Забур 23:1–6
Довуд саноси.
23 Яҳова менинг Чўпонимдир+.
Ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмайман+.
2 Ям-яшил яйловларда У менга ором беради,Серсув, роҳатбахш жойларга* бошлаб боради+.
3 У менга куч бахш этади+.
Ўз исми ҳаққи мени адолат сўқмоқлари бўйлаб етаклайди+.
4 Ҳатто тим қоронғи водийда юрсам ҳам+,Хавф-хатардан қўрқмайман+.Чунки Сен мен билансан+,Ўз таёғинг билан менга мадад* берасан.
5 Душманларим кўзи олдида мен учун дастурхон ёзасан+.
Бошимга мой суртиб+,Косамни лим-лим тўлдирасан+.
6 Ҳиммат ва меҳр-садоқат умрим бўйи менга ҳамроҳ бўлади+,Бутун ҳаётимни Яҳованинг уйида ўтказаман+.