Забур 60:1–12
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Лолагул шаҳодати». Миктам*. Довуд саноси. Насиҳат учун. Довуд Ором-Нахрайим ҳамда Ором-Зўво қўшинларига қарши жанг қилаётганда, Йўаб қайтиб келиб, Туз водийсида 12 000 эдомликни қириб ташлагани ҳақида+.
60 Эй Худо, Сен биздан юз ўгирдинг, мудофаамизни ёриб ўтдинг+.
Биздан жаҳлинг чиққан эди, лекин энди бизни қабул қил.
2 Сен ерни силкитиб, унда ёриқ пайдо қилдинг.
Унинг ёриқларини яма, чунки у қулай-қулай деб турибди.
3 Халқинг бошига қора кунларни солдинг.
Гандираклаб юрадиган даражада бизга шароб ичирдинг+.
4 Сендан қўрқадиганларга белги бер*,Улар камон ўқига чап бериб қочиб қолсин. (Села)
5 Ўнг қўлинг билан бизни омон сақлаб жавоб бер,Токи севган бандаларинг халос бўлсин+.
6 Муқаддас Худо* шундай деди:
«Мен шодланаман, халқимга Шакамни мерос қилиб бераман+,Уларга Сухўт водийсини ўлчаб бераман+.
7 Манаше каби Гилад ҳам менга қарашли+.Эфрайим бошимдаги дубулға,Яҳудо эса салтанат ҳассамдир+.
8 Мўаб ювинадиган тосимдир+.
Эдом устига сандалимни улоқтираман+.
Фаластин устидан ғалаба қозониб ҳайқираман»+.
9 Ким мени қамал қилинган* шаҳарга олиб киради?
Ким мени Эдомгача бошлаб боради?+
10 Сен эмасми, эй, бизни рад этган Худойимиз,Қўшинларимиз билан бирга жангга бормай қўйган Тангримиз?!+
11 Қайғули кунда бизга ёрдам қўлини чўз,Чунки одамзоддан нажот кутиш бефойда+.
12 Аллоҳ бизга куч беради+,У душманларимизни янчиб ташлайди+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «белги бердинг».
^ Бошқа вариант «Худо Ўз муқаддас масканида».
^ Бошқа вариант «мустаҳкам».