Ишаё 29:1–24

  • «Ориёл шаҳрининг ҳолига вой!» (1–16)

    • «Халқ Менга тилдагина яқинлашади» (13)

  • Карлар эшитади, кўрлар кўради (17–24)

29  «Ориёлнинг*, Довуд қароргоҳ қурган+ Ориёл шаҳрининг ҳолига вой! Байрамларингиз байрамларга уланиб+,Йилдан-йилга давом этсин.  2  Бироқ Ориёл бошига бало келтираман+,У ерда мотам, дод-фарёд кўтарилади+,У Мен учун қурбонгоҳ ўчоғидай бўлиб қолади+.  3  Сенинг ҳар томонингда қароргоҳ қураман,Қозиқдевор билан сени қуршовга оламан,Сенга қарши қамал иншоотларини барпо этаман+.  4  Сен қулаб тушасан,Ердан гапирасан,Сўзларинг тупроқдан чиққандай зўрға эшитилади. Ердан келган овозинг+Арвоҳ чақирувчининг овозидек бўлиб,Сўзларинг тупроқдан шивирлаб эшитилади.  5  Бир тўда душманларинг чангдай+,Бир гала золимлар шамол учирган сомондай бўлади+. Бу тўсатдан, бир зумда юз беради+.  6  Қўшинлар Сарвари Яҳова сенга назар солади.Сени момақалдироқ, зилзила, кучли шовқин,Бўрон, довул, ямламай ютадиган олов билан ҳимоя қилади»+.  7  Шунда Ориёлга қарши чиққан+ халқлар оломони —Унга ҳужум қилувчиларнинг бари,Унга қарши кўтарилган қамал миноралари,Унга зулм ўтказувчиларТуш, тунги рўё каби бўлади.  8  Оч одам тушида овқат еса-да,Уйғонганида, очлигича қолади.Чанқаган киши тушида сув ичса-да,Уйғонганида, ташна ва ҳолсиз туради. Сион тоғига қарши жангга отланган+Барча халқлар оломони ҳам шундай аҳволга тушади.  9  Ажабланинг, ҳайратда қолинг+,Ўзингизни кўр қилиб, ожиз бўлиб қолинг+. Улар маст, аммо шаробдан эмас,Улар гандиракламоқда, лекин ичкиликдан эмас. 10  Чунки Яҳова сизни қаттиқ ухлатиб қўйди+.Эй пайғамбарлар+, У кўзларингизни бекитди.Эй, ваҳий кўрувчилар+, У бошларингизни ёпиб қўйди. 11  Ҳар бир ваҳий сизлар учун муҳрланган китобдаги сўзлардай бўлади+. Уни ўқий оладиган кишига бериб: «Буни овоз чиқариб ўқинг»,— дейишади, у эса: «Мен ўқий олмайман, чунки у муҳрланган»,— дейди. 12  Улар китобни ўқий олмайдиган кишига бериб: «Буни ўқинг»,— дейишади, у жавобан: «Мен ўқишни билмайман»,— дейди. 13  Яҳова шундай демоқда: «Бу халқ Менга тилдагина яқинлашади,Тилдагина Мени ҳурмат қилади+,Қалби эса Мендан йироқдир.Инсоний амрларни ўрганиб, буни Мендан қўрқиш деб ҳисоблайди+. 14  Шу боис, Мен яна бу халқ олдида ажойиб ишларни амалга ошираман+,Ҳайратли, ғаройиб ишлар қиламан.Доноларнинг донолигини йўққа чиқараман,Ақл-идрокли кишининг тушунчаси йўқолиб кетади»+. 15  Ниятларини Яҳовадан яширишга уринаётганлар ҳолига вой!+ Улар ишларини қоронғи жойда қилади-да:«Бизни ким ҳам кўрарди?! Нималар қилаётганимизни ким ҳам биларди?!»+ — дейди. 16  Сизлар ниҳоятда бузилиб кетдингиз! Наҳотки, лой кулол билан тенг бўлса?!+ Буюм ўз яратувчиси борасида: «У мени ясагани йўқ»+, Ясалган нарса унга шакл берган киши тўғрисида: «У ҳеч нарсани тушунмайди!»+ — дейдими? 17  Қисқа вақт ичида Ливан боққа айланади+,Боғ эса ўрмон деб ҳисобланади+. 18  Ўша куни қулоғи карлар китобдаги сўзларни эшитади,Кўзи кўрлар қоронғилигу зулматдан қутулиб, кўра бошлайди+. 19  Яҳова камтарларнинг чексиз қувончи бўлади,Камбағаллар Исроилнинг Муқаддас Худоси туфайли севинч топади+. 20  Чунки золимларнинг куни битади,Мақтанчоқлар ҳалок бўлади,Ёмонлик қилишга шай турганларнинг бари қириб ташланади+. 21  Ёлғон гапириб, ўзгаларни айблаганлар,Шаҳар дарвозаси олдидаги+ қўриқчига тузоқ қўйганлар,Пуч далиллар ила одил кишини адолатдан маҳрум этганлар+ йўқ бўлади. 22  Шу боис, Иброҳимни қутқарган Яҳова+ Ёқуб хонадонига демоқда: «Ёқуб бошқа шарманда бўлмайди,Бундан буён юзи бўзармайди*+. 23  Чунки у атрофида йиғилган,Қўлларим ижоди бўлмиш фарзандларини кўрганда+,Улар Менинг исмимни улуғлайди.Ҳа, улар Ёқубнинг Муқаддас Худосини улуғлайди,Исроил Тангрисига иззат-ҳурмат кўрсатади+. 24  Йўлдан адашганлар ақл-идрокка эга бўлади,Нолиганлар насиҳатни қабул қилади».

Изоҳлар

Тахминий маъноси «Худонинг қурбонгоҳ ўчоғи». Қуддусга ишора қилинган бўлиши мумкин.
Яъни уят ва умидсизликдан.