Ишаё 20:1–6
-
Миср ва Ҳабашистонга қарши белги (1–6)
20 Оссурия шоҳи Саргон тартанни* Ашдодга+ юборган йили, у Ашдодга ҳужум қилиб, уни босиб олди+.
2 Ўша вақтда Яҳова Омиз ўғли Ишаёга+: «Бориб, белингдаги жулни, оёқларингдаги сандални ечиб ташла»,— деди. Ишаё айтилгандай қилиб, яланғоч* ва ялангоёқ юрди.
3 Сўнг Яҳова шундай деди: «Хизматкорим Ишаё Миср+ билан Ҳабашистонга+ қарши белги ва аломат+ бўлиб, уч йил яланғоч ва ялангоёқ юрганидай,
4 Оссурия шоҳи ҳам мисрлик ва ҳабашистонлик асирларни, болаю чолларни яланғоч, ялангоёқ ва думбаси яланғоч ҳолатда олиб кетади+. Мисрнинг шармандасини чиқаради.
5 Шунда Ҳабашистонга умид боғлаган, Миср билан фахрланганлар даҳшатга тушиб, уятга қолади.
6 Ўша куни соҳил бўйидаги юрт аҳолиси: “Оссурия шоҳидан қутулиш учун қочиб, паноҳ излаган умид манбаимиз билан нима юз берганига қаранг! Энди қандай омон қоламиз?” — дейди».