслик йўли» деб аталади. Нопок одам ундан юрмайди+. Лойиқларгина ундан юради,Аҳмоқ одам бу йўлга адашиб кириб қолмайди.  9  Бу йўлда шер ҳам,Йиртқич ҳайвон ҳам бўлмайди. Улар бу йўлда учрамайди+,Тўлов эвазига сотиб олинганлар юради, холос+. 10  Яҳова қутқарган кишилар шодон хитоблар+ ила Сионга қайтиб келади+. Улар чексиз қувонч тожини кияди+. Шод-хуррамлик ва севинч уларни қамрайди,Қайғу-алам ва оҳу нола йўққа чиқади+.

Изоҳлар