Ишаё 19:1–25

  • Мисрга қарши ҳукм (1–15)

  • Яҳова Ўзини мисрликларга танитади (16–25)

    • Мисрда Яҳовага аталган қурбонгоҳ (19)

19  Мисрга қарши ҳукм+: Мана, Яҳова учқур булутга миниб Мисрга келмоқда! Мисрнинг фойдасиз худолари Унинг олдида титрайди+,Қўрқувдан Мисрнинг юраги адо бўлади.  2  «Мисрликни мисрликка қарши қўзғатаман.Улар ўзаро жанг қилади,Ҳар бири ўз биродарига, ўз яқинига,Шаҳар шаҳарга, шоҳлик шоҳликка қарши чиқади.  3  Миср саросимада қолади.Мен режаларини пучга чиқараман+. Улар фойдасиз худоларга,Афсунгарлар, арвоҳ чақирувчилару фолбинларга мурожаат қилади+.  4  Мисрни қаттиққўл ҳукмдор қўлига топшираман,Бераҳм шоҳ улар устидан бошқаради»+,— демоқда Раб*, Қўшинлар Сарвари Яҳова.  5  Денгизнинг суви қурийди,Дарё қовжираб адо бўлади+.  6  Дарёлари сасиб кетади,Мисрдаги Нил анҳорлари саёз бўлиб, қуриб қолади. Қамишлару қиёқлар чирийди+.  7  Нил дарёси бўйидаги, Нил оғзидаги ўсимликлар,Нил ёқасидаги уруғ сепилган ерлар+ қуриб қолади+. Уларни шамол учириб кетади, улар ғойиб бўлади.  8  Балиқчилар қайғуга ботади,Нилга қармоқ ташлайдиганлар кўз ёш тўкади,Тўр ташлайдиганлар эса ҳолдан тояди.  9  Титилган зиғирга+ ишлов берадиганларуОқ мато тўқийдиганлар уятга қолади. 10  Мисрнинг тўқувчилари ғамга чўмади,Барча ёлланма ишчилари ҳасрат чекади. 11  Зўван+ беклари ақлсиздир. Фиръавннинг энг доно маслаҳатчилари бемаъни маслаҳат беради+. Қай йўсин фиръавнга: «Мен донишмандлар авлодиданман,Қадимги шоҳлар наслиданман»,— дейсиз? 12  Ўша донишмандларинг қани?+ Қўшинлар Сарвари Яҳова Мисрга чиқарган қарорини билишса, сенга айтишсин. 13  Зўван аъёнлари аҳмоқона йўл тутди,Нуф*+ аъёнлари алданди.Мисрни ўз қабилалари бошлари йўлдан оздирди. 14  Яҳова Мисрнинг устига парокандалик руҳини тўкди+.Улар Мисрни қилган барча ишида адаштирди,Уни қусуғига думалайдиган мастга ўхшатиб қўйди. 15  Мисрнинг қўлидан ҳеч нарса келмай қолади,На бош, на қуйруқ, на ниҳол, на қиёқ* бирор нарса қила олади. 16  Ўша куни Миср аёлга ўхшаб қолади. Қўшинлар Сарвари Яҳованинг қўли унга қарши кўтарилганда, у қўрқувдан дағ-дағ титрайди+. 17  Яҳудо юрти Мисрни ваҳимага солади. Яҳудо номи тилга олинганда мисрликлар даҳшатга тушади. Чунки Қўшинлар Сарвари Яҳова уларга қарши қарор чиқарди+. 18  Ўша куни Мисрда канъон тилида гапирадиган ва Қўшинлар Сарвари Яҳовага садоқатли бўлиш ҳақида қасам ичадиган бешта шаҳар бўлади+. Улардан бири «Вайроналик шаҳри» деб аталади. 19  Ўша куни Мисрнинг ўртасида Яҳовага аталган қурбонгоҳ бўлади, унинг чегарасида Яҳованинг шарафига устун қўйилади. 20  Бу, Миср юртида Қўшинлар Сарвари Яҳова тўғрисида белги ва шоҳидлик бўлади. Улар золимлар дастидан Яҳовага нола қилганда, У буюк бир халоскор юбориб, уларни қутқаради. 21  Яҳова Ўзини мисрликларга танитади ва ўша куни улар Яҳовани таниб-билишади. Улар қурбонликлару ҳадялар келтириб, Яҳовага ваъда беришади ва уни бажаришади. 22  Яҳова Мисрни жазолайди+, зарба беради ҳамда даволайди. Улар Яҳовага қайтиб ёлворишганда, У эшитиб уларни соғайтиради. 23  Ўша куни Мисрдан Оссурияга катта йўл солинади+. Оссурия билан Миср борди-келди қилади. Миср ва Оссурия биргаликда Аллоҳга хизмат қилади. 24  Ўша куни Исроил Миср ва Оссурияга қўшилиб+, ер юзи учун барака бўлади. 25  Чунки Қўшинлар Сарвари Яҳова уларга барака ёғдириб: «Халқим Миср, қўлларим маҳсули Оссурия ҳамда меросим бўлмиш Исроил барака топсин!»+ — деб айтади.

Изоҳлар

Ёки «ҳақ Раб».
Ёки «Мемфис».
Бошқа вариант «на пальма новдаси, на қамиш».