Забур 44:1–26

  • Ёрдам ҳақида ибодат

    • «Бизни Сен халос этгансан» (7)

    • «Сўйиладиган қўйлардай» (22)

    • «Ўрнингдан туриб, бизга ёрдам бер!» (26)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма.Кўрах ўғиллари саноси+. Маскил*. 44  Эй Худо, биз ўз қулоқларимиз билан эшитганмиз,Ота-боболаримиз бу ҳақда айтиб беришган+.Илгари, уларнинг замонидаСен амалга оширган ишларни сўзлаб беришган.  2  Сен Ўз қўлинг билан бошқа халқларни қувиб юбориб+,Бу ерга ота-боболаримизни жойлаштирдинг+. Бошқа халқларни мағлуб этиб, ҳайдаб чиқардинг+.  3  Ота-боболаримиз бу юртга ўз қиличлари билан эга бўлмади+,Улар ғалабага ўз қўллари туфайли эмас+, Ўнг қўлингу қудратинг+ ҳамда юзингдан таралаётган нур туфайли эришди.Чунки Сен улардан мамнун эдинг+.  4  Эй Худо, Сен менинг Шоҳимсан!+Ёқубга мутлақ ғалаба ато эт.  5  Сенинг қудратинг билан душманларимизни ҳайдаб чиқарамиз+.Исмингга таяниб, бизга қарши кўтарилганларни эзиб ташлаймиз+.  6  Чунки мен ўз камонимга ишонмайман,Қиличим мени қутқара олмайди+.  7  Ғанимларимиз қўлидан бизни Сен халос этгансан+,Биздан нафратланганларни камситгансан.  8  Эй Худо, кун бўйи Сенга мақтовлар айтамиз,Исмингни тоабад шарафлаймиз. (Села)  9  Энди бўлса, Сен бизни ташлаб кетиб, камситдинг,Лашкарларимизни жангга бошлаб бормаяпсан. 10  Душманларимиздан орқага чекинишга мажбур қиляпсан+,Биздан нафратланганлар нарсаларимизни талон-торож қиляпти. 11  Қўй каби ем бўлишимиз учун бизни уларнинг қўлига топширдинг,Халқлар орасига сочиб юбординг+. 12  Халқингни арзимаган нархга сотдинг+,Аммо бу савдодан ҳеч қандай фойда кўрмадинг. 13  Қўшниларимиз олдида бизни иснодга қолдирдинг.Атрофимиздаги барчага масхара бўлиб, кулгига қолдик. 14  Халқлар биздан ҳазар қилишига йўл қўйдинг+.Улар бизга қараб бошларини чайқайдиган бўлишди. 15  Куни билан ўзимни хўрланган ҳис қиламан,Уятдан бошимни кўтара олмайман. 16  Душманларимиз қасос олаётгани учун,Уларнинг масхара қилишию ҳақоратини эшитяпман. 17  Буларнинг бари бошимизга тушган бўлса-да, Сени ҳамон унутмадик,Сенинг аҳдингни бузмадик+. 18  Қалбимиз Сендан воз кечмади,Қадамларимиз сўқмоқларингдан оғиб кетмади. 19  Аммо Сен чиябўрилар маконида бизни яксон қилдинг,Тим қоронғилик билан чулғаб олдинг. 20  Борди-ю, Аллоҳимизнинг исмини унутсак,Қўлларимизни чўзиб сохта худоларга ибодат қилсак, 21  Худо буни фош этмайдими? Ахир У қалбдаги сирларни билади-ку!+ 22  Сен учун кун сайин бизни ўлдирмоқчи бўлишади,Бизни сўйиладиган қўйлардай кўришади+. 23  Эй Яҳова, ўрнингдан тур! Нега ухлаяпсан?+ Уйғон! Бизни абадий ташлаб кетма!+ 24  Нима учун биздан юзингни яширяпсан? Нега кулфатларимизни ва чекаётган жафоларимизни унутдинг? 25  Биз ерга қуладик,Танамиз ер билан битта бўлди+. 26  Ўрнингдан туриб, бизга ёрдам бер!+ Ўз меҳр-садоқатинг ила бизни қутқар!+

Изоҳлар