Забур 37:1–40
Довуд саноси.
א [Алеф]
37 Ёвуз одамлар дастидан дилинг оғримасин*.Ёмонлик қилувчиларга ҳасад қилма+.
2 Улар худди ўтдай тезда қуриб қолади+,Кўк майсадай бир зумда сўлиб қолади.
ב [Бет]
3 Яҳовага умид боғлаб, яхшилик қил+,Ер юзида яшаб, тутган йўлингда садоқатли бўл+.
4 Тангри Яҳова қувончинг манбаи бўлсин,Шунда У дилингдаги орзуларингга етказади.
ג [Гимел]
5 Йўлингни Яҳовага ишониб топшир+,Унга таян ва У сенинг фойдангни кўзлаб иш тутади+.
6 У одиллигингни тонг шуъласидай,Адолатингни эса кундузги қуёшдай порлатади.
ד [Далет]
7 Яҳованинг ҳузурида сукут сақла+,Интизорлик билан Уни кут.
Ўз режаларини амалга ошириб,Муваффақиятга эришаётган одамларни кўрганда, ранжима+.
ה [Хе]
8 Қаҳру ғазабни ўзингдан соқит қил+,Жаҳлга берилиб, ёмон ишларга юз бурма*.
9 Чунки ёвузлар йўқ қилинади+,Яҳовага умид боғлаганлар эса ер юзига эгалик қилади+.
ו [Вав]
10 Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади+,Уларнинг жойига қарайсан-у,Аммо уларни топа олмайсан+.
11 Камтар* кишилар эса ер юзига эгалик қилади+,Улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади+.
ז [Зайин]
12 Ёвуз киши одилга қарши фитна уюштириб+,Унга қарши тишларини ғижирлатади.
13 Лекин Яҳова унинг устидан кулади,Зеро, унинг куни битишини У билади+.
ח [Хет]
14 Ёвузлар қиличини яланғочлаб, камонини тортади.Мазлуму бечорани йўқ қилишни,Тўғри йўлдан юрганларни қирғин қилишни кўзлайди.
15 Аммо уларнинг қиличи ўз юрагига санчилади+,Камонлари синдириб ташланади.
ט [Тет]
16 Одил кишининг озгина мол-мулки,Ёвузларнинг мол-дунёсидан ортиқроқдир+.
17 Боиси ёвузларнинг қўллари синдирилади,Одилларни эса Яҳова қўллаб-қувватлайди.
י [Йод]
18 Яҳова бенуқсон кишиларнинг ҳаёт йўлини билади,Уларнинг мероси тоабад сақланади+.
19 Мусибат кунида улар иснодга қолмайди,Очарчилик пайтида дастурхони тўкин-сочин бўлади.
כ [Каф]
20 Ёвузлар нобуд бўлади+,Яҳованинг душманлари майсазорнинг чиройи каби йўққа чиқади,Улар худди тутундай йўқ бўлиб кетади.
ל [Ламед]
21 Ёвуз киши қарз олади-ю, лекин қайтариб бермайди,Одил киши эса сахийлик ила беради+.
22 Аллоҳнинг баракасини олганлар, ер юзига эгалик қилади,Унинг лаънатига учраганлар эса йўқ қилинади+.
מ [Мем]
23 Яҳова инсоннинг йўлларидан мамнун бўлса+,Унинг қадамларини йўналтиради*+.
24 У қоқиниб кетса ҳам, юзтубан йиқилмайди+,Чунки Яҳова унинг қўлидан ушлаб туради+.
נ [Нун]
25 Мен ёш эдим, энди қариб қолдим,Аммо бирорта одил кишининг ташлаб кетилганини+,Унинг болалари нон сўраб юрганини кўрмадим+.
26 Одил киши очиқ қўл билан доимо қарз беради+,Унинг фарзандлари қут-баракадан баҳраманд бўлади.
ס [Самех]
27 Ёмонликдан юз ўгириб, яхшилик қил+,Шунда абадий яшайсан.
28 Сабаби Яҳова адолатни севади,Унга содиқ бўлганларни тарк этмайди+.
ע [Айин]
Уларни ҳамиша қўриқлайди+,Ёвузларнинг авлоди эса йўқ бўлиб кетади+.
29 Одил кишилар ер юзига эгалик қилади+,Улар ерда абадий яшайди+.
פ [Пе]
30 Одил кишининг оғзидан донолик чиқади*,Унинг тили адолатни сўзлайди+.
31 Тангрисининг қонунини у қалбида сақлайди+,Юрганда оёқлари қоқиниб кетмайди+.
צ [Цаде]
32 Ёвуз одил кишини кузатиб,Уни ўлдириш учун фурсат пойлайди.
33 Лекин Яҳова одилни унинг қўлига бериб қўймайди+,Маҳкамада уни айбдор деб топмайди+.
ק [Қоф]
34 Яҳовага умид боғлаб, Унинг йўлидан юр,Шунда У сени юксалтириб, ер юзини мулк қилиб беради.
Ёвуз йўқ бўлиб кетишини+ ўз кўзларинг билан кўрасан+.
ר [Реш]
35 Мен шафқатсиз, ёвуз кишини кўрдим,У худди сершох дарахтдай гуркираб ўсаётган эди+.
36 Бироқ кутилмаганда у қуриб, йўқ бўлиб кетди+,Уни қанча изласам ҳам топа олмадим+.
ש [Шин]
37 Бенуқсон кишига эътибор бер,Тўғри кишига+ разм солиб қара,Бундай кишини тинчлик-осойишталик кутади+.
38 Аммо жиноятчиларнинг бари йўқ қилинади,Ёмон одамларнинг келажаги барбод бўлади+.
ת [Тав]
39 Яҳова одил кишиларга нажот беради+,Қайғули кунларда уларнинг қўрғони бўлади+.
40 Яҳова уларга ёрдам бериб, уларни қутқаради+.
Ёвузнинг қўлидан озод қилиб, омон сақлайди,Чунки улар Ундан паноҳ топган+.
Изоҳлар
^ Ёки «қизишиб кетмагин».
^ Бошқа вариант «Аччиқланма, чунки бу фақатгина зиён келтиради».
^ Ёки «Мулойим, беозор».
^ Ёки «барқарор қилади».
^ Ёки «паст овозда гапиради, мулоҳаза юритади».