Еремиё 50:1–46

  • Бобилга қарши башорат (1-46)

    • «Бобилдан қочинглар» (8)

    • Исроил қайтариб олиб келинади (17-19)

    • Бобилнинг сувлари қуриб қолади (38)

    • Бобилда ҳеч ким яшамайди (39, 40)

50  Яҳованинг Бобил тўғрисида+, халдейлар юрти ҳақида Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзи:  2  «Буни халқларга эълон қилинг, уларга эшиттиринг. Белги ўрнатиб, буни маълум қилинг. Ҳеч нарсани яширманг! Шундай денг: “Бобил босиб олинди+. Бэл* шарманда бўлди+. Меродах* даҳшатга тушди. Унинг тасвирлари иснодга қолди. Жирканч бутлари* ваҳимага тушди”.  3  Унга қарши шимолдан бир халқ келди+. Бу халқ унинг юртини даҳшатли аҳволга солади.Бу юртда ҳеч ким яшамайди. Одамлару ҳайвонлар қочиб кетишди,Улар кетиб қолишди». 4  «Ўша кунларда ва ўша пайтда,— демоқда Яҳова,— Исроил ва Яҳудо халқи бирга келади+. Улар йўл бўйи йиғлаб келишади+ ва биргаликда Худолари Яҳовани излашади+. 5  Улар Сионга олиб борадиган йўлни суриштиришади+. Юзларини ўша томонга буриб: “Юринглар, унутилмас, абадий аҳд билан Яҳовага боғланайлик”+,— дейишади. 6  Менинг халқим йўқолиб қолган бир сурув қўйлардай бўлиб қолди+. Чўпонлари уларни адаштириб қўйишди+. Улар қўйларни тоғлар томон бошлаб боришди, тоғу тепаларда дарбадар қилишди. Қўйлар ўз оромгоҳини унутиб қўйишди. 7  Ким уларни топса еб қўйди+. Душманлари шундай дейишди: “Бизнинг айбимиз йўқ, ахир улар Яҳовага қарши, одиллик маскани ва ота-боболари умид боғлаган Яҳовага қарши гуноҳ қилишди”».  8  «Бобилдан қочинглар,Халдейлар юртидан чиқинглар+,Сурувни бошлаб бораётган серка ва қўчқордай бўлинглар.  9  Мен Бобилга қаршиШимолдаги буюк халқлар жамоасини қўзғатиб олиб келаман+. Бу халқлар унга қарши саф тортиб келишади.Ўша томондан уни босиб олишади. Уларнинг ўқлари жангчиларникидай бўлиб,Ота-оналарни фарзандларидан айиради+.Улар ўлжасиз қайтмайди. 10  Халдейлар юрти ўлжага айланади+. Уни талаганларнинг ҳаммаси ўлжага тўяди»+,— демоқда Яҳова. 11  «Сизлар мулкимни талаб+Шод бўлдингиз+, қувондингиз. Ўтлоқни туёқлари билан топтаётган ғунажиндай бўлдингиз,Айғирдай кишнадингиз. 12  Онангиз уятга қолди+. Сизларни дунёга келтирганнинг умиди пучга чиқди. У халқлар орасида энг кичигидир.У сувсиз саҳро ва чўлдир+. 13  Яҳованинг нафратига йўлиққани учун, унда ҳеч ким яшамайди+.У бутунлай кимсасиз қолади+. Бобил олдидан ўтиб кетаётган ҳар бир киши даҳшатга тушиб унга тикилиб қарайди.Унинг бошига тушган барча ўлатлардан ҳуштак чалиб юборади+. 14  Эй, камон букадиганларнинг барчаси, Бобилга қарши ҳар тарафдан саф тортиб келинг. Унга қарата ўқ узинг, ўқларингизни аяманг+, Чунки у Яҳовага қарши гуноҳ қилди+. 