Амос 4:1–13

  • Башан сигирларига қарши ҳукм (1–3)

  • Исроилликлар бутларга сиғинаётганидан Яҳова ҳазар қилмоқда (4, 5)

  • Исроил таълим-тарбияни қабул қилишни истамади (6–13)

    • «Худойингиз билан учрашишга тайёр туринг» (12)

    • Худо Ўз фикрларини инсонга ошкор этади (13)

4  Эй, Самария тоғидаги Башан сигирлари+,Мана бу сўзларни тингланг,Сизлар бечораларни алдаб+, камбағалларни эзасиз,Эрларингизга эса: “Ичкилик олиб кел!” — дейсиз.  2  Олий Ҳукмдор Яҳова муқаддаслиги ҳаққи онт ичиб:“Шундай кун келяптики, душманлар сизларни қассобнинг илмоғига,Қолганларингизни эса қармоққа илиб қўяди.  3  Қаршингиздаги девор тешигидан қочиб кетасизлар.Сизларни Хармонга улоқтиришади”,— демоқда Яҳова.  4  “Байтилга бориб гуноҳ қилинг+,Гилгалга боринг ва яна кўпроқ гуноҳ қилинг!+ Қурбонликларингизни+ эрталаб,Ушрларингизни*+ учинчи кун олиб боринг.  5  Хамиртурушли нонни шукрона қурбонлиги сифатида куйдиринг+.Ихтиёрий назрингиз ҳақида жар солинг! Эй Исроил халқи, сиз шундай қилишни хуш кўрасиз-ку!” — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.  6  “Мен эса жамики шаҳарларингиз аҳолисини оч қолдириб,Уйларингизда нонга зор қилдим+.Бироқ Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.  7  “Ўрим-йиғимдан уч ой олдин сизларга ёмғир бермай қўйдим+.Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, бошқасига ёғдирмадим. Ернинг бир қисмига ёмғир ёғса,Бошқаси ёмғир йўқлигидан қуриб қолди.  8  Икки ёки учта шаҳар аҳолиси гандираклаб сув ичгани бошқа шаҳарга борди+,Аммо чанқоғини қондира олмади.Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.  9  “Мен сизларни гармселга ва занг касалига гирифтор қилдим+. Боғлару узумзорларингизни кўпайтирдингиз,Бироқ анжир ва зайтун дарахтларингизни чигирткалар еб битирди+.Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова. 10  “Мисрда бўлганидек, сизларнинг орангизга ўлат юбордим+. Йигитларингизни қиличдан ўтказиб+, отларингизни тортиб олдим+. Қароргоҳларингиздан жасадларнинг қўланса ҳиди келиб турди+.Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”,— демоқда Яҳова. 11  “Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби+,Юртингизни ҳам йўқ қилдим. Сизлар оловдан чиқариб олинган ўтинга ўхшаб қолдингиз.Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова. 12  Шунинг учун, эй Исроил халқи, сизларни яна жазолайман. Сизларни жазолар эканман,Эй Исроил халқи, Худойингиз билан учрашишга тайёр туринг. 13  У тоғларни вужудга келтириб+, шамолни пайдо қилган+ Зотдир.У фикрларини инсонга ошкор этади,Тонгни зулматга айлантиради+,Ернинг чўққилари узра юради+.Унинг исми — Қўшинлар Сарвари Тангри Яҳова.

Изоҳлар

Ёки «Ўндан бир қисмни».