Еремиё 22:1–30
22 Яҳова шундай демоқда: «Яҳудо шоҳининг саройига бор ва мана бу хабарни етказ.
2 Уларга шундай деб айт: “Эй, Довуднинг тахтида ўтирган шоҳ! Сен ҳам, бу дарвозалардан кирувчи хизматкорларинг ҳам, халқинг ҳам Яҳованинг сўзини тингланг.
3 Яҳова демоқда: “Адолат ва ҳаққоният ўрнатинглар. Азият чеккан инсонни товламачининг қўлидан халос қилинглар. Мусофирга ёмон муомала қилманглар, етиму беваларга зарар етказманглар+. Бу ерда бегуноҳ инсоннинг қонини тўкманглар+.
4 Агар бу сўзларга сидқидилдан амал қилсангизлар, Довуднинг тахтида+ ўтирадиган шоҳлар араваю отларга миниб, хизматкорларию халқи билан бирга сарой дарвозаларидан киришади”+.
5 “Борди-ю, бу сўзларга қулоқ солмасангизлар, Ўзим билан қасам ичиб айтаманки, бу сарой харобазорга айланади”,— демоқда Яҳова+.
6 Яҳудо шоҳининг саройи ҳақида Яҳова шундай демоқда:“Сен Мен учун Гилад каби,Ливаннинг чўққилари кабисан.
Аммо Мен сени саҳрога айлантираман.Ҳеч бир шаҳрингда яшовчи қолмайди+.
7 Мен сенга қарши вайрон қилувчиларни қўзғатаман.Ҳар бирининг қўлида қуроли бўлади+.
Улар энг сара кедр дарахтларингни чопиб,Уларни оловга ташлашади+.
8 Кўп халқлар бу шаҳар ёнидан ўтаётиб, бир-биридан: “Нега Яҳова бу буюк шаҳарни шу кўйга солган экан?”+ — деб сўрайди.
9 Сўнг улар шундай дейишади: “Чунки улар Тангриси Яҳова билан қилган аҳдини бузишди ва бошқа худоларга сажда қилиб, уларга хизмат қилишди”+.
10 Марҳум учун йиғламанглар,У учун ачинманглар.
Аксинча, сургун қилинаётган киши учун кўз ёш тўкинглар,Зеро, у туғилган юртига қайтиб келмайди, уни бошқа кўрмайди.
11 Отаси Йўшиёнинг ўрнига ҳукмронлик қилган ва бу ердан кетган Яҳудо шоҳи, Йўшиё+ ўғли Шаллум*+ ҳақида Яҳова шундай демоқда: “У ҳеч қачон бу ерга қайтиб келмайди.
12 Чунки у сургун қилинган жойда ўлади ва у ҳеч қачон бу юртни кўрмайди”+.
13 Ўз уйини ноҳақлик билан,Болохоналарини адолатсизлик билан қурганнинг ҳолига вой!У яқинини текинга ишлатади,Ҳаққини тўлашдан бош тортади+.
14 У шундай дейди: “Мен ўзим учун хоналари катта,Болохоналари кенг уй қураман.
Деразалар ўрнатаман.Деворларини кедр ёғочи билан қоплаб, қизил рангга бўяйман”.
15 Ҳаммадан кўп кедр ёғочини ишлатганинг учун ҳукмронлик қилавераман, деб ўйлайсанми?
Гарчи сенинг отанг ҳам еб-ичган бўлса-да,У адолат ва ҳаққоният ўрнатган эди+.Шу сабабдан унинг ишлари юришганди.
16 У жабрдийда ва бечоранинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилганди.Шунинг учун ҳаммаси яхши бўлганди.
“Мени билгани учун у шундай йўл тутмаганмиди?” — демоқда Яҳова.
17 Аммо сен доим ҳаром йўл билан фойда кўришни,Бегуноҳ одамнинг қонини тўкишни,Алдашни ва дўқ-пўписа қилиб нарса ундиришни кўзладинг, шу ҳақда ўйладинг.
18 Йўшиё ўғли, Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим+ ҳақида Яҳова шундай демоқда:“Улар аза тутиб:
“Вой жигарим! Вой жигарим!” — дейишмайди.
Улар аза тутиб:
“Вой хўжайин, вой ҳазрати олийлари!” — дейишмайди.
19 Унинг жасадини судраб,Қуддус дарвозаларидан ташқарига улоқтиришади+.Эшакни кўмгандай кўмишади”+.
20 Эй Қуддус, Ливанга бориб, фарёд қил.Башанда дод-вой сол,Аборимда+ йиғи-сиғи қил.Чунки эҳтиросли ўйнашларинг яксон бўлди+.
21 Тинч-осойишта яшаётганингда, Мен сенга гапирдим.
Лекин сен: “Мен қулоқ солмайман”+,— дединг.
Сен ёшлик чоғингдан шу йўлни танлагансан.Чунки сен Менга қулоқ солмагансан+.
22 Шамол ҳамма чўпонларингни учириб кетади+.Эҳтиросли ўйнашларинг асир қилиб олиб кетилади.
Бошингга тушган мусибатдан уятга қолиб, камситиласан.
23 Эй Ливанда+ яшовчи,Кедрлар орасида уя қурган+,Сени дард тутганда қаттиқ инграйсан,Тўлғоқ тутган аёлдек роса азобланасан»+.
24 «“Эй, Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим+ ўғли Хонияҳ*!+ — демоқда Яҳова. — Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки, ўнг қўлимдаги муҳр узук бўлсанг-да, Мен сени ечиб ташлайман!
25 Мен сени жонингни олиш пайида юрганларнинг, сен қўрқадиган одамларнинг, Бобил шоҳи Навуходоносорнинг ҳамда халдейларнинг қўлига топшираман+.
26 Мен сени ва онангни киндик қонинг тўкилмаган юртга улоқтираман ва сен ўша ерда ўласан.
27 Қўмсаган юртингизга ҳеч қачон қайтмайсизлар+.
28 Хонияҳ ҳеч ким менсимайдиган, синган кўзамиди?Ҳеч кимга керак бўлмаган идишмиди?
Унда нега у авлодлари билан улоқтирилди?Нега ўзлари билмаган юртга ташлаб юборилди?”+
29 Эй замин, замин, замин Яҳованинг сўзини тингла.
30 Яҳова демоқда:
“Бу одам фарзандсиз,Бутун умри давомида муваффақиятга эришмаган, деб ёзиб қўйилсин.Чунки унинг авлодидан ҳеч ким ворис бўлмайди,Довуд тахтида ўтирмайди, Яҳудода бошқа ҳукмронлик қилмайди”»+.