15  Ҳар томондан унга жанговар ҳайқириқ билан хитоб қилинг. У таслим бўлди. Унинг устунлари қулади, деворлари бузиб ташланди+,Чунки бу Яҳованинг қасосидир+. Ундан қасдингизни олинг. Нималар қилган бўлса, қилмишларини ўз бошига солинг+. 16  Бобилдан уруғ экувчини,Ўрим-йиғим пайтида ўроқчини йўқ қилинг+. Шафқатсиз қилич туфайли ҳар ким ўз халқи олдига қайтади,Ҳар бир киши ўз юртига қочади+. 17  Исроил халқи тумтарақай бўлган қўйлардир+. Шерлар уларни қочириб юборган эди+. Аввалига Оссурия шоҳи уларни еган эди+, кейин Бобил шоҳи Навуходоносор уларнинг суякларини ғажиган эди+. 18  Шу сабабдан Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова бундай демоқда: “Оссурия шоҳини нима қилган бўлсам+, Бобил шоҳини ҳам, унинг юртини ҳам шу кўйга соламан. 19  Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман+. У Кармил билан Башанда+, Эфрайим+ ва Гилад+ тоғларида ўтлаб юради ва еб тўяди”». 20  «Ўша кунларда ва ўша пайтда,— демоқда Яҳова,— Исроилдан айб излашади,Лекин у айбсиз бўлади.Яҳудонинг ҳам гуноҳлари топилмайди,Чунки Мен омон қолдирганларимни кечираман»+. 21  «Маротайим диёри билан Пахўдда+ яшовчиларга қарши чиқ. Улар қирғин қилинсин, бутунлай йўқ қилинсин,— демоқда Яҳова. — Мен сенга буюрган ҳамма ишни бажар. 22  Юртда уруш,Буюк фалокат шовқин-сурони эшитилмоқда. 23  Бутун ер юзи халқларини чилпарчин қилган темирчининг болғаси кесиб ташланди, синдирилди!+ Бобил халқлар орасида даҳшатли аҳволга тушди!+ 24  Эй Бобил, сенга тузоқ қўйган эдим ва сен тузоғимга тушдинг,Буни ўзинг ҳам тушунмадинг. Сен топилдинг ва босиб олиндинг+,Чунки сен Яҳовага қарши чиққан эдинг. 25  Яҳова Ўзининг омборини очиб,Ғазаб қурол-яроғларини олиб чиқяпти+. Чунки Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари ЯҳованингХалдейлар юртида иши бор. 26  Унга қарши узоқ ерлардан келинглар+. Унинг ғаллахоналарини очинглар+. Уни дондай уюм-уюм қилиб йиғинглар. Уни бутунлай вайрон қилинглар+. Унда ҳеч ким қолмасин. 27  Ҳамма ёш буқалари қирғин қилинсин+.Улар сўйилиш учун олиб борилсин. Уларнинг ҳолига вой, чунки уларнинг куни битди,Жавобгарликка тортиладиган вақти етди! 28  Худойимиз Яҳованинг қасосини,Унинг маъбади учун қасосини+ Сионда эълон этиш учун,Қочиб кетаётганларнинг,Бобил юртидан қочиб кетаётганларнинг товуши эшитилмоқда. 29  Бобилга қарши камончиларни,Камон букадиганларнинг ҳаммасини чақиринглар+. Қароргоҳ қуриб уни ўраб олинглар, Ҳеч ким қочиб кетмасин. Қилмишига яраша унга қайтаринглар+. Чунки у Яҳовага қарши,Исроилнинг Муқаддас Худосига қарши манманлик билан йўл тутди+. 30  Шунинг учун унинг йигитлари шаҳар майдонларида ўлади+.Жамики аскарлари ўша куни қирилиб кетади»,— демоқда Яҳова. 31  «Ҳой ўзбилармон+, сен Менинг душманимсан+,— демоқда Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова,— Чунки сенинг кунинг битди, Мен сени жавобгарликка тортадиган вақт етди. 32  Ҳой ўзбилармон, сен қоқилиб йиқиласан.Ҳеч ким сени турғизиб қўймайди+. Мен шаҳарларингга ўт қўяман,Олов атрофингдаги ҳамма нарсани ютиб юборади». 33  Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Исроил ва Яҳудо халқлари эзилди,Уларни асир қилиб олганларнинг ҳаммаси уларни ўзларида ушлаб қолишди+. Уларни қўйиб юборишдан бош тортишди+. 34  Аммо уларнинг Халоскори кучлидир+. Унинг исми Қўшинлар Сарвари Яҳовадир+. Уларнинг юртига ором бериб+,Бобилда яшовчиларни эса саросимага солиш учун+,Уларнинг масаласини У албатта кўриб чиқади»+. 35  Яҳова шундай демоқда: «Халдейларга қарши,Бобилда яшовчилар, беклару донишмандларга қарши қилич келади+. 36  Сафсатабозларга* қарши қилич келади ва улар аҳмоқона йўл тутишади. Унинг жангчиларига қарши қилич келади ва улар қўрқиб қолишади+. 37  Унинг отлари ва жанг араваларига,Турли халқларга қарши қилич келадиВа улар аёлдай бўлиб қолишади+. Унинг хазиналарига қарши қилич келади ва улар талон-торож қилинади+. 38  Унинг сувлари йўқ бўлсин! Улар қуриб қолади+. Зеро, Бобил ўйма бутлар юртидир+.Қўрқинчли ваҳийлари дастидан улар ақлдан озишяпти. 39  Шунинг учун у ерда дашт ҳайвонлари билан увуллайдиган ҳайвонлар яшайди,У ер туяқушлар маконига айланади+. У ерда ҳеч қачон одамлар яшамайди,Авлодлар оша ҳеч кимса у ерни маскан қилмайди»+. 40  «Худо Садўм билан Ғамўра+ ва қўшни шаҳарларни йўқ қилгач+ у ерда ҳеч ким яшамагани каби, Бобилда ҳам ҳеч ким яшамайди, у ерга бирор киши ҳам ўрнашмайди+,— демоқда Яҳова. 41  — Ана, шимолдан бир халқ келяпти.Ер юзининг чеккаларидан+Буюк халқ ва улуғ шоҳлар+ қўзғалади. 42  Улар камон ва найза ушлаган+. Улар ёвуз ва шафқатсиз+. Уларнинг овози денгизнинг ўкиришига ўхшайди+.Улар от миниб келишади. Эй Бобил қизи, улар бирлашиб сенга қарши саф тортиб келишяпти+. 43  Бобил шоҳи улар ҳақда эшитиб+,Қўллари бўшашиб қолди+. Уни дард тутди, Туғаётган аёлдай қийналяпти. 44  Бир кимса шерга ўхшаб Иордан бўйидаги қуюқ чакалакзордан хавфсиз яйловлар томон келади, бироқ Мен уларни ўз юртидан қочишга мажбур қиламан. Танлаган кишимни ўша юрт устидан тайинлайман+. Менга ўхшайдиган борми? Ким Мени тўхтата олади? Қайси чўпон Менга қарши тура олади?+ 45  Шу сабабдан, эй одамлар, Яҳованинг Бобилга қарши чиқарган қарорини+, халдейлар юртига қарши нимани ўйлаб қўйганини эшитинг: Сурувдаги қўзилар судраб олиб кетилади. У, уларни деб яшаш жойларини вайрон қилади+. 46  Бобил босиб олинганида чиққан товушдан ер ларзага келади,Халқлар орасида дод-фарёд эшитилади»+.

Изоҳлар

Ибронийча бу атама эҳтимол, «гўнг» сўзига яқин бўлиб, ҳазар қилишни ифодалаш мақсадида қўлланилади.
Бобил худоси.
Ёки «Сохта пайғамбарларга».