Забур 20:1–9

  • Худо тайинлаган шоҳини қутқаради

    • Аравалару отларга эмас, Яҳованинг исмига таянамиз (7)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. 20  Бошингга қайғу тушган кунда Яҳова ибодатингга жавоб берсин. Ёқуб Тангрисининг исми сен учун ҳимоя бўлсин+.  2  Муқаддас маконидан У сенга ёрдам юборсин+,Сиондан+ туриб сени қўллаб-қувватласин.  3  Туҳфа этган ҳамма назрларингни эсласин,Куйдириладиган қурбонлигингни илтифот кўрсатиб* қабул қилсин. (Села)  4  У сени кўнглингдаги орзуларга етказиб+,Барча режаларингга ривож берсин.  5  Ғалабаларинг* туфайли хурсанд бўлиб ҳайқирамиз+,Аллоҳимиз исмини олқишлаймиз+. Яҳова барча тилакларингни бажо келтирсин.  6  Энди тушундим, Яҳова Ўз мойланганини қутқарар+, Осмондаги муқаддас маконидан унинг ибодатига жавоб берар,Қудратли ўнг қўли билан уни асраб қолар экан+.  7  Айримлар араваларга, бошқалар отларга таянади+,Биз эса Тангримиз Яҳованинг исмини айтиб чақирамиз+.  8  Барча душманларинг йиқилиб ҳалок бўлади,Аммо биз ўрнимиздан кўтарилиб, тик турамиз+.  9  Эй Яҳова, шоҳни паноҳингда асра!+ Ёрдам сўраб ёлворган кунимиз бизга жавоб бер+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ёғли деб».
Сўзма-сўз «Қутқариш учун қилган ишларинг».