Еремиё 49:1–39

  • Оммонликларга қарши башорат (1-6)

  • Эдомга қарши башорат (7-22)

    • Эдомда ортиқ ҳеч ким яшамайди (17, 18)

  • Дамашққа қарши башорат (23-27)

  • Кедар ва Хазорга қарши башорат (28-33)

  • Эламга қарши башорат (34-39)

49  Яҳова оммонликларга+ шундай демоқда: «Исроилнинг ўғиллари йўқмиди? Унинг меросхўри йўқмиди? Нега Малкам*+ Гаднинг мулкини эгаллаб олди?+ Нега унга топинадиганлар Исроил шаҳарларида яшашяпти?»  2  «“Шундай кунлар келяптики, бу қилмишлари учун,— демоқда Яҳова,— Оммонликларнинг+ Рабба+ шаҳрига қарши жанг қилиш буйруғини* эшиттираман. Рабба шаҳри ташландиқ тепаликка айланади,Унга қарашли* шаҳарчаларга ўт қўйилади”. Яҳова демоқда: “Исроил унинг юртини тортиб олганларнинг юртини тортиб олади+.  3  Дод сол, эй Хашбон, чунки Ай шаҳри вайрон этилди! Бақиринг, эй, Раббага қарашли шаҳарчалар. Жулга ўранинг. Дод солиб, тош қўралар атрофида айланиб юринг,Чунки коҳинларию бекларига қўшибМалкам сургун қилинади+.  4  Эй бевафо қиз, нега водийларинг билан мақтанасан?Нега сувлар оқиб ётган текисликларинг билан кериласан?Сен ўз хазиналарингга ишониб:“Ким менга қарши чиқади?” — дейсан”».  5  «Ҳамма қўшниларинг томондан,— демоқда Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова,— Бошингга бало келтираман. Сен ҳар тарафга тумтарақай бўласан.Қочиб кетганларни ҳеч ким йиғиб олмайди».  6  «“Аммо шундан кейин оммонликларнинг асирликда бўлганларини йиғиб оламан”,— демоқда Яҳова». 7  Қўшинлар Сарвари Яҳова Эдом ҳақида шундай демоқда: «Нима, Темонда+ энди донолик йўқми? Ақл-идрокли кишилардан яхши маслаҳат чиқмаяптими? Уларнинг донолиги айниб қолдими?  8  Қочинг, орқага чекининг! Эй Дедонда+ яшовчилар, боринг, чуқурларга тушиб яшанг! Чунки Эсовни жазолаш вақти етганида,Мен унга фалокат келтираман.  9  Олдингга узум терувчилар келса,Ўзидан кейин бироз бўлса-да узум бошларини қолдирмайдими?! Тунда ўғрилар тушса,Улар фақат истаганини олиб кетади-ку!+ 10  Мен эса Эсовни яланғоч қилиб қўяман. Унинг яширин жойларини ошкор этаман,Шунда у яширина олмайди. Унинг болалари, биродарлари ва ҳамма қўшнилари йўқ қилинади+.Ўзи ҳам йўқ бўлиб кетади+. 11  Етим болаларингни Менга қолдир,Мен уларнинг ҳаётини сақлаб қоламан.Беваларинг Менга таянади». 12  Яҳова шундай демоқда: «Қаҳр косасидан ичишга маҳкум этилмаганлар ундан ичиши муқаррар экан, сен умуман жазосиз қоламан деб ўйлайсанми? Сен жазосиз қолмайсан, сен албатта ундан ичасан»+. 13  «Ўзим билан қасам ичиб айтаманки,— демоқда Яҳова,— Бозрах даҳшатли аҳволга тушади+, масхара бўлади, кимсасиз қолади ва лаънати бўлади. Барча шаҳарлари абадий харобазорга айланади»+. 14  Мен Яҳовадан хабар эшитдим,Халқлар орасига элчи юборилиб: «Тўпланинглар, унга қарши чиқинглар.Урушга тайёрланинглар»,— деб айтилди+. 15  «Мана, Мен сени халқлар орасида арзимас қилиб қўйдим.Одамлар орасида жирканч бўлдинг+. 16  Ҳой, қояларда макон қилган,Юксакликда яшаган,Бошқаларга қўрқув солганинг,Ўзбилармонлигинг сени алдади. Бургут сингари баланд жойда ин қурган бўлсанг ҳам,Ўша ердан сени тортиб тушираман»,— демоқда Яҳова. 17  «Эдом даҳшатли аҳволга тушди+. Унинг ёнидан ўтиб кетаётган ҳар бир киши даҳшатга тушиб унга тикилиб қарайди, бошига тушган барча ўлатлардан ҳуштак чалиб юборади. 18  Садўм билан Ғамўра ва қўшни шаҳарлар йўқ қилингач+ у ерда ҳеч ким яшамагани каби, Эдомда ҳам ҳеч ким яшамайди, у ерга бирор киши ҳам ўрнашмайди»+,— демоқда Яҳова. 19  «Бир кимса шерга ўхшаб Иордан бўйидаги қуюқ чакалакзордан хавфсиз яйловлар томон келади+, бироқ Мен уни* ўша заҳотиёқ юртидан қочишга мажбур қиламан. Танлаган кишимни ўша юрт устидан тайинлайман. Менга ўхшайдиган борми? Ким Мени тўхтата олади? Қайси чўпон Менга қарши тура олади?+ 20  Шу сабабдан, эй одамлар, Яҳованинг Эдомга қарши чиқарган қарорини, Темон+ аҳолисига қарши нимани ўйлаб қўйганини эшитинг: Сурувдаги қўзилар судраб олиб кетилади. У, уларни деб яшаш жойларини вайрон қилади+. 21  Улар гурсиллаб қулаганидан ер титраб кетди. У ерда бақириқ эшитиляпти! Бақириқ товуши Қизил денгизгача+ эшитилди. 22  У бургутдай парвоз қилиб, ўлжасига ташланади+.Бозрах узра қанотларини ёзади+. Ўша куни Эдом жангчиларининг юрагиТуғаётган аёлнинг юрагидай бўлади». 23  Дамашқ тўғрисида хабар+: «Хомат+ билан Арпад шарманда бўлди,Чунки улар шум хабар эшитишди. Уларнинг юраги эриб кетди. Халқ денгиз тўлқинидай тинчлана олмаяпти. 24  Дамашқнинг жасорати сўнди. У қочмоқчи бўлди, аммо уни ваҳима чулғаб олди. Туғаётган аёлдайУни азоб ва дард тутди. 25  Нега улуғвор шаҳар,Шод-хуррамлик келтирган шаҳар тарк этилмади? 26  Шунинг учун, унинг йигитлари шаҳар майдонларида ўлади,Жамики аскарлари ўша куни қирилиб кетади,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. 27  — Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман.Бу олов Банҳададнинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади»+. 28  Бобил шоҳи Навуходоносор мағлуб этган Кедар+ ва Хазор шоҳликлари ҳақида Яҳова шундай демоқда: «Ўрнингиздан туриб Кедарга боринг,Шарқ ўғилларини ҳалок қилинг. 29  Уларнинг чодирлари ва сурувлари,Чодирларининг матолари ва ҳамма бойликлари тортиб олинади. Туяларини ҳайдаб кетишади.Шунда одамлар уларга: “Атрофни даҳшат қамради!” — деб бақиришади». 30  «Қочинг, узоқларга кетинг! Эй Хазор аҳолиси, боринг, чуқурларга тушиб яшанг! — демоқда Яҳова. — Чунки Бобил шоҳи Навуходоносор сизларга қарши режа тузган,Сизларга мусибат келтиришга қасд қилган». 31  «Ўрнингиздан туриб тинч-осойишта,Хавфсизликда яшаётган халқ олдига боринг!» — демоқда Яҳова. «Уларнинг эшиклари ҳам, сурма зулфинлари ҳам йўқ. Улар алоҳида яшайди. 32  Уларнинг туялари талон-торож қилинади,Кўпгина чорваси ўлжага айланади. Чаккаларидаги сочини қирдирадиганларниТўрт томонга* тўзғитиб юбораман+.Уларга ҳар томондан кулфат келтираман,— демоқда Яҳова. 33  — Хазор чиябўрилар маконига,Абадий харобазорга айланади. У ерда ҳеч ким яшамайди,Ҳеч бир инсон у ерга ўрнашмайди». 34  Яҳудо шоҳи Зидқиё+ ҳукмронлигининг бошида Еремиё пайғамбарга Яҳованинг Элам+ тўғрисида сўзи аён бўлди: 35  «Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Мен Эламнинг+ камонини, қудратининг манбаини синдириб ташлайман. 36  Мен Эламнинг устига осмоннинг тўрт бурчагидан тўрт шамолни эстириб, бу шамоллар эсган ҳамма томонга уларни тўзғитиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирорта ҳам халқ қолмайди”». 37  «Эламликларни душманларининг ва уларнинг жонини олиш пайида юрганларнинг олдида саросимага соламан. Уларнинг устига фалокат келтираман, оташин ғазабимни сочаман,— демоқда Яҳова. — Уларни йўқ қилиб юбормагунимча, уларнинг ортидан қилич юборавераман». 38  «Эламда+ тахтимни ўрнатаман ва у ердан шоҳ билан бекларни йўқ қиламан»,— демоқда Яҳова. 39  «Аммо охирги кунларда Эламнинг асирликда бўлганларини йиғиб оламан»,— демоқда Яҳова.

Изоҳлар

Бошқа вариант «жангга даъват товушини».
Ёки «Унинг атрофидаги».
Эдом назарда тутилган бўлса керак.
Сўзма-сўз «Ҳар бир шамолга», яъни шамол эсадиган ҳар томонга.