Забур 146:1–10

  • Инсонга эмас, Аллоҳга таянинг

    • Ўлгач, одамнинг ўй-фикрлари пучга чиқади (4)

    • Худо қадди букилганни ростлайди (8)

146  Яҳни мадҳ этинг!*+ Бутун борлиғим Яҳовани мадҳ этсин!+  2  Умрим бўйи Яҳовага ҳамду сано айтаман. Токи ҳаёт эканман, Тангримга мадҳлар куйлайман.  3  Умид боғламанг бекларга,Нажот беролмайдиган инсон ўғлига+.  4  Нафаси узилиши билан*, у тупроққа қайтади+,Ўша куниёқ ўй-фикрлари пучга чиқади+.  5  Ёқубнинг Худосини ёрдамчим деб билган+,Тангриси Яҳовага умид боғлаган киши бахтлидир+.  6  У еру осмоннинг,Денгиз ва ундаги бор нарсанинг Яратувчиси+,Ҳамиша ишончли бўлиб қоладиган Зотдир+.  7  У алданганлар учун адолат ўрнатадиган,Оч инсонга ризқини берадиган Зотдир+. Яҳова маҳбусларни озод этади+.  8  Яҳова кўрларнинг кўзини очади+,Яҳова қадди букилганларни ростлайди+,Яҳова одил кишиларни севади.  9  Яҳова мусофирларни ҳимоя қилади,У етим ва беваларга таянч бўлади+,Ёвузларнинг режасини эса пучга чиқаради+. 10  Яҳова абадий Шоҳ бўлади+,Эй Сион, Худойинг авлоддан авлодга Шоҳ бўлади. Яҳни мадҳ этинг!

Изоҳлар

Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Ёки «Руҳи чиқиши билан». Луғатга қ.