Еремиё 45:1–5

  • Яҳованинг Борухга хабари (1-5)

45  Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили+, Нерияҳ ўғли Борух+ Еремиё пайғамбар айтиб турган мана бу сўзларни ўрама битикка ёзди+: 2  «Эй Борух, Исроил Худоси Яҳова сен ҳақингда шундай демоқда: 3  “Сен: “Ҳолимга вой, Яҳова дардимга дард қўшди! Оҳу нолам дастидан тинка-мадорим қуриди, тинчимни йўқотдим”,— дединг”. 4  Яна Борухга айт: “Яҳова шундай демоқда: “Ўзим барпо қилганимни бузиб ташлайман, нимани эккан бўлсам, илдизи билан қўпориб ташлайман. Буни бутун юрт бўйлаб амалга ошираман+. 5  Бироқ сен ўзинг учун буюк нарсаларни орзу қиляпсан. Бундай нарсаларни орзу қилма”. Яҳова шундай демоқда: “Мен барча одамларнинг бошига мусибат ёғдирмоқчиман+. Сен эса қаерга борма, жонингни омон сақлайман*”»+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ўлжа қилиб бераман».