Аюб 34:1–37
34 Элиху гапини давом эттириб, деди:
2 «Эй донолар, сўзларимни тингланг.Эй билағонлар, менга қулоқ солинг.
3 Тил егуликнинг таъмини сезгандай,Қулоқ ҳам сўзларни фарқлай олади.
4 Келинглар, нима тўғри эканини ўзимиз учун белгилаб олайлик.Келинглар, нима яхши эканини ўзаро аниқлаб олайлик.
5 Аюб шундай деди: “Мен ҳақман+,Аммо Худо мени адолатдан маҳрум этди+.
6 Одил ҳукмга лойиқ эмасман, дея ёлғон гапираманми?
Ҳеч қандай айбим бўлмаса-да, жароҳатим тузалмасдир”+.
7 Кинояли сўзларни сув каби ичганАюбдай инсон борми?
8 У бадкирдорларга шерик,Ёвуз кишиларга ошна бўлди+.
9 Чунки у: “Аллоҳни мамнун қилишданИнсонга ҳеч қандай фойда йўқ”+,— деб айтди.
10 Энди мени тингланглар, эй, фаҳм-фаросатли кишилар!
Ҳақ Тангри ёвуз ишга қўл уришига+,Қодир Аллоҳ ёмонлик қилишига+ ақл бовар қилмайди!
11 Боиси, У одамнинг қилган ишига яраша қайтариб+,Танлаган йўлининг оқибатларини бошига солади.
12 Шубҳасизки, Худо ёвузларча йўл тутмайди+,Қодир Тангри адолатни бузмайди+.
13 Ким ерни Унинг қўлига топширди?Ким Уни бутун дунё устидан бош этиб тайинлади?
14 Агар У инсониятга назар солиб,Уларнинг руҳи ва нафасини қайтариб олса+,
15 Барча инсонлар ҳалок бўлиб,Бутун одамзод тупроққа қайтган бўларди+.
16 Агар фаҳм-идрокли бўлсангиз, бунга эътибор қаратиб,Сўзларимни диққат ила тингланглар.
17 Адолат душмани ҳакамлик қила оладими?Қудрат соҳиби одил бўлса, уни айблармидингиз?
18 Шоҳга: “Ҳеч нарсага ярамайсиз”,
Асилзодага: “Зулмкорсиз!”+ — дея олармидингиз?
19 Бекларга юзхотирчилик қилмайдиган,Бойни камбағалдан юқори қўймайдиган Зот бор+.Зеро, уларнинг бари Ўз қўлларининг ижодидир+.
20 Улар ярим кечаси+ тўсатдан ўлиб қолади+,Ларзага келиб, ҳалок бўлади.Ҳатто кучлилар ҳам йўқ қилинади, лекин инсон қўли билан эмас+.
21 Боиси, Аллоҳ инсоннинг йўлларини кузатиб туради+,Унинг ҳар бир қадамини кўриб туради.
22 Бадкирдорлар яширина оладиганНа қоронғилик, на пана жой бор+.
23 Чунки Худо инсонни ҳукм қилиш учун,Олдига келадиган вақтни белгилаб қўймайди.
24 У кучлиларни терговсиз йўқ қилиб,Уларнинг ўрнига бошқаларни қўяди+.
25 Сабаби, уларнинг қилмишларини билади+,Уларни бир кечада қулатиб, парчалаб ташлайди+.
26 Ёвуз ишлари учунҲамманинг кўз олдида уларни йўқ қилади+.
27 Чунки улар Унга эргашишдан воз кечиб+,Йўлларининг ҳеч бирини менсимай қўйишди+.
28 Уларнинг дастидан камбағал Худога ёлворди,Бечораларнинг фарёди Унинг қулоғига етиб борди+.
29 Аллоҳ сукут сақласа, ким Уни айблай олади?
Юзини яширса, ким Уни кўра олади?
Хоҳ халқ, хоҳ бир одам бўлсин, ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.
30 Худосиз* одам ҳукмрон бўлмаслиги+,Халқ тузоққа туширилмаслиги учун У шундай қилади.
31 Бирор киши Худога:“Ҳеч қандай ёмон иш қилмаган бўлсам ҳам жазоландим+.
32 Агар кўрмаётган бўлсам, менга Ўзинг ўргат.Ёмон иш қилган бўлсам, унга бошқа қўл урмайин”,— дейдими?
33 Аллоҳнинг ҳукмини рад этсангиз, У қай йўсин сизни истаганингиздай тақдирлайди?
Буни мен эмас, ўзингиз ҳал қилинг.
Энди бўлса, билганларингизни менга айтинг.
34 Фаҳм-идрокли инсонлар,Мени тинглаётган ҳар бир доно киши менга:
35 “Аюб билимга эга бўлмай туриб гапиряпти+,Тушунчаси бўлмай туриб сўзлаяпти”,— деб айтади.
36 Аюб ёвуз инсонлар каби жавоб қайтаргани боис,У охиригача синалсин*.
37 У исёнкорона йўл тутиб, гуноҳи устига гуноҳ қўшяпти+.Олдимизда истеҳзо билан чапак чалиб,Ҳақ Тангрига қарши кўп сўзлар гапиряпти!»+