Ишаё 32:1–20
32 Мана, шоҳ+ адолат учун бошқаради+,Беклар одиллик учун ҳукм суради.
2 Ҳар бири шамолдан ҳимоялайдиган жойдай,Жаладан сақлайдиган панадай бўлади.Дашт-биёбондаги оқар сувлардай+,Қақраган ердаги баҳайбат қоятошнинг соясидай бўлади.
3 Ўшанда, кўрган кўзлар бошқа юмилмайди,Эшитган қулоқлар диққатли бўлади.
4 Шошқалоқ кишилар билим устида мулоҳаза юритади,Дудуқ кишилар тутилмай равон гапиради+.
5 Нодон киши бошқа сахий деб,Ахлоқсиз киши зиёли деб аталмайди.
6 Муртадликни олға суриб, Яҳовани қоралаш,Оч одамни овқатсиз,Чанқаган кишини сувсиз қолдириш учунАқлсиз киши бемаъни сўзлар айтади,Кўнглидан ёмон фикрларни ўтказади+.
7 Ахлоқсиз кишининг ниятлари ёвуздир+,Эзилган одамни ёлғон билан ҳалок этиш учун+Шармандали ишларга уни бошлайди.Камбағал одам тўғри гапирса ҳам, у шундай қилади.
8 Сахий одам ҳимматли бўлишга ундайди,У доим сахийлик пайида бўлади.
9 «Эй, ўзига бино қўйган аёллар, ўрнингиздан туриб, менга қулоқ солинг!
Эй, беғам қизлар+, гапларимга диққат қаратинг!
10 Бир йилдан сал вақт ўтгач, сиз беғамлар изтиробга тушасиз,Чунки узум йиғиш мавсуми ниҳоясига етса-да, ҳосили бўлмайди+.
11 Эй, ўзига бино қўйган аёллар, титранг!
Эй, беғам қизлар, қалтиранг!
Устингиздаги кийимни ечиб,Белингизга жул ўранг+.
12 Серҳосил далалару узумзорлар учунКўксингизга уриб йиғланг.
13 Халқимнинг ерини тиканлару янтоқлар босиб кетади.Улар қувончга тўла барча хонадонларни,Шод-хуррамликка тўла шаҳарни қоплайди+.
14 Мустаҳкам минора тарк этилади,Сершовқин шаҳар ҳувуллаб қолади+.
Офел+ ва қўриқчи минораси абадий ташландиққа айланади.У ерда ёввойи эшаклар яйрайди,Қўй-эчкилар ўтлайди+.
15 Худо устимизга Ўз руҳини ёғдирмагунча+,Саҳро боққа бурканмагунча,Боғ ўрмонга айланмагунча шундай бўлади+.
16 Саҳрода адолат яшайди,Боғда одиллик маскан қуради+.
17 Чин адолат тинчлик келтиради+,Чин адолатнинг ҳосили мангу хотиржамлик, хавфсизлик бўлади+.
18 Халқим тинчлик ҳукм сурган,Бехатар, тинч-осойишта жойларда яшайди+.
19 Бироқ ўрмонни дўл ювиб кетади,Шаҳар ер билан битта бўлади.
20 Эй, сувлар бўйига уруғ сепадиганлар,Ҳўкизу эшакни қўйиб юборадиганлар, сизлар бахтлисиз!»+