Забур 108:1–13
Қўшиқ. Довуд саноси.
108 Сенга содиқман, эй Худо.
Мадҳлар куйлаб, Сени бутун борлиғим билан тараннум этаман+.
2 Уйғон, эй торли асбоб! Сен ҳам уйғон, эй арфа!+
Мен тонгни ҳам уйғотаман.
3 Эй Яҳова, халқлар орасида Сенга ҳамду санолар айтаман,Миллатлар ичра Сени тараннум этаман.
4 Чунки меҳр-садоқатинг самолардай юксакдир+,Вафодорлигинг кўкларга етади.
5 Эй Худо, осмону фалакдан ҳам юксал!Улуғворлигинг бутун ер юзи бўйлаб ёйилсин!+
6 Ўнг қўлинг билан бизни омон сақлаб, жавоб бер,Токи севган бандаларинг халос бўлсин+.
7 Муқаддас Худо* шундай деди:
«Мен шодланаман, халқимга Шакамни+ мерос қилиб бераман,Уларга Сухўт водийсини ўлчаб бераман+.
8 Манаше каби Гилад+ ҳам менга қарашли.Эфрайим бошимдаги дубулға+,Яҳудо эса салтанат ҳассамдир+.
9 Мўаб ювинадиган тосимдир+.
Эдом устига сандалимни улоқтираман+.
Фаластин устидан ғалаба қозониб ҳайқираман»+.
10 Ким мени мустаҳкам шаҳарга олиб киради?
Ким мени Эдомгача бошлаб боради?+
11 Сен эмасми, эй, бизни рад этган Худойимиз,Қўшинларимиз билан бирга жангга бормай қўйган Тангримиз?!+
12 Қайғули кунда бизга ёрдам қўлини чўз+,Чунки одамзоддан нажот кутиш бефойда+.
13 Аллоҳ бизга куч беради+,У душманларимизни янчиб ташлайди+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Худо Ўз муқаддас масканида